Ҳақиқий жараёнларда қайтмас энергия йўқотилишлари содир бўлади. Шунинг учун ҳозирги вақтда системаларни термодинамик таҳлил қилишда жараёнларни қайтмаслигини инобатга олувчи иккита усули қўлланилади: энтропия (цикллар усули) ва эксергия усуллари. Иккала усулга ҳам Р.К.Клаузиус, Д.В. Гиббс ва А. Стодола илмий ишларида асос солинган. Ундан ташқари, бу усулларнинг ривожига А.И. Андрюшенко, В.М.Бродянский, Д.П. Гохштейн ва бошқалар ўз хиссаларини қўшганлар. Иккала усул ҳам термодинамиканинг иккинчи қонунига асосланган бўлиб, бир мақсад учун, яъни ҳақиқий жараёнлардаги энергия йўқотилишларини аниқлаш учун ишлатилади. - Ҳақиқий жараёнларда қайтмас энергия йўқотилишлари содир бўлади. Шунинг учун ҳозирги вақтда системаларни термодинамик таҳлил қилишда жараёнларни қайтмаслигини инобатга олувчи иккита усули қўлланилади: энтропия (цикллар усули) ва эксергия усуллари. Иккала усулга ҳам Р.К.Клаузиус, Д.В. Гиббс ва А. Стодола илмий ишларида асос солинган. Ундан ташқари, бу усулларнинг ривожига А.И. Андрюшенко, В.М.Бродянский, Д.П. Гохштейн ва бошқалар ўз хиссаларини қўшганлар. Иккала усул ҳам термодинамиканинг иккинчи қонунига асосланган бўлиб, бир мақсад учун, яъни ҳақиқий жараёнлардаги энергия йўқотилишларини аниқлаш учун ишлатилади.
Энтропия усули. Системаларни термодинамик таҳлил қилишнинг қонунлари асосида ташқи энергетик оқимлар (иссиқликмиқдори ва иш) ва система параметрлари, ҳамда айрим ички параметрлар орасидаги боғлиқликни аниқлаш имконини беради. Термодинамик жараёнлар бораётган системанинг иссиқликбалансини таҳлил қилиш билан системани характерловчи коэффициентларни ҳисоблаш ва уларни идеал термодинамик жараёнларнинг ўхшаш коэффициентлари билан таққослаш мумкин. Бу жараёнлар қайтмаслиги туфайли берилган системадаги олинаётган ва сарфланаётган ишларнинг йўқотилишларини аниқлаш имконини беради. Агар бу маълумотлар системанинг мухандислик таҳлили учун етарли бўлмаса, у ҳолда цикллар таҳлили системанинг алоҳида қисмларидаги энтропия ортиши ҳисоби билан тўлдирилади. - Энтропия усули. Системаларни термодинамик таҳлил қилишнинг қонунлари асосида ташқи энергетик оқимлар (иссиқликмиқдори ва иш) ва система параметрлари, ҳамда айрим ички параметрлар орасидаги боғлиқликни аниқлаш имконини беради. Термодинамик жараёнлар бораётган системанинг иссиқликбалансини таҳлил қилиш билан системани характерловчи коэффициентларни ҳисоблаш ва уларни идеал термодинамик жараёнларнинг ўхшаш коэффициентлари билан таққослаш мумкин. Бу жараёнлар қайтмаслиги туфайли берилган системадаги олинаётган ва сарфланаётган ишларнинг йўқотилишларини аниқлаш имконини беради. Агар бу маълумотлар системанинг мухандислик таҳлили учун етарли бўлмаса, у ҳолда цикллар таҳлили системанинг алоҳида қисмларидаги энтропия ортиши ҳисоби билан тўлдирилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |