Мазкур Низом қоида ва талаблари ҳамда Клубнинг мақсад ва вазифаларига ҳамоҳанг равишда тили, миллати, дини ва ижтимоий келиб чиқишидан қатъий назар, илмий-ижодий фаолиятига ўз билими ва қобилияти билан қизиққан талабалар ҳамда ўқитувчилар аъзо бўлишлари мумкин.
“ИҚТИДОРЛИ ТАЛАБАЛАР”тўгарагига аъзо бўлишда талабалар ва ўқитувчилар учун ёш доираси чегараланмаган.
“ИҚТИДОРЛИ ТАЛАБАЛАР” тўгараги фан соҳаси бўйича чет тилини ўргатиб боришга қаратилган бўлиб, уни танлаш ва қатнашиш талабалар учун ихтиёрий ҳамда тўгарагда иштирок этиш учун ташкил этилган аъзолик анкетасини тўлдириш етарлидир.
Клуб фаолиятига доир барча ташкилий-амалий масалаларнинг ҳал қилинишида тенг ҳуқуқлик асосида иштирок этиш ва Клубнинг Низомига риоя қилиш ҳамда унинг мақсадлари ва вазифаларини амалга оширишда фаол иштирок этиш.
Низомга тўлдиришлар ва ўзгартиришлар киритиш борасида таклифлар ва тавсиялар ишлаб чиқиш ва тегишли тартибда Клуб раҳбарига тақдим этиш.
Талабаларнинг жамоат ишларида иштирок этиши ва дам олишлари эътиборга олиниб, Клуб раҳбари тақдимномасига мувофиқ тузилган жадвал асосида Клуб машғулотларида қатнашиш ва машғулотларни сабабсиз қолдирмаслиги.
Клуб машғулотлари учун зарур бўлган барча ўқув қуролларини олиб келиш ва хавфсизлик техникаси ҳамда санитария-гигиена меъёрларига риоя қилиш.
Клуб машғулотларини ташкил этиш ва раҳбарлик қилиш
Клуб машғулотлари Тошкент Тиббиёт Академияси Термиз филиали Ёшлар етакчисининг Қарори билан ташкил этилади. Унга олдинги йилги номли Давлат стипендиялари совриндорлари раҳбарлик қилади ва ўзаро келишилган ҳолда сайланган умумий раҳбар назорати остида Тошкент Тиббиёт Академияси Термиз филиали Ёшлар етакчисига мунтазам ҳисобот бериб борилади.
Тошкент Тиббиёт Академияси Термиз филиали Ёшлар иттифоқи етакчисининг ваколатлари:
- Илмий ва ижодий машғулотлар ўтказишга доир “ИҚТИДОРЛИ ТАЛАБАЛАР” тўгараги Низомига ўзгартиришлар ва тўлдиришлар киритиш ташаббуси билан чиқади;
- Клуб аъзоларининг сонини (иштирокчилар сони 5 нафардан кам бўлмаслиги керак) белгилайди;
- Клуб ваколатларини ва унинг асосий фаолият йўналишларини белгилайди;
- йўналишлар бўйича Клуб аъзолари томонидан тақдим этилган дастурий ҳужжат юзасидан тегишли қарорлар қабул қилади;
- Клуб фаолиятини такомиллаштиришга доир турли таклиф ва ташаббуслар билан чиқади.
7.3 Клуб раҳбарларида қуйидаги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар бўлиши лозим:
- олий таълими муассасаларида “ИҚТИДОРЛИ ТАЛАБАЛАР” тўгарагини ташкил қилиш Низоми;
- Клуб дастурини тузиш бўйича услубий тавсиялар ишлаб чиқиш;
- Клуб иш жадвали ташкил этиш;
- Клуб иштирокчиларнинг рўйхати шакллантириш ва назорат қилиш.
7.4 Клубнинг тегишли йўналишлар бўйича раҳбарлари йиғилишларини ўтказиш келишилган ҳолда амалга оширилади.