ИҚТИСОД ВА МОЛИЯ / ЭКОНОМИКА И ФИНАНСЫ
2014, 12
ҳокимиятнинг асосий қурилиш услуби
сақланиб қолди.
Охирги уч аср давомида у ёки бу
давлатда қўзғолончи ва ислоҳотчилар
ҳокимият чўққиларини забт этишга,
ижтимоий адолат ва сиёсий тенглик-
ка асосланган янги жамият қуришга
кўп маротаба уринганлар. Барча
учун эркинликни ваъда қилган шун-
дай ҳаракатлар баъзан миллион-
лаб кишиларнинг ҳиссиётлари жўш
уришига сабабчи бўлган. Гоҳида
инқилобчилар ҳатто эски тузумлар-
ни ағдаришга муваффақ бўлганлар.
Лекин ҳар гал якун бир хил бўлиб
чиққан. Қўзғолончилар, энди ўз
байроқлари остида субэлита, элита ва
суперэлиталарга ўхшаш тузилмаси-
ни яратганлар. Иккинчи тўлқин циви-
лизациясига бундай интеграцион ту-
зилма ва уни бошқарган технократ-
лар худди заводлар, табиий ёқилғи ва
нуклеар оилалардан қолишмаган да-
ражада зарур бир нарса бўлган. Ин-
дустриализм ва ваъда қилинган тўлиқ
демократия аслида бир-бирига мос
бўлмаган. Инқилоб ёки бошқа йўл
билан индустриал давлатлар барча
спектр бўйича: эркин бозордан тор-
тиб марказлашган режалаштиришга-
ча мажбуран орқага чекинишлари ёки
кескин олға силжишлари мумкин эди.
Лекин леопард каби улар терисида-
ги рангларни ўзгартира олмас эдилар.
Интеграторларнинг қудратли иерар-
хиясисиз фаолият кўрсатиши мумкин
бўлмаган.
Бугун,
Учинчи
тўлқиннинг
ўзгаришлари бошқарув ҳокимияти
қалъа деворларини теша бошла-
ган пайтда, бунинг энг биринчи ало-
матлари ҳокимият тизимида пайдо
бўлмоқда. Бошқариш, қарор қабул
қилиш, ишчи, истеъмол ва фуқаро на-
зоратини амалга оширишда иштирок
қилиш, демократлаштириш тўғрисида
талаблар турли давлатларда бирин-
кетин овоза қилинмоқда. Саноат-
нинг илғорроқ тармоқларида иерар-
хиялиги пастроқ ва ихтисослашганроқ
янги ишлаб чиқариш услублари пай-
до бўлмоқда. Ҳокимиятнинг марказ-
лашганлик даражасини камайтиришга
босим кучаймоқда. Бошқарувчи шах-
сларнинг пастдагиларнинг ахбороти-
га қарамлиги даражаси борган сари
ортмоқда. Элиталарнинг доимийлиги
ва мустаҳкамлиги пасаймоқда. Булар-
нинг барчаси сиёсий тизимдаги келгу-
си туб ўзгаришлардан бир дарак, хо-
лос. Саноат тузилмаларини буза бош-
лаган Учинчи тўлқин ижтимоий ва си-
ёсий янгиланиш учун мислсиз имко-
ниятлар очмоқда.
Энг яқин йилларда бизнинг ярамай-
диган, эзадиган, эскирган интеграци-
ялашган тузилмаларимиз ўрнига янги
ажойиб жамоа тузилмалари кела-
ди. Ушбу янги имкониятларни кўриб
чиқишга ўтишдан аввал, тугаб бита-
ётган тизим таҳлилини бермоқ лозим.
Уни рентген нурлари билан ёритиб,
бизнинг эскирган сиёсий тузум Иккин-
чи тўлқин цивилизацияси доиралари-
га қанчалик аниқ мос келгани ва са-
ноат тузилиши билан унинг элиталари
бир-бирларига қанчалик тўғри келга-
нини кўриб чиқайлик. Шундагина бун-
дай ҳолат йўл қўйилмайдиган даража-
га келиб, бундан буён нега сақланиб
қололмаслигини тушунамиз.
71
ИҚТИСОДИЙ НАЗАРИЯ ВА МАКРОИҚТИСОДИЁТ /
ЭКОНОМИЧЕСКАЯ ТЕОРИЯ И МАКРОЭКОНОМИКА
Do'stlaringiz bilan baham: |