Тест топшириқлари
Биринчи (таълим муассаса), иккинчи (туман) босқичларда ўқувчиларига 25 тадан тест (17 та тестнинг жавоби белгиланади, 8 та тестнинг жавоби ёзилади) топшириқлари берилади.
Тест топшириқлари учун 75 дақиқа вақт ажратилади. Ҳар бир тўғри жавоб учун 2 балл, нотўғри жавоблар 0 балл билан баҳоланиб, жами 50 баллни ташкил этади.
3 (вилоят) босқичида 40 та (30 та жавоби танланадиган тест ва 10 та жавоби ёзиладиган тестлар), 4 босқич (Республика ) олимпиадасида эса ўқувчиларга 40 та тест топшириғи берилади. Тест топшириқларини бажаришга 120 дақиқа вақт ажратилади. Ҳар бир тўғри бажарилган тест саволига 1,25 балл, нотўғри бажарилган топшириққа 0 балл қўйилади. Энг юқори кўрсаткич 50 бални ташкил этади.
Қуйида тестлардан намуналар келтирилади:
9-синф
1. Жавоби танланадиган тест
1. Идеал газнинг мутлоқ ҳарорати 4 марта ортганида молекулаларнинг ўртача квадратик тезлиги неча марта ортади?
A) Ўзгармайди. Б) 2 С) 4 Д) 16
2. Жавоби ёзиладиган тест
Моддаларнинг иссиқлик алмашиниши натижасида температуралари тенглашишига нима дейилади?
____________________
10-синф
1.Жавоби танланадиган тест
Сиғими 100 Ф бўлган конденсатор потенциаллари фарқи 500 В га етгунча зарядланган. Конденсаторнинг энергиясини топинг.
А) 12,5 Ж Б)12 Ж С) 125 Ж Д) 5 Ж
2. Жавоби ёзиладиган тест
Магнит майдон катталигининг ўзгариши билан боғлиқ равишда электр токининг ҳосил бўлиш ҳодисасига нима деб аталади?
____________________
11-синф
1. Жавоби танланадиган тест
Сувнинг температураси кўтарилганда унинг нур синдириш кўрсаткичи бироз камаяди. Бунда сув учун тўла қайтиш бурчаги ўзгарадими?
А) Ўзгармайди Б) Ортади С) Камаяди
Д) Қайтиш бурчаги нур синдириш кўрсатгичига боғлиқ эмас
2. Жавоби ёзиладиган тест
Ёруғликнинг нур синдириш кўрсатгичи тебранишлар частотасига боғлиқлигига нима дейилади?
____________________
Барча босқичларда умумий кўрсаткич 100 бални ташкил килади.
БИОЛОГИЯ
Биология фан олимпиадасининг биринчи, иккинчи, учинчи босқичи умумтаълим мактабларининг 9-11 синфларда ўтказилади. Касб-ҳунар коллежи ва академик лицейларида биринчи босқич 1-3 курсларда, иккинчи, учинчи босқич 2-3 курсларда ўтказилади.
Биринчи, иккинчи, учинчи босқич олимпиада 3 турда (ёзма иш, лаборатория машғулоти, тест синови), тўртинчи босқичида 2 турда (ёзма иш, тест синови) ўтказилади.
Ёзма иш.
Олимпиаданинг биринчи, иккинчи ва учинчи босқичларида ёзма иш топшириқлари 4 та саволдан иборат бўлади.
Ёзма иш учун 120 дақиқа вақт берилади. Максимал 40 балл.
Олимпиаданинг тўртинчи (Республика) босқичида ёзма иш топшириқлари 5 та саволдан иборат бўлиб, ёзма иш учун 180 дақиқа вақт берилади. Максимал 50 балл.
Do'stlaringiz bilan baham: |