Иқтисод ва молия / экономика и финансы №1, 2010 38 халқаро иқтисодиёт / международная экономика



Download 212,58 Kb.
Pdf ko'rish
bet2/5
Sana22.02.2022
Hajmi212,58 Kb.
#81645
1   2   3   4   5
Bog'liq
hal-aro-i-tisodiy-integratsiya-zharayonlarini-rganishda-ilmiy-kontseptsiyalarning-tutgan-rni

ХАЛҚАРО ИҚТИСОДИЙ ИНТЕГРАцИЯ
ЖАРАЁНЛАРИНИ ЎРГАНИШДА ИЛМИЙ
КОНцЕПцИЯЛАРНИНГ ТУТГАН ЎРНИ
Нурмухамедова Ф.Х.,
Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий 
тадқиқотлар институти аспиранти
Жаҳон иқтисодиётининг ривожланиши мамлакатларга халқаро 
иқтисодий алоқаларини таркибий жиҳатдан такомиллаштиришга, 
миллий иқтисодиётни ривожлантириб, минтақавий интеграцион 
бирлашмаларда уюшган ҳолда фаолият олиб бориш имкониятини 
яратади. 


ИҚТИСОД ВА МОЛИЯ / эКОНОМИКА И ФИНАНСы №1, 2010
39
ХАЛҚАРО ИҚТИСОДИЁТ / МЕЖДУНАРОДНАЯ эКОНОМИКА
«Интеграция» атамаси Ғарбий Европа 
мамлакатлари давлатлараро институтларни 
ярата бошлаганда, шунингдек иқтисодий сиё-
сатни координациялаш ва савдо эркинлигини 
таъминлаш мақсадида иқтисодий бирлашма-
ларни тузиш вақтида халқаро муносабатларда 
ишлатила бошланди. Шуниси қизиқарлики, 
Европа интеграциясини таҳлил қилувчи олим-
лар орасида ушбу минтақа доирасидаги дав-
латлар интеграциясига нисбатан шу кунгача 
ягона бир ёндошув ишлаб чиқилмаган. Лекин 
шу билан бирга, уларнинг ҳаммаси интегра-
ция ижобий ҳодиса эканлигини, шунингдек 
бу «ҳамма иштирок этувчи томонлар учун бир 
қатор устунликларга эга бўлишга қаратилган 
жараён»
4
эканлигини эътироф этишган. Айнан 
Европа минтақасидаги давлатларга нисба-
тан Жан Моннэ қуйидагича фикр билдирган: 
«Агар минтақа давлатлари ўз миллий сувере-
нитетларига устувор йўналиш сифатида қараб 
ривожланадиган бўлишса, Европада ҳеч қачон 
тинчлик бўлмайди. Чунки бундай ривожла-
ниш давлатларнинг устунлик қилиш сиёса-
тига ва миллий иқтисодий протекционизмига 
олиб келади. Европа давлатлари ёлғиз ҳолда 
ўз халқлари учун етарли даражадаги турмуш 
шароитини яратиб бера олмайдилар. Зарурий 
ривожланиш динамикасига фақат шу нарса 
билан эришиш мумкинки, бунда минтақа дав-
латлари федерация ёки бошқа бир «Европа 
конфедерациясига» бирлашадилар, бу эса ўз 
навбатида иқтисодий ягоналикни келтириб 
чиқаради»
5
.
Баъзи тадқиқотчилар томонидан “анъа-
навий назария” деб юритиладиган назария 
фақатгина божхона иттифоқини тузишга асос-
ланади (савдо тўсиқларидан воз кечиш, маъ-
лум чекловларни олиб ташлаш ва х.к.). Бу наза-
рия тарафдорлари, ҳам божхона иттифоқи 
доирасида - ҳам бошқа мамлакатлар ичида, 
савдо оқимининг ортишига юқоридаги йўл 
билан эришиш мумкинлигини таъкидлайди-
лар. Шу назария доирасида “trade diversion” 
ва “ trade creation” терминлари вужудга келиб, 
улар “савдонинг диверсификацияси, товарлар 
оқими диверсификацияси” ҳамда “савдо прин-
4
Кизима С.А., Бабкин А.И. Системные аспекты организации и функ-
ционирования Европейского союза // Европейский союз: история, 
политика, экономика, право. Международная научно-практическая 
конференция (17-18 декабря 1997 года, Минск). Сб. науч. Тр. Мн.: Белго-
суниверситет, 1998. С.106. 
5
Kohl H., Die Europaische Gemeinschaft – Bilans und Perspective // Europe 
– unzere Zukunft. Herford. 1989 – S.21 
ципларини яратиш, янги товар оқимларини 
яратиш” деган маъноларни билдиради. Бу 
назарияга кўра интеграциялашган мамлакат-
лар ўртасида ўзаро янги товар оқимларининг 
пайдо бўлиши кузатилади. Натижада давлат 
ичкарисида ишлаб чиқариладиган товар-
ларга нисбатан арзонроқ товарлар кириб 
келади. Кейинчалик, айнан шу товарлар 
учинчи мамлакатдан импорт қилинадиган 
товарлар ўрнини босади. Интеграциялашув 
доирасида янги товар оқимларини яратиш 
ишлаб чиқариш самарадорлигининг орти-
шига, мутахассислар маҳоратининг юксали-
шига ва ўз ўзидан иштирокчи мамлакатлар 
ҳаёт даражасининг ўсишига олиб келади. Бу 
назария ўзининг салбий жиҳатларига ҳам 
эга, у кўп ҳолларда стандарт вазиятларда қўл 
келади. Интеграцион жараёнларда иштирок 
этувчи давлатлар иқтисодий ривожланиши 
ҳар доим ҳам бир текис бўлмаслиги мумкин. 
Масалан баъзи соҳаларда маълум бир мам-
лакат бошқаларга нисбатан яхшироқ натижа-
ларга эришган бўлса, савдо чекловларининг 
йўқлиги унинг иқтисодиётига салбий таъсир 
кўрсатиши мумкин.
Энди бевосита интеграцион жараёнларни 
кузатиш ва ўрганишда, шунингдек тизимли 
таҳлил қилишда қўлланиладиган ёндашув-
ларга тўхталиб ўтсак. Энг биринчи ва шу 
билан бирга сиёсий ҳисобланадиган ёнда-
шув – бу федерализмдир. А.Спинеллининг 
(машҳур италиялик федералист, Европа феде-
рал ҳаракатининг етакчиси) фикрича, “давлат-
лараро интеграцион бирлашмани яратишда 
фақат федератив модель томонга кескин 
бурилиш бутун Европани бирлаштиришда 
ижобий натижаларни бериши мумкин”
6
.
Баъзи бир тадқиқотчиларнинг фикрича, 
ушбу ёндашув айрим сиёсий бирликларни 
битта ягона структурага бирлаштириш асо-
сида ётган жараёнларнинг қонуниятларини 
ва аҳамиятга молик алоқаларини тушунтириб 
беришга ҳаракат қилса ҳам, ўз моҳиятига кўра 
назария бўла олмайди 
7
.
Европа интеграцион жараёнига нисбатан 
федералистлар ўзларининг назарий моде-
лини ишлаб чиқдилар ва тегишли фикрла-
6
Pistone S. Altiero Spinelli and the strategy for the United States of Europe 
// The European Union: readings on the theory and practice of European 
integration\ Ed by B. Nelsen and A. Stubb. Boulder: Reinner, 1994. P.69 – 75.
7
European integration: theories and approaches / Ed. by H.Michelmann. P. 
Soldatos. Lanham, MD: University Press of America, 1994. P.8. 



Download 212,58 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish