Иқтисод ва молия / экономика и финансы 2014, 12 элвин тоффлер. Учинчи тўЛҚин 5–6-боблар


ИҚТИСОД ВА МОЛИЯ / ЭКОНОМИКА И ФИНАНСЫ



Download 2,4 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/16
Sana25.04.2022
Hajmi2,4 Mb.
#581342
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16
Bog'liq
uchinchi-t-l-in

ИҚТИСОД ВА МОЛИЯ / ЭКОНОМИКА И ФИНАНСЫ
2014, 12
ки истиқбол мақсадларни ишлаб 
чиқиш ва стратегияни белгилаш би-
лан шуғулланувчи менежерларга та-
янишларига тўғри келди. Назария-
да эгаларнинг манфаатларини ифода 
этувчи директорлар кенгашлари вақт 
ўтган сайин улардан узоқлашдилар 
ва уларни ўз бошқарувлари остида 
бўлаётган жараёнлар тўғрисида яхши 
хабардор қилмадилар. Хусусий капи-
тал ётиримлар маълум шахслар томо-
нидан эмас, балки билвосита пенсия 
жамғармалари, қўшма жамғармалар 
ва банкларнинг кредит бўлинмаларига 
ўхшаш ташкилотлар орқали амалга 
оширилиши ортгани сари, корхона-
ларнинг асл «эгалари» бошқарувдан 
четда қолишлари ортиб борди. Ин-
теграторларнинг 
янги 
ҳокимияти 
тўғрисида энг аниқ фикрни билдирган 
одам давлат ғазначилигининг собиқ 
котиби У. Майкл Блументаль бўлса ке-
рак. Бу лавозимни эгаллашдан олдин 
Блументаль «Бендикс» корпорацияси-
ни бошқарарди. Бир кун Блументаль 
«Бендикс»га ўхшаш компанияга эга-
лик қилиш истаги борми, деб сўроққа 
олинганида шундай жавоб берди: 
«Муҳими мулкка эгалик қилиш эмас, 
уни бошқаришдир. Ва мен, корпора-
циянинг бошида туриб, буни чуқур 
англадим. Ҳар ҳафта акциядорлар 
йиғилишини ўтказардик ва мен овоз-
ларнинг тўқсон етти фоизини таъмин-
лардим. Ваҳоланки, ўзим фақат саккиз 
мингта акцияга эга эдим. Мен учун 
энг бош нарса бу бошқариш... Шун-
дай катта тузилманинг бошқарувини 
амалга ошириш ва унинг самара-
ли ривожланишини таъминлаш би-
ровлар ундагани учун турли хил 
аҳмоқликларни қилишдан кўра мен 
учун афзалроқдир" (1). Шундай қилиб, 
иш юритиш сиёсатини борган сари 
бошқа одамларнинг пулини жойлаш-
тирувчи, лекин фирманинг асл эгала-
ри ва айниқса, ишчилари бўлмаган 
фирма бошқарувчилари ёки молиячи-
лари белгилаган. Интеграторлар бу-
нинг ғамини ўз зиммаларига олди-
лар. 1921 йилдаёқ Ленин совет бюро-
кратиясидан норозилигини билдир-
ган. 1930 йилда Троцкий сургундалик 
пайтида «бевосита самара беради-
ган меҳнат билан банд бўлмаган, ле-
кин бошқарадиган, хукм чиқарадиган, 
буйруқ берадиган, кечирадиган ва ун-
диришни белгилайдиган» беш-олти 
миллион бошқарувчилар тўғрисида 
жаҳл билан ёзган эди. Ишлаб чиқариш 
воситалари балки давлатга тегишли 
бўлгандир ҳам, «лекин давлат... бюро-
кратиянинг «қўлида», деб норозилик 
билдирган. 1950 йилларда Милован 
Жилас ўзининг «Янги синф» («The New 
Class») асарида Югославияда маъ-
мурий элитанинг кучайиб бораётган 
ҳокимиятини танқид қилган. Жиласни 
қамоққа жўнатган Титонинг ўзи ҳам 
«технократия ва бюрократия, синфий 
душманлар»га нисбатан ўз салбий му-
носабатини билдирган. Ҳокимиятнинг 
менежерлар қўлига ўтиши тўғрисида 
хавфсираш Мао давридаги Хитой-
да ҳам бош масала бўлиб қолган
1
. Со-
циалистик мамлакатларда ҳам, капи-
талистик мамлакатларда ҳам асли-
ни олганда интеграторлар ҳокимият 
тепасига келганлар. Уларсиз тизим-
1
Мао Цзэдун, Биринчи тўлқин давлатларининг 
энг каттасининг бошлиғи бўла туриб, маъмурий 
элитанинг ортаётган мавқеи тўғрисида бир неча 
бор огоҳлантирган ва унда анъанавий индустри-
ализмга йўлдош бўлган хавфни кўрган. (Муаллиф 
қўшимчаси.)
67
ИҚТИСОДИЙ НАЗАРИЯ ВА МАКРОИҚТИСОДИЁТ / 
ЭКОНОМИЧЕСКАЯ ТЕОРИЯ И МАКРОЭКОНОМИКА



Download 2,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish