―ИҚтисодиёт‖ факультети


Ўзбекистонда тижорат банклари фаолиятини тартибга солишда ҳалқаро ―Базель



Download 6,58 Mb.
Pdf ko'rish
bet195/312
Sana22.02.2022
Hajmi6,58 Mb.
#101957
1   ...   191   192   193   194   195   196   197   198   ...   312
Bog'liq
Тўплам-конференция-Sayt-10.01.2019

 
Ўзбекистонда тижорат банклари фаолиятини тартибга солишда ҳалқаро ―Базель 
III‖ ни жорий этишнинг ўзига хос хусусиятлари

Жахонда 2008 йилдан бошланиб, ҳозирги кунда тобора чуқурлашиб бораѐтган 


жаҳон молиявий – иқтисодий инқирози нафақат дунѐнинг тараққий топган 
мамлакатлари, балки ривожланаѐтган, айниқса, бозор муносабатлари қарор топаѐтган 
мамлакатларга ҳам ўз салбий таъсирини ўтказмасдан қолмади. Айни вақтда, амалга 
оширалаѐтган жараѐнлар жаҳон молия – банк тизимида ҳам жиддий нуқсонлар 
мавжудлигини ва уни тубдан ислоҳ қилишни зурурлигини кўрсатиб берди. Дунѐнинг 
ҳар бир мамлакатида юзага чиққан жаҳон молиявий-иқтисодий инқирозининг 
оқибатларини бартараф этишда турли чора-тадбирлардан кенг фойдаланмоқдалар. 
Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози банк секторини тартибга солиш тизимида 
жиддий нуқсонлар мавжудлигини кўрсатган ҳолда, тижорат банкларига катта 
молиявий талофат етказди. Бунга жавобан, халқаро молия тизимини ислоҳ этиш, 
хусусан, банк секторини тартибга солишга нисбатан янгича ѐндашувлар, талаблар 
илгари сурила бошлади. 
Дунѐнинг 27 давлати марказий банкларини бирлаштирувчи Банк назорати 
бўйича Базель қўмитаси аъзолари ―Базель III‖ номини олган банк фаолиятида капитал 
ва ликвидлиликка нисбатан янги халқаро стандартларни маъқулладилар. ―Базель III‖ 
деб аталмиш ушбу янги ҳужжат доирасидаги чоралар қуйидаги мақсадларни 
кўзлайди
199


банк секторининг молиявий-иқтисодий тангликдан келиб чиқадиган 
инқирозларга қарши тура олиш имкониятини юксалтириш; 

риск-менежмент ва бошқарув сифатини ошириш; 

банкларнинг шаффофлигини (транспарентлиги) кучайтириш. 
Бу ўринда шуни ҳам таъкидлаш ўринлики, ―Базель III‖ номи билан аталаѐтган 
янги стандартлар амалдаги ―Базель II‖ талабларини инкор этмагани ҳолда, унинг янги 
199
 www.cbu.uz маълумотлари 


331 
таҳрири ҳам эмас. Бошқача айтганда, бу икки консультатив ҳужжат бир пайтнинг 
ўзида, параллел равишда муомалада бўлади. 
Базель қўмитаси аъзолари ―Базель III‖ борасида илк бор 2009 йилнинг сентябрь 
ойида келишиб олган бўлиб ва қўмита томонидан 2009 йилнинг декабрига келиб аниқ 
тавсиялар ишлаб чиқилди. Хусусан, Базель қўмитасининг 2009 йил 8-9 декабрдаги 
йиғилишида қатор тавсиявий характерга эга бўлган ҳужжатлар (―Банк сектори 
барқарорлигини ошириш‖, ―Ликвидлилик рискини ўлчаш, стандартлар ва мониторинг 
бўйича халқаро ѐндашувлар‖) тасдиқланди. Таъкидлаш лозимки, мазкур ҳужжатларда 
ифода этилган ѐндашувлар Молиявий барқарорлик кенгаши томонидан, шунингдек
Катта йигирматалик давлатлар гуруҳининг Питсбургдаги 2009 йил сентябрдаги 
саммитида ҳам қўллаб қувватланган. 
Банк назорати бўйича Базель қўмитасининг консультатив ҳужжатларидаги янги 
тавсиялар инқироз сабоқларини ҳисобга олган ҳолда банкларда назорат ва рискларни 
бошқаришни такомиллаштиришга қаратилган.
Бинобарин, банк капитали ва ликвидлилигини тартибга солиш хусусида 
қуйидагилар тавсия этилиши белгиланди: 
– банк капитали сифати ва шаффофлигини ошириш юзасидан амалдаги 
стандартларни (Базель-II) қайта кўриб чиқиш, хусусан, I даражали капиталнинг 
муҳим ва етакчи шакллари сифатида оддий акциялар ва тақсимланмаган фойдага 
устуворлик бериш; 
– секьюритизацияланган позициялар бўйича банк капиталига нисбатан 
қўшимча талабларни белгилаш; 
– капитал етарлилигини баҳоловчи қўшимча кўрсаткич – левереж (leverage 
ratio) коэффициентини (ўз маблағлари ва қарз маблағлари нисбати) киритиш. Бунда 
коэффициентнинг ўртача чораклик даражаси ҳисобланади ва дастлабки босқичда 
унинг меъѐрий даражаси 3 фоиз этиб белгиланган;
– циклик салбий таъсирни камайтириш мақсадида иқтисодий ўсиш фазасида 
регулятив капиталга қўйилган минимал талаблардан ошадиган капитал захирасини 
шакллантиришга нисбатан қўшимча талабларни жорий этиш, шунингдек, эҳтимоли 
мавжуд йўқотишларга нисбатан захираларни шакллантириш; 
– халқаро бозорларда фаолият юритувчи банклар учун ликвидлиликни 
бошқариш бўйича қўшимча талабларни, хусусан, яқин 30 кун мобайнида банкнинг ўз 
фаолиятини давом эттириш қобилиятини баҳолаш имконини берувчи минимал 
ликвидлилик коэффициентини (liquidity coverage ratio), шунингдек, 1 йиллик вақт 
диапазонида банк ликвидлилигини баҳолаш имконини берадиган узоқ муддатли 
ликвидлилик (longer-term structural liquidity ratio) коэффициентини жорий этиш
200

Базель қўмитасининг юқорида қайд этилган ҳужжатлари қўмитанинг жорий 
молиявий инқирозга нисбатан жавоби бўлиб, жаҳон молия секторини тартибга солиш 
тизимини такомиллаштириш бўйича Катта йигирматалик давлатлари томонидан олға 
сурилган глобал ташаббусларнинг бир қисми ҳамдир. 
Базель қўмитасининг 2010 йил июль ойидаги йиғилишида банк секторини 
тартибга солиш бўйича ислоҳотлар дастурининг асосий элементлари келишиб 
олинди. Унда банк фаолиятида узоқ муддатли ликвидлиликни тартибга солиш 
мақсадида соф барқарор маблағлар коэффициентини (net stable funding ratio) жорий 
этиш масаласи ҳам қўйилган бўлиб, бу борада якуний тўхтамга келинмаган. Шунга 
200
 www.cbu.uz маълумотлари 


332 
қарамай, соф барқарор маблағлар коэффициентининг янгича вариантини минимал 
стандарт сифатида 2018 йилнинг январь ойидан киритиш кўзда тутилган. 
Тадқиқотларимиз кўрсатишича, банк тизимида 2013 йилдан бошлаб 
капитални тартибга солишда жиддий ўзгаришлар юз бериши кутилмоқда. Хусусан, 
капитал сифатига бўлган талаб кескин ошади.
2013 йилнинг 1 январидан бошлаб, тижорат банклари рискка тортилган 
активларга нисбатан қуйидаги минимал талабларни бажаришлари лозим: 
– 3,5 фоиз (Оддий акциялар / Рискка тортилган активлар); 
– 4,5 фоиз (Биринчи даражали капитал / Рискка тортилган активлар); 
– 8,0 фоиз (Умумий капитал / Рискка тортилган активлар). 
I даражали капиталнинг етарлилиги даражаси 2015 йилдан бошлаб, 6 фоиз этиб 
белгиланди. Айни пайтда, янги стандартларга ўтиш мобайнида базавий капиталнинг 
меъѐрий даражаси 4,5 фоизга ортади. Бунда базавий капитал оддий акциялар, 
тақсимланмаган фойда ва оддий акцияларни жойлаштиришдан олинадиган эмиссион 
даромаддан ташкил топади. Бундан ташқари, ―капитал консервацияси буфери‖ 
(Capital conservation buffer)
201
минимал талабини 2016 йилдан ўтиш даври сўнгги –
2019 йилгача босқичма-босқич жорий этиш режалаштирилган. Унинг меъѐрий 
даражаси ўтиш даври тугагач, 2,5 фоиздан кам бўлмаслиги лозим. Кейинчалик эса 
капиталнинг иккинчи буфери – контрциклик буферни ҳам жорий этиш назарда 
тутилган бўлиб, ҳозирда у муҳокамалар объектига айланган. 
Умуман олганда, Банк назорати бўйича Базель қўмитаси томонидан илгари 
сурилаѐтган ташаббусларнинг туб моҳияти банк капитали ва ликвидлилигига 
нисбатан талабларнинг кучайтирилишида намоѐн бўлади. Хусусан, банк капиталига 
нисбатан янгича талаблар банк капитали таркибини ўзгартириш, капитал 
етарлилигига нисбатан талабларни ошириш, жумладан, капитал етарлилигининг янги 
қўшимча меъѐрларини жорий этиш, махсус захира капиталини шакллантириш каби 
устувор йўналишларни қамраб олади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 сентябрдаги 
―Республика банк тизимини янада ривожлантириш ва барқарорлигини ошириш чора-
тадбирлари тўғрисида‖ги ПҚ-3270-сонли Қарорига кўра 2017 йилнинг 1 октябридан 
эътиборан янгидан ташкил этиладиган кредит ташкилотлари учун устав капитали 
(жамғармаси)нинг қуйидаги минимал миқдорлари ўрнатилган: 

тижорат банклари – 100 млрд. сўм (ҳозир банклар учун – 10 млн.евро 

Download 6,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   191   192   193   194   195   196   197   198   ...   312




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish