Қитъа-океанларнинг ўзаро бир-бирига ўтиш минтақалари Океанларнинг ички қисмлари



Download 0,83 Mb.
bet2/3
Sana23.02.2022
Hajmi0,83 Mb.
#123994
1   2   3
Bog'liq
maruza matni(4)

6.2.Абиссал текисликлар
Абиссал текисликлар океан таги майдонининг энг катта қисмини эгалловчи элементидир. Улар қитъа этаги ва ўрта-океан тизмаси оралиғини эгаллайди. Абиссал текисликлар нормал океаник турдаги пўстга эга, уларнинг қалинлиги деярли бир хил бўлиб, фақат қитъаларга яқинлашган сари нисбатан ёши катта горизонтлар ҳисобига қалинлашиб боради. Бу жойларга қуруқликдан бўлакли ва вулканик маҳсулотлар олиб келинади. Абиссал текисликлар океанлар тагида 4000м дан 6000м гача бўлган чуқурликлардаги майдонларни эгаллайди.
6.3. Микроқитъалар
Дастлаб океанлар ичидаги барча қалин пўстли кўтарилмалар микроқитъалар қаторига киритилган, кейинчалик бурғулаш ва сейсмик тадқиқотлар натижалари мазкур тоифа структуралари анча чекланганлигини кўрсатди. Атлантика океанида Британия ороллари яқинидаги Роколл платоси, Ньюфаунленд яқинидаги Орфан банкаси (сув тагидаги кўтарилган рельеф тури), Ҳинд океанидаги Агульяс платоси, Африка жанубий қисмига яқин жойлашган Мадагаскар, Сейшел ороллари, Тинч океанидаги Лорд-Хау, Норфолк кўтарилмалари ва янги Зеландия, Шимолий Муз океанидаги Ломоносов тизмаси ва эҳтимол Альфа-Менделеев тизмаси микроқитъалар қаторига киради.
Микроқитъалар рельефининг юзаси текислиги билан ажралиб туради, улар океан сатҳидан 2-3 км чуқурликда, лекин баъзи майдонлари саёз сувдаги банка кўринишида ва ҳатто ороллар тарзида бўлиши мумкин. Микроқитъалар 25-30 км.гача юпқалашган қитъа пўстга эга чўкинди қопламалари абиссал текисликларникига нисбатан анча қалин, уларнинг таркибида океан очилишидан олдин ҳосил бўлган қатламлар учраши мумкин. Вулқон маҳсулотлари барча микроқитъаларда мавжуд ва бимодал ассоциясига тегишли, яъни қитъа рифтлари учун хос.
Микроқитъалар пойдеворларининг ёши палеозойдан бошлаб (Австралия шарқий қисми) эртатокембрийгача, ҳатто архейгача бўлиши мумкин (Роколл платоси ва Мадагаскар).
Микроқитъаларнинг ҳосил бўлишини оддий тушунтириш мумкин, улар океанлар очилишининг эрта босқичларида қитъалардан ажралгандир.

Қитъалар ва океанларнинг ўзаро бир-бирига ўтиш қисмлари ер пўсти ва литосферанинг тектоник ҳаётида муҳим аҳамиятга эга. Бу жойларда чўкиндиларнинг ва вулканитларнинг асосий қисми йиғилади ва маълум вақтдан кейин улар интенсив деформацияланади. Бу жойларда қитъа пўсти субокеан ёки океан пўсти билан ва океан пўсти қитъа пўстига алмашинади. Амалий нуқтаи назардан қараганда бу жойлар нефт-газ тўпланадиган асосий зоналардир.


Ўзаро ўтиш минтақаларини одатда қитъалар чети деб аташади, лекин ўз навбатида улар, океанларнинг чети ҳамдир ва уларнинг 20 % майдонини эгаллайди. Плиталар тектоникаси нуқтаи назаридан ўтиш минтақаларининг икки тури ажратилади: пассив (плиталар ичида) ва фаоллари (субдукцион ва трансформ зоналар). Улар ичида трансформлари жуда кам учрайди.

Download 0,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish