1-расм. Кичик бизнес субъектларининг сони (ҳар 1000 аҳолига, бирликда)
Бундан ташқари, 2018 йилнинг январь-сентябр ҳолатида кичик бизнес
субъектларининг иқтисодий тармоқлардаги ҳолати таҳлилига эътиборни қаратсак,
жами кичик бизнес субъектлари 257127 бирликдан 87,0 фоизи савдо соҳасида, 34,2
фоизи саноатда, 68,8 фоизи қурилишда, экспортда 28,2 % , импортда 57,4 %,
хизматлар кўрсатиш соҳасида 55,4 % улушини кўриш мумкин.
Шу соҳа бўйича 2016 йил, 2017 йил ва 2018 йилларнинг таҳлилий ҳолати
натижаларига эътиборни қаратсак кейинги йилларда мамлакатимиз иқтисодиѐтида
кичик
бизнес
субъектлари
сонининг
ошиши
юртимизда
шу
соҳани
ривожлантирилишига яратилаѐтган имкониятлардан дарак беришини кўриш мумкин.
264
Бизга маълумки, 2018 йил ―Фаол тадбиркорлик ва инновацион ғоялар ва
технологияларни қўллаб-қувватлаш йили‖ деб эълон қилинди. Йил номига
бағишланган Давлат дастурининг учинчи йўналиши иқтисодиѐтни ривожлантириш
ва фаол тадбиркорликни қўллаб-қувватлашга қаратилган бўлиб, бунда иқтисодиѐтни
ривожлантириш ва либераллаштириш соҳасида илғор ғоялар, ―Смарт‖ технологиялар
ва ноу-хауларга асосланган инновацион тараққиѐтнинг янги моделига ўтиш кўзда
тутилган. Шунингдек, иқтисодиѐтга инновациялар ва янги технологияларни жорий
этиш борасидаги рағбатлантирувчи механизмлар ишлаб чиқилиши, венчур фондлар,
венчур молиялаштиришни ташкил этиш, унинг ҳуқуқий асосларини яратиш,
улардан келажакда хусусий тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш таъкидлаб
ўтилган.
Дарҳақиқат, мамлакат иқтисодиѐтининг ривожланиш ѐки xўжалик фаолиятининг
самарадорлиги инновацион фаолият орқали амалга оширилади. Унда янги ғояларни
шаклланади, ишлаб чиқариш эса янги теxника ва теxнологиялар билан қуролланади
натижада рақобатдош маҳсулотлар яратилади.
Мамлакатимизда 2017 йилда 1083 та корxона ва ташкилотлар томонидан 2216
турдаги теxнологик инновация жорий этилган. Жорий қилинган теxнологик
инновацияларнинг 975 таси яъни 44 фоизи кичик корxона ва микрофирмалар
ҳиссасига тўғри келади. Бу кўрсаткичлардан яққол кўриниб турибдики,
инновацияларни жорий қилишнинг салмоқли қисми кичик корxоналар ҳисобига тўғри
келади.
Кичик бизнес жамиятни ривожлантиришда катта аҳамият касб этади. Кичик
корxоналар фақатгина янги иш ўринлари яратибгина қолмай, шунингдек иқтисодий
барқарорликка ҳам катта таъсир кўрсатади. 2000-201 йилларда кичик бизнес ва
xусусий тадбиркорликнинг ЯИМдаги улуши 31,0 фоиздан 50,2 фоизга ўсиб, 19,2
фоиз бирликка ортганлигини кўриш мумкин.
Дунѐ амалиѐтига бир назар солсак, бир қатор чет эл давлатларида кичик
бизнеснинг ЯИМдаги улушини олиб қарайдиган бўлсак, Францияда бу кўрсаткич 62
фоизни, Италияда - 60 фоизни, Японияда - 55 фоизни, Германияда - 54 фоизни, Буюк
Британияда - 53 фоизни, AQШда - 52 фоизни, Қозоғистонда - 25,6 фоизни, Россияда –
20,0 фоизни ташкил этади
161
.
Чет эл давлатлари кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик фаолиятининг
биргина ЯИМдаги улуши орқали таҳлил қилсак, юртимизда мустақиллик йилларида
шу
соҳани
ривожлантириш
борасида
давлат
томонидан
қўллаб-
қувватланаѐтганлигини ѐки шу юртда кичик бизнес субъекларининг самарали
фаолият олиб боришлари учун имконият яратилганлигини унинг ЯИМдаги улушини
31,0 фоиздан 56,9 фоизга ошганлигидан кўриш мумкин.
Буни республикамизнинг ҳудудлари бўйича ЯММ даги улушини энг кўп
Жиззаx вилоятида 77,2% , Сурхондарѐ вилоятида 74,1 % Бухоро вилоятида 71,1%,
Самарқанд вилоятида 70,7, Наманган вилоятида 69,7 % ни ташкил этган. Шунингдек
Навоий вилоятида бу кўрсаткич анча паст бўлиб у 32,6 % га тенг бўлиб қолмоқда
162
Юқорида келтирилган статистик маълумотлар таҳлилидан шуни кўриш
мумкинки, кичик бизнес мамлакат иқтисодиѐтини ривожлантиришда катта аҳамият
касб этиб, у мамлакатимиз иқтисодий барқарорлигини таъминлашда ҳам алоҳида
ўрин тутар экан. Биз кичик бизнесни даромад келтирувчи манбаа сифатида
161
Ўзбекистон Республикаси давлат статистика қўмитаси маълумотлари асосида.
162
Ўзбекистон Республикаси давлат статистика қўмитаси маълумотлари. Stat.uz
265
қарамасдан, балки, унинг жамият учун қуйидаги афзалликларни ҳам алоҳида
таъкидлаш лозим:
Do'stlaringiz bilan baham: |