―ИҚтисодиёт‖ факультети


Қорақалпоғистон Республикасида қишлоқ хўжалигини



Download 6,58 Mb.
Pdf ko'rish
bet222/312
Sana22.02.2022
Hajmi6,58 Mb.
#101957
1   ...   218   219   220   221   222   223   224   225   ...   312
Bog'liq
Тўплам-конференция-Sayt-10.01.2019

 
Қорақалпоғистон Республикасида қишлоқ хўжалигини
ривожлантириш хусусиятлари 
Қишлоқ хўжалигида амалга оширилаѐтган иқтисодий ислоҳотлар натижасида 
ҳозирги кунда қишлоқ хўжалиги корхоналарини модернизациялаш ва тармоқни янада 
ривожлантириш йўналишларига янгича қарашларнинг шаклланиши намоѐн бўлмоқда, 
бу албатта тармоқни янада барқарорлашувини, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини 
етиштиришни кўпайишига, ресурслардан унумли фойдаланишга, янги иш 
ўринларининг пайдо бўлишига олиб келади ва пировардида қишлоқ хўжалигини 
ривожлантиришни таъминлашда муҳим омил бўлиб хизмат қилади. 
Қишлоқ хўжалик корхоналарини ривожланиб бориши билан бирга, уларнинг 
сони ва ишлаб чиқаришдаги салмоғи ортиб бормоқда, албатта бундай механизмларни 
жорий этиши ѐки қишлоқ хўжалигини модернизациялаш жараѐни сифат жиҳатидан 
янги маҳсулот олиш учун техник ѐки технологияларни бевосита ишлаб чиқаришда 
фойдаланиш, унинг алоҳида таркибий қисмларига айлантириш бўйича изчил 
ҳаракатлар йиғиндиси ҳисобланади.
2017 йил 9 октябрдаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг ―Фермер, 
деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг ҳуқуқлари ва қонуний 
манфаатларини ҳимоя қилиш, қишлоқ хўжалиги экин майдонларидан самарали 
фойдаланиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида‖ги 
Фармонида фермерлик ҳаракатини янги босқичга олиб чиқиш мақсадида Қишлоқ 
хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш бўйича республика 
комиссиясининг 2018-2021 йилларда фермер хўжаликларини босқичма-босқич кўп 
тармоқли фермер хўжаликларига айлантириш тўғрисидаги таклифига розилик 
238
Мирзиѐев Ш.М. ―Танқидий таҳлил, қатъий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик – 
ҳар бир раҳбар фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши керак‖ Т.: ―ЎЗБЕКИСТОН‖ 2017 


374 
берилди ҳамда 2022 йилнинг 1 январидан бошлаб кўп тармоқли фаолиятни йўлга 
қўймаган фермер хўжаликлари билан ер ижараси шартномалари қонун ҳужжатларига 
мувофиқ бекор қилиниши белгилаб қўйилди. 
Тармоқда ишлаб чиқарилаѐтган маҳсулотлар билан мамлакат аҳолисининг 
истеъмол товарларига бўлган талабини қондириш учун:
- аҳоли истеъмол қиладиган сифатли қишлоқ хўжалик маҳсулотларини барча 
талабларни қондирадиган даражада ишлаб чиқариш; 
- қайта ишлаш саноати корхоналарининг қишлоқ хўжалик маҳсулотларига 
бўлган талабини қондириши лозим.
Ҳозирги даврда, бу тармоқда аҳоли истеъмол қилаѐтган товарларнинг 85 
фоизидан кўпроғи ишлаб чиқарилмоқда. Улар ўсимликчилик ҳамда чорвачилик 
маҳсулотларидан иборатдир. 2008 йилда Ўзбекистон Республикаси ялпи ички 
маҳсулотининг 19,5 фоизи қишлоқ хўжалигида яратилган. Шу йилда барча саноат 
тармоқларида мамлакат ялпи ички маҳсулотининг 22,3 фоизи, қурилишда эса 5,6 
фоизи яратилган. Рақамлар қишлоқ хўжалик тармоғининг мамлакат иқтисодиѐтидаги 
ўрни улкан эканлигидан далолат бермоқда.
Ҳозирги даврда мамлакат аҳолисининг қишлоқ хўжалик маҳсулотлари билан 
таъминлаш даражаси йил сайин ортиб бормоқда. Демак, мамлакатда аҳолининг унга 
бўлган талаби қондирилган. Келажакда унинг сифатини яхшилашга алоҳида эътибор 
бериш талаб этилади.
Хўжаликлар тоифалари бўйича таҳлиллар, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлар 
умумий ҳажмининг 61,0 фоизи – деҳқон хўжаликларига, 36,7 фоизи – фермер 
хўжаликларига, 2,3 фоизи – қишлоқ хўжалиги фаолиятини амалга оширувчи 
ташкилотларга тўғри келишини кўрсатмоқда (1-расм). 
36,7
61
2,3
Фермер хўжаликлари
Деҳқон хўжаликлари
Қишлоқ хўжалиги фаолиятини амалга оширувчи ташкилотлар

Download 6,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   218   219   220   221   222   223   224   225   ...   312




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish