Исомов М. К.,ф ф. н., доцент 2-мавзу. Фалсафий тафаккур тараққиёти босқичлари



Download 88,76 Kb.
bet19/21
Sana26.02.2022
Hajmi88,76 Kb.
#469510
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   21
Bog'liq
2 5325831765699333746

Онтология ва билиш назарияси, табиатшунослик фалсафаси, фан методологияси бўйича Жондор Туленов, Баҳром Исмоилов, Омонулла Файзуллаев ва бошқалар фаолият олиб бордилар.
И.М. Мўминов ўзбек файласуфларидан биринчи бўлиб, совет тузумининг миллатни маънавий қадриятлардан маҳрум этиш, миллий онгни бузиш ва ўз-ўзини англашга йўл қўймасликка интилиб, коммунистик мафкурани шакллантиришга жон-жаҳди билан ҳаракат қилаётган бир пайтда, тарихий ва маънавий меросни, ўзбек халқи ва Марказий Осиёнинг бошқа халқлари яратган бой маънавий қадриятларни ҳар томонлама ўрганди.
Олим турли манба ва илмий адабиётлардан фойдаланган ва уларни шарҳлаган ҳолда Амир Темурнинг шахси ва фаолиятини объектив таҳлил қилишга ва баҳолашга ҳаракат қилди. И.Мўминов ўша даврдаги илм аҳлини Амир Темурнинг миллий давлатчиликни шакллантиришдаги ролига тўғри баҳо беришга чақирди ва 1969 йилда ЮНЕСКО ҳомийлигида Самарқанд шаҳрининг 2500 йиллиги, Темур ва Темурийлар давридаги Ўрта Осиё санъатини ўрганишга бағишланган конференцияда “Амир Темурнинг Ўрта Осиёда тутган ўрни ва роли” мавзусида маъруза қилди, жиддий муҳокамалардан сўнг маъруза ўзбек ва рус тилларида нашр қилинди. У ”Бундай шахснинг юзага келиши даврнинг, замоннинг тақозоси, Чиғатой улусининг зулми, майда феодал бекларни ваҳшиёна эзиши, мўғул хонлари, Олтин Ўрда бекларининг Моварауннаҳрдаги тўхтовсиз босқинчилик юришлари, азобланган, хонавайрон бўлган, 150 йил давомида чет эл мулоҳазаронлигидан тинкаси қуриган мамлакатнинг, халқнинг мустақилликка эришиш талаби эди. Бу тарихий зарурият Темурда, унинг лашкарбошиларида равшан кўринди. Темур давлат арбоби сифатида маълум даражада бу эҳтиёжни, талабни, заруриятни ўзида акс эттирди, яъни Мованауннаҳрда мустақил марказий бирлашган давлат тузди, мамлакат эҳтиёжларига жавоб берди.
М.М.Хайруллаев академик, фалсафа фанлари доктори, профессор. ХХ асрнинг иккинчи ярмида ўзбек фалсафаси ривожига салмоқли ҳисса қўшган етук олим, жамоат арбоби.
Ўрта, Яқин Шарқ ва Марказий Осиё Ренессанс даври билан Европадаги Ренессанс даври маданиятининг ўхшаш ва фарқ қилувчи томонларини биринчи бор тадқиқ қилган олимдир. Асосий фаолияти Абу Наср ал Фаробийнинг илмий ижодини ўрганиш ва шарҳлашга бағишланган. У “Буюк сиймолар”(1996 2 жилд) ва “Маънавият юлдузлари” (1999) асарларининг масъул муҳаррири. М.Хайруллаев Фаробий ижодини қайта кашф этган олим. У Фаробий ижодидаги материализм ва идеализмни бир-бири билан аралаштимаслик керак деб ҳисоблайди. Унинг фикрича, Фаробий томонидан Худонинг тан олиниши идеализм бўлса, астрономия, математика, мантиқ соҳасидаги кашфиётлари материализмдир. Чунки бу соҳаларда нарсалар йўқдан бор бўлмайди, бордан йўқ бўлмайди. Масалан, Ер, Қуёш, Ой, сайёралар ҳаракатлари орасидаги муносабатларнинг объективлиги доимо бир хилдадир3. М.Хайруллаев коммунистик мафкура мулоҳазарон бўлган даврда, Фаробий идеализмини тан ола олди ва унинг ижодидаги идеалистик ва материалистик ғояларни шарҳлади. М. Хайруллаев етук олим бўлиш билан бир қаторда жамоатчи ҳам эди. У узоқ йиллар давомида ЎзФА “Шарқшунослик” институтида директор лавозимида ва “Ўзбекистонда ижтимоий фанлар” журналининг масъул муҳаррири лавозимида ишлаган.

Download 88,76 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish