―ИҚтисодиёт‖ факультети


Ўзбекистон иқтисодиѐтига инвестицияларни жалб қилиш ва самарадорлигини



Download 6,58 Mb.
Pdf ko'rish
bet154/312
Sana22.02.2022
Hajmi6,58 Mb.
#101957
1   ...   150   151   152   153   154   155   156   157   ...   312
Bog'liq
Тўплам-конференция-Sayt-10.01.2019

 
Ўзбекистон иқтисодиѐтига инвестицияларни жалб қилиш ва самарадорлигини 
ошириш йўллари 
 
Инвестицион фаолиятни тартибга солишда энг муҳим ва асосий 
муаммолардан бири - хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарни
республика минтақалари бўйлаб бир текис жойлаштиришдир. Миллий
иқтисодиѐтни модернизациялаш шароитида хорижий инвестицияларни республика
иқтисодиѐтига жалб қилиш соҳаларини аниқлаш масалаларини ҳал қилишда қўшма 
корхоналар ташкил қилишнинг мақсадли ҳудудий дастурини ишлаб чиқиш 


266 
заруратини юзага келтирмоқда. Хорижий инвесторлар эътиборини жалб қилиш
учун хорижий инвестициялар оқимлари билан боғлиқ жами масалаларни ҳисобга 
оладиган, замонавий, рағбатлантирувчи қонун ҳужжатларидан ташқари, олиб 
борилаѐтган молия сиѐсатини такомиллаштириш ва миллий валюта мавқеини 
мустаҳкамлаш зарур. Илмий жиҳатдан асосланган фоиз сиѐсати, кредитлашнинг 
оқилона усуллари хорижий инвестицияларни жалб этиш муаммоларини маълум 
даражада ҳал қилишга имкониятлар яратади. Хорижий инвестициялар
иштирокидаги корхоналар ҳам ички, ҳам ташқи бозорни тўйинтириш, импорт
ўрнини босувчи ишлаб чиқаришни ривожлантириш мақсадларида ташкил
қилиниши лозим. Бу эса, чет эл инвестициялари оқимини тезлаштиради. Чет эл 
капиталини жалб қилиш ва ундан фойдаланиш бўйича мақсадли, узоқ муддатга
мўлжалланган республика дастурида чет эл технологиялари ва ускуналари билан 
биринчи навбатда жиҳозланиши лозим бўлган у ѐки бу тармоқларни белгилаш талаб 
этилади.
Республикада инвестицион фаолиятни тартибга солишда солиққа тортиш 
тизими суст ишга солинган, қўлланилаѐтган солиқ имтиѐзларида халқаро солиқ
протекционизми тажрибалари етарли даражада ҳисобга олинмаган. Фан-техника
тараққиѐти ютуқларини жорий қилиш учун инвестицион солиқ кредити етарли
даражада қўлланилмайди. Хусусий сектор инвестицияларини жалб қилишга,
ишлаб чиқариш инвестицияларини рағбатлантиришга ва истеъмол
инвестицияларини камайтиришга йўналтирилган имтиѐзлар ва преференциялар
сонини кенгайтириш лозим.
Шунингдек, инвестиция фаолияти иштирокчиларини кенгроқ жалб қилишга 
қаратилган реклама-маркетинг дастурлари етарли даражада ривожланмаган. Ҳар 
битта ишнинг муваффақиятли бошланиши ва якун топиши бугунги кунда тўғри, 
оқилона амалга оширилаѐтган ташвиқот ишларига боғлиқ ҳисобланади. 
Инвесторлар томонидан имтиѐзлар ва кафолатлардан фойдаланишлари 
жараѐнида бўладиган баъзи тўсиқлар (муддат, ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини тўла 
англамаслик ҳолатлари) ҳал қилиниши шарт бўлган камчиликлардан бири 
ҳисобланади. Шу бу билан бир қаторда инфратаркибдан фойдаланиш борасидаги 
камчиликлар. Бугунги кунда тўлиқ хизмат кўрсатиш инфратаркиби , электр 
таъминоти, табиий газ, йўллар, коммунал хизмати, иситиш тизими, тозалик ҳолати ва 
шу каби инфратаркиб элементларининг жойларда етарлича ривожланмаганлиги 
инвесторлар томонидан ўша ҳудудларга ўз сармояларини киритишларида 
иккиланишларига сабаб бўлмоқда. 
Мамлакатимизда инвесторлар томонидан (қурилиш ишлари бўйича) ўз 
фаолиятларини бошлашда бюракратик тўсиқларнинг мавжудлиги яъни, ўз 
фаолиятини бошлашда мутасадди органлар томонидан руҳсат бериш муддатларининг 
узоқлиги.
Инвестиция фаолиятини тартибга солишдаги халқаро тажрибаларни ҳисобга
олиш, чет эл инвестицияларини барча турлари ва шаклларида миллий тартиботни 
бериш янада қулай инвестиция муҳитини яратади ва чет эл инвесторларига
инвестициялашнинг барча турлари ва шаклларида миллий тартиботни бериш янада 
қулай инвестиция муҳитини яратади ва чет эл инвестицияларининг кириб келишини 
тезлаштиради. Инвестиция муносабатларининг давлат томонидан тартибга 
солиниши ҳуқуқий шароитлар яратиш, ушбу фаолиятни юритиш учун кафолатлар 
бериш, у фаолият субъектларини суғурталаш ва бошқа воситалар орқали ижтимоий
ѐки давлат манфаатларини амалга ошириш йўлида ташкил этилади. 


267 
Республикада кўп укладли иқтисодиѐтни шакллантириш шароитларида
инвестиция фаолиятини давлат томонидан тартибга солишда асосий вазифалар 
қуйидагилардан иборат: ижтимоий ва хусусий манфаатларни; айрим мамлакатлар,
корпорациялар, халқаро молия институтлари, якка инвесторлар манфаатларини 
тўғри аниқлаш; уларнинг ўзаро мақбул нисбатларини келишиб олиш; уларни
ҳаѐтда рўѐбга чиқаришнинг тенг ҳуқуқий шароитлари ва кафолатларини белгилаш.
Иқтисодиѐтни эркинлаштириш ва чет эл инвестицияларини жалб 
қилишнинг кенгайиб бориши даражасига қараб инвестиция фаолиятини давлат 
томонидан тартибга солиш, бевосита чет эл инвестицияларини янги лойиҳаларга 
ҳамда қўшма корхоналарга жалб этишга қаратилиши лозим.
Бевосита чет эл инвестициялари оқимини кенгайтиришга қулай шароитлар 
яратиш, уларнинг фаолиятини давлатлараро айирбошланишидан, қўшимча аниқ ва
ноаниқ рискларга дуч келиш эҳтимолларидан ва капитал оқимининг вақтли
концепциясидан келиб чиққан ҳолда иш юритиш керак. Ўзбекистоннинг бозор
иқтисодиѐтига утиш шароитида жами қўшимча рисклар орасида валюта рисклари 
ажралиб туради. Ҳукумат кафолати билан олинадиган кредитлар ва қарзлар 
ролининг ошиб бораѐтганлиги инвестиция муҳитини ва инвестиция фаолиятини 
давлат томонидан тартибга солишни янада такомиллаштириш мақсадида кескин
чора-тадбирлар кўрилишини тақазо этадики, унга иқтисодиѐтнинг устувор
секторларида солиқ кредитларидан кенг фойдаланишга ўтиш билан эришиш 
мумкин.
Мамлакатимизда хорижий инвестицияларни миллий корхоналарга жалб 
қилишда қуйидаги устувор йўналишларни белгилаш мақсадга мувофиқ: 
- қишлоқ хўжалик маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш соҳаларини 
ривожлантириш; 
- минерал хомашѐ ресурсларини , шу жумладан, нефт ва газни қазиб чиқариш, 
қайта ишлаш бўйича экологик ишлаб чиқаришни ташкил этиш;
- транспорт ва телекоммуникация инфратузилмасини ривожлантириш; 
- иқтисодиѐтнинг барча тармоқларида илмталаб ва жахон бозорларида 
рақобатдош маҳсулотларни ишлаб чиқаришни ташкил этиш. 
Давлат томонидан инвестицион фаолиятини бошқариш бир қатор чора-
тадбирларни қўллаш, уларни ҳаѐтга тадбиқ этиш асосида амалга оширилади. Бу 
чора-тадбирлар қўйидагилардан иборат:
- кенг кўламли ташвиқот тадбирларини ўтказиш орқали инвесторларни кўпроқ 
жаб қилинишига эришиш; 
- нвесторлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида одилона муҳит яратиш; 
- солиқ тизимини қулайлаштириш, яъни солиқ субъектларини, объектлари
ва ставкаларини табақалаштириш ва солиқ имтиѐзларини бериш;
- амортизация сиѐсатини амалга ошириш, шу жумладан тезлаштирилган
амортизация сиѐсатини қўллаш ҳамда амортизация имтиѐзларини бериш;
- айрим ҳудудларни, тармоқларни ривожлантириш мақсадиди дотациялар, 
субсидиялар, субвенциялар орқали ѐрдам кўрсатиш;
- кредит сиѐсатини, давлатнинг норма ва стандартларининг антимонопол
тадбирларини ишлаб чиқариш, давлат мулкини хусусийлаштириш ва нарх-наво 
сиѐсатини ўтказиш;
- ер ҳамда бошқа табиий бойликлардан фойдаланиш шарт- шароитларини 
аниқлаш;


268 
- инвестиция лойиҳаларининг мониторингини ўтказиш ва механизмини 
ишлаб чиқиш. 
 
И.И. Алимов - и.ф.н., доц., ТДИУ
Ш.О. Хасанова – магистрант, ТДИУ

Download 6,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   150   151   152   153   154   155   156   157   ...   312




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish