Issn 2221-7347 Экономика и право



Download 3,49 Mb.
Pdf ko'rish
bet67/69
Sana23.02.2022
Hajmi3,49 Mb.
#168034
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   69
Bog'liq
VM109 4 (2)

 
 


ISSN 2223-4047  Вестник магистратуры. 2020. № 10-4(109) 
__________________________________________________________________________________ 
89
УДК 796 
Б.Б. Саъдуллаев 

 
ЗНАЧЕНИЕ МЕТОДОВ ОБУЧЕНИЯ В ОРГАНИЗАЦИИ ЗАНЯТИЙ
ФИЗИЧЕСКОЙ КУЛЬТУРОЙ 
 
В данной статье речь пойдет о значении методов обучения в 
организации занятий физической культурой. 
 
Ключевые слова: физическая подготовка, устный стиль, 
практический стиль, визуальный стиль, стиль игры, стиль соревнований, 
тактическая подготовка. 
Таълим муассасаларида жисмоний тарбия тадбирлари талабаларни соғломлаштириш ва жисмоний 
ривожлантириш, ҳаёт фаолиятига тайёрлаш мақсади ташкил этилади. Жисмоний тарбия тадбирларининг 
асосий вазифаси жисмоний ҳаракатларга ўргатиш ва спорт турлари ҳаракатлари техника ва тактикасини 
шакллантиришдан иборат бўлади. Жисмоний тарбия тадбирлари талабаларнинг жисмоний тарбия 
дарсларида ва дарсдан ташқари машғулотлар шаклларида ўтказилади. Жисмоний тарбия дарслари 
талабаларни жисмоний ҳаракатларга ўргатиш, жисмоний ҳаракат малака ва кўникмаларини 
шакллантиришга қаратилган бўлади. Шунингдек, ўтиладиган дарслар дастурига мувофиқ бўлган спорт 
турлари бўйича техник ва тактик тайёргарлик малака ва кўникмалари талабаларда жисмоний тарбия 
дарслари жараёнида шакллантирилади.
Жисмоний тарбия тадбирларини ташкил этишда талабаларнинг ёш, жинс ва жисмоний тайёргарлик 
даражалари ҳисобга олинади. Жисмоний тарбия ва спорт машғулотларида ўқитувчилар ва мураббийлар 
барча талабаларни жисмоний ҳаракатларга тўлиқ жалб этишлари керак. Машғулотлар жараёнларида 
жисмоний тарбиядан таълимнинг замонавий услублари ва тамойилларидан кенг фойдаланилади. Таълим 
услубларидан жисмоний тарбияда оғзакилилик, амалий, кўргазмалилик, ўйин ва мусобақа услублари 
асосий ўрин тутади.
Жисмоний тарбияда оғзакилилик услубидан жисмоний машқлар ва ҳаракатлар бўйича оғзаки 
тушунтириш, суҳбат, анкета, савол жавоб, фикр билдириш усулларидан фойдаланилади. Шунингдек 
жисмоний тарбия ўқитувчилари ва спорт мураббийлари ўзларида ва шуғулланувчиларда буйруқ бера олиш 
малакаларини шакллантириб борадилар.
Амалий услубда жисмоний тарбия ўқитувчилари жисмоний машқлар ва жисмоний ҳаракатларни 
талабаларга амалда бажариб кўрсатадилар. Талабалар жисмоний ҳаракатларни такрорлаб бажарадилар. 
Амалий бажариш жараёнларида талабаларда жисмоний ҳаракатлар малака ва кўникмалари шаклланиб 
боради. Машқлар ва ҳаракатларни бажаришда содир бўладиган хатолар ва камчиликларни бартараф этиш 
бўйича ўқитувчилар услубий тавсиялар ва кўрсатмалар бериб борадилар.
Кўргазмалилик услубида жисмоний ҳаракатлар ва спорт турлари ҳаракатлари техника ва 
тактикасини шакллантириш бўйича видео ва кинофильмлар намойиш қилинади, тақдимотлар ташкил 
этилади. Плакатлар, стентлар, афишалар ва намойишлар тайёрланади. Бундай услуб жараёнларида 
спортчилар техник ва тактик тайёргарлик жисмоний фазилатларни ривожлантириш бўйича услубий 
тавсиялар ва кўрсатмаларга эга бўладилар. 
Ўйин услубидан талабаларнинг жисмоний тарбия тадбирларини ташкил этишда кенг қўлланилади. 
Ўйинлар талабаларни жисмоний ривожлантириш, соғломлаштириш ва жисмоний ҳамда ҳаётий зарур 
ҳаракат малака ва кўникмаларини шакллантиришга катта ёрдам беради. Ўйинлар давомида талабалар 
ўзларини эркин тутиши, ихтирочилиги, янги ҳаракатларни бажаришга интилиши, мустақил бўлиши билан 
қизиқарли бўлади. Ўйинларда жисмоний юкламалар меъёрланмаган ҳолда таъсир этади. Талабалар ўз 
организмини жисмоний тайёргарлиги ва жисмоний қобилиятига мувофиқ ҳолда ўйинлар давомида 
фаоллик кўрсатади. Спортчиларни умумий ва махсус тайёргарлигида ҳам ўйин турларидан кенг 
фойдаланиш мумкин.
Мусобақа услуби талабаларни жисмоний тарбия жараёнларида беллашувларни ташкил этади. Бел-
лашув жараёнларида спорт турлари бўйича техник ва тактик маҳоратлар ва жисмоний фазилатларнинг 
такомиллашуви намоён этилади. Спортчиларнинг умумий ва махсус тайёргарликлари баҳоланади. Уму-
мий тайёргарликни баҳолашда талабаларнинг ақлий, аҳлоқий, маънавий ва ирода тайёргарлик даражалари 
ҳисобга олинади.
© Саъдуллаев Б.Б., 2020.


Вестник магистратуры. 2020. № 10-4(109) ISSN 2223-4047
__________________________________________________________________________________ 
90
Махсус тайёргарликларни баҳолашда талабаларни спорт турлари ҳаракатлари техника ва тактика-
сини эгаллаш малака ва кўникмалари ҳисобга олинади. Шунингдек уларнинг жисмоний фазилатлари куч 
чидамлилик, тезкорлик, чаққонлик ва эгилувчанлик сифатларини ривожланганлик даражаси аниқланади. 
Мусобақалар спорт турлари бўйича беллашувлар, умумий жисмоний тайёргарликни баҳолаш, синовларни 
бажариш мусобақалари шаклларида бўлиши мумкин. Спорт беллашувлари оммавий спорт байрамлари ша-
клларида ҳам ташкил этилади. Талабалари ўртасида жисмоний тарбия ва спорт тадбирларини оммавий-
лаштиришда жисмоний тарбияда таълим услублари ва таълим тамойилларининг аҳамияти катта бўлиб 
ҳисобланади.
Шундай қилиб, ҳар бир дарс мазмуний, методик ва ташкилий элементларнинг бирлигидан иборат, 
бунда ўқитувчининг ўтадиган дарсга мос таълим услубларидан фойдаланиши ҳал қилувчи ролга эгадир.
Фойдаланилган адабиётлар: 
1. Волков А.В. Проблемы физического воспитания студенческой молодёжи // Проблемы современной науки и 
образования. – № 26 (68), 2016.
 
САЪДУЛЛАЕВ БАХОДИР БАХТИЁРОВИЧ – доцент, Бухарский инженерно технологический 
институт, Узбекистан.

Download 3,49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish