1)
Иссиқлик таъминоти тизимлари иссиқлик ташувчилар турига қараб
иккига бўлинади:
1.
Сувли иссиқлик тизимлар
2.
Буғли иссиқлик тизимлар
Сувли иссиқлик ташувчилар иссиқлик
таъминотида даврий
исътемолга ва иссиқ сув учун қўлланилади. Баъзи ҳолларда техник
жараёнларда
сувли
иссиқлик
тармоқлари
умумий
иссиқлик
тармоқларининг 48 % ни ташкил қилади (узунлик бўйича).
Иссиқ сув таъминоти тизимининг уланиш усуллари қараб иссиқлик
таъминоти тизимлари очиқ ва ёпиқ тизимларга бўлинади.
Ёпиқ тизимларда водопровод суви иссиқлик ташувчи ёрдамида
иситилади ва истеъмолчига етказилади.
Очиқ тизимларда иссиқ сув таъминоти ехтиёжлари учун сув бевосита
иссиқлик тармоғидан олинади. Мисол учун, қишда биз иситишда ва иссиқ
сувни ишлатишда “битта қувур”дан ишлатамиз.
Иссиқлик тармоқларида қувурлар сони бўйича бир қувурли ёки кўп
қувурли бўлишади.
Истеъмолчини иссиқлик енергияси билан таъминлаш бир поғонали ёки
кўп поғонали бўлиши мумкин.
Бир поғонали иссиқлик тармоқларида истеъмолчилар тўғридан-тўғри
уланади (8.1.-чизма). Истеъмолчиларнинг иссиқлик тармоқларига уланиш
жойлари киритиш тугунлари (ввод) дейилади.
Ҳар бир бинонинг киритиш тугунларига иссиқ сув таъминотининг
иситгичлари, елеваторлар,
насослар, арматурала, иссиқлик ташувчининг
параметрлари ва сарфларини ростловчи назорат-ўлчов қурилмалари
ўрнатилади. Шу сабабли киритиш тугунлари кўп ҳолларда маҳаллий
иссиқлик пункти деб аталади. Агарда киритиш тугуни алоҳида,
масалан
технологик қурилма учун барпо етилса, бу ҳолда индивидул иссиқлик
пункти дейилади.
Кўп поғонали тизимларда (8.2.-чизма) иссиқлик манбаи ва истеъмолчи
орасида марказий иссиқлик пунктлари (МИП) ёки назорат-тақсимлаш
пунктлари (НТП) жойлаштирилади.
2)
Сувли иситиш тизимлари учун қувурларни юмшоқ углеродли
пўлатдан тайёрланади. Пўлат бир вақтнинг юқори мустаҳкамлик ва
егилувчанликка ега, бу хусусияти монтаж ишларини енгиллаштиради.
Пўлат қувурларнинг иссиқлик ўтказувчанлиги юқори, бу иссиқ сувни олиб
ташувчи қувурлар учун яхши сифат белгисидир.
Аксинча еса, совуқ сув
ташишда юқори иссиқлик ўтказувчанлик камчиликдир – чунки пўлат
қувурлар “терлайди” , устки қисми занглайди ва намланади, бунинг
натижасида қувурларга яқин қурилиши конструкциялари емирилади.
Деворлар емирилишини олдини олиш учун, пўлат қувурлар устига кўпикли
полиетилен ёки каучукдан тайёрланган махсус изоляция қувурлар
кийдирилиши тавсия етилади.
Мис иситиш тизими учун жуда яхши материал ҳисобланади,
бунга
унинг физик ва механик хусусиятлари ёрдам беради. Мис қувурларнинг
ички деворлари – абсолют силлиқ (пўлат қувурларга нисбатан 100 марта
силлиқроқ, пластикларга нисбатан 4-5 марта), бу мис қувурларнинг юқори
ўтказиш қобилиятини кафолатлайди.
Пластик қувулар ишлаб чиқарилиши ва ишлатилиши ўтган асрнинг 50-
йилларидан бир вақтда Европа мамалакатларида, АҚШ ва
Японияда
бошланди. Янги материалнинг металлга нисбатан ўзига хос хусусиятлари
кузатилди.
Полимерлар – ўзининг кимёвий тузилиши бўйича ёғоч ва жун каби
табиий юқори молекуляр моддаларга яқин органик моддалардир.
3)
Ventilyator
(
lotincha
: ventilo
—
puflayman, esaman, silkitaman)
—
havo
yoki gazlarni
haydovchi yoki soʻruvchi qurilma. Odatda, V. havo yoki gazni 0,15 MPa gacha bosim bilan hay
daydi
yoki soʻradi. Asosiy ish elementi motor va parrakli gʻildirakdan iborat. Binolar va shaxtalar havosini
tozalash, qishloq xoʻjaligi mahsulotlari (don, paxta, pichan) ni quvur orqali uzatish, donni tozalash,
saralash va quritishda qoʻllaniladi. V. ning
haydovchi, soʻruvchi va aralash xillari boʻladi. Ishlash tarziga
koʻra, havo oqimi oʻq boʻylab yoʻnalgan yoki oʻqaviy V. va markazdan qochma V. ga boʻlinadi. Oʻqaviy
V. silindrik kojux 5, parrakli gʻildirak, kollektor, kirayotgan havoni yoʻnaltiruvchi app
arat, chiqayotgan
havoni yoʻnaltiruvchi apparat va uyurma . Markazdan qochma V.da parrak
aylanganda havo oqimi
kollektordan parrak kanallariga kiradi va markazdan qochma kuch taʼsirida spiral shaklidagi kojux Z
ichiga oʻtib, chiqish teshigiga haydaladi. Hosil qiladigan bosimiga qarab, V. lar uch turga boʻlinadi: a)
past bosimli (100 mm suv ust. dan past)
—
donni saralash va tozalash hamda kombayn V. lari; b)
oʻrtacha bosimli (100
mm dan 300 mm gacha suv ust.)
—
pichan uchun moʻljallangan; v) yuqori bosimli
(300 mm dan 1500 m gacha suv ust.)
—
don uchun moʻljallangan. Xonalarni shamollatish uchun
moʻljallangan V. lar, koʻpincha, yumshoq parrakli qilib ishlab chiqariladi. Qayerda ishlatishga
moʻljallanganligiga qarab, V. lar sanoat va maishiy xillarga boʻlinad
i. Sanoat V. lari sanoat korxonalari,
shaxtalar, metropoliten yoʻlaklari va b. joylarda, maishiy V. lar turar joy binolari, jamoat binolari, uy
-
joylar, idoralar va b. joylarda qoʻllaniladi. V. lar devorlar ichiga, shiplarga oʻrnatiladi; stol ustiga va polg
a
qoʻyiladigan V. lar ham boʻladi.