Ҳар икки азиз ўрталари овоз етадургон масофат экан. Гоҳо
жиянларини чақирганларида жавобан тағоларига «лаббай,
таго»
деб овоз берганларида, аксар кишилар ул маҳаллани
«лаббай таго» маҳалласи деб атаб «лаббайтаго» мусаммо
бўлган бир маҳалладур. Бир маҳалласини «Чуқуркўча» дер-
ларки, ул Намангонни(нг) ҳамма кўчасидин чуқурроқ учун
Чуқуркўча тасмия бўлган. Ва бир маҳалласи Дегрезликдур-
ки, ул ҳамма шаҳарларда бор бир жамоа қазон қуядургон-
лар келиб жойланган маҳалладур. Намангонни(нг) бино-
сига тўрт юз йигирма етти йил, бул тариҳдан ўтмаган бўлса
ҳам, тезда обод бўлуб, авлиёйи киром ва машойихи изом-
лар бирлан мамлу бир шаҳар ўлуб, булардан сулуки ало-
нияда муршид бўлган Анжир Фағнавий Намангондадурлар.
Мулла Бозор Охунд ҳам Намангонда мадфундурлар. Маш-
раб авлиёни(нг) ҳовлиси, туғулган ери маҳалли махсусдур.
Машойихи киромлар зикрларин мунда қилмоқ бўлмади. Умр
мусоада қилса, иншооллоҳ, алоҳида маноқиб қилинур.
Бу Намангон атрофида бўлган қасаботлари ижмолан
ёзмоқлозим бўлди. Булардан Намангонни(нг) ғарбида бир
бозорлик қасаба бу
муаллиф ватани аслийсидурки, муни
Дашти қипчоқ хонларидан Аҳмадхон, яъни Шиғайхон
бино қилган экан. Ул вақт муаррихлари Аҳмадхон исмига
қалъа қилиб, Қалъайи хон деб исм қўюб, бу лафз бино-
сига таърих бўлган экан, 851 ҳижрийда бино бўлган экан.
Аввали вақтларда биносидин то Русия давлатига ўтгунча,
бул Намангонни мақарри ҳукумат пойтахти Тўрақўргон
бўлиб, эскилиги ва ҳам ҳаво жиҳатидин ислом ҳукумат-
дорлари бу ерни ўрда, қўрғонлар қилиб, аскари ислом-
ни(нг) ватан ва мақарри эди. Аммоки Тўрақў^ғон деб маш-
ҳур бўлмоғи боний Шиғайхонни(нг) Яъқуб тўра ва Юсуф
тўра деган икки ўғли. Бу қалъа хонга қўрғон қилган жи-
ҳатдин Тўрақўрғон деб нисбат бўлган. Асл исми Қалъаи
хондур, туркийси - Тўрақўрғон.
Аммоки, бул ўрда ичинда табаъалардан Шоҳ Абдул-
ваҳҳоб деган киши мадфундурлар.
Бирлари Намангонга
чиқадургон кўча оғзида ётибдурлар. Ул киши исмлари Шоҳ
Абдулазиздур. Ҳар икки азизлар Косон урушида келиб,
бул ерда шаҳид қилган экан. Алҳолда ҳар икки азизни
лақаблари ила зикр қилинур. Бирларини Қаровул ато ва
бирларини Фалосбон ато дерлар. Қаровул ато ўрда ичин-
www.ziyouz.com kutubxonasi
да, Фаласбон ато кўча оғзидадур. Яна бирлари Миришкор
ато дерлар. Тўрақўрғонни(нг) жанубида тўрт чақирим ерда
биёбонда мадфундурлар. Бул азизлар 94 ҳижрийдаги Жа-
рир ибн Абдуллоҳни(нг) мўғуллар илан қилган урушида
шаҳид бўлғон араблардурлар. Бу Намангонни(нг) ҳоки-
мига қарашли тўрт қасабот ўлиб, Тўрақўрғон,
Чуст ва
Чаҳортоқ, Косон деган ерлар бўлуб, ҳар бири бир беклик
ер эди. Намангонда Хўқанддан қўйиладургон бек хавоқи-
ни Хўқанднинг энг катта бекларига бу ўрун берилур эди.
На учунки, аввали мақарри хонон ва пойтахтлиги сабаб-
дан муни мўътамад ва жасур кишига берилур эди. Русия
давлатига ўтгандан сўнг шаҳар бутун Намангон бўлуб,
ҳокимлар ҳам, аскария ҳам Намангонга нақл қилинуб,
Тўрақўрғон бўлустлик қишлоқ бўлуб қолди. Алҳолда ул
қўрғон хабар ва ўрдадан асар қолмай, табодули даврон ва
инқилоби овон бўлуб қолди.
Тўрақўрғонда йкки хиштин мадраса, бир ҳаммом, тўрт
пахта зовуд, ўн бе1ндан зиёда пахта сарой бўлуб, ўртаси-
дан Косон сойи ўтадур. Суви тоза ва ҳавоси покиза бир
қасабадурки, йигирма минг нуфуси бордур. Вассалом!
Таҳрир ва тасвиди Ибратдан, 1333 ҳижрийда. Яъни
муаллиф дастқалами иладурки, 1916 милодий.
Келди
бошимга яхши бир овон,
Манго тавфиқ яротиб Субҳон.
Эрди Фарғона тарихи шуғлим,
Таълиф этгим келиб манго даврон.
Исми таснифиға бўлуб таърих,
Бекаму кўст лафзи бу «Фарғон».
Do'stlaringiz bilan baham: