Тест топшириқлари.
9-11 синф (академик лицей ва касб-ҳунар коллежларининг 2-3 курс) ўкувчилари олимпиаданинг биринчи, иккинчи босқичида 25 та (17 та жавоби танланадиган тест ва 8 та жавоби ёзиладиган тестлар берилади) тест топшириғини бажарадилар. Тест топшириқларини бажаришга 50 дақиқа вақт ажратилади. Ҳар бир тўғри бажарилган тест саволига 2 баллдан, нотўғри бажарилган топшириққа балл қўйилмайди. Энг юқори кўрсаткич 50 бални ташкил этади.
3 (вилоят) босқичида 40 та (30 та жавоби танланадиган тест ва 10 та жавоби ёзиладиган тестлар), 4 босқич (Республика ) олимпиадасида эса ўқувчиларга 40 та тест топшириғи берилади. Тест топшириқларини бажаришга 80 дақиқа вақт ажратилади. Ҳар бир тўғри бажарилган тест саволига 1,25 балл, нотўғри бажарилган топшириққа 0 балл қўйилади. Энг юқори кўрсаткич 50 бални ташкил этади.
Тест топшириқларидан намуна келтирамиз:
1. Жавоби танланадиган тест
Давлатни ҳуқуққа бўлган муносабатига қараб...
А. Этатик, қонуний ва ҳуқуқий;
В. Ҳуқуқий, фуқаролик ва этатик;
С. Этатик, ҳуқуқий ва оралиқ:
Д. Фуқаролик, этатик ва оралиқ ... турларига ажратиш мумкин.
2. Жавоби ёзиладиган тестлар
Давлатнинг қонун чиқарувчи органи қайси?
-----------------------
Барча босқичларда умумий кўрсаткич 100 бални ташкил килади.
ИҚТИСОДИЙ БИЛИМ АСОСЛАРИ
Иқтисодий билим асослари фанидан олимпиаданинг биринчи, иккинчи ва учинчи босқичи умумтаълим мактабларининг 9-11 синфларда ўтказилади. Касб-ҳунар коллежи ва академик лицейларида биринчи босқич 1-3 курсларда, иккинчи, учинчи босқич 2-3 курсларда ўтказилади. Олимпиаданинг биринчи босқичи 1 турда (тест синовлари), иккинчи, учинчи, тўртинчи босқичлари 2 турда (ёзма иш, тест синовлари) ўтказилади.
Олимпиада синовларини қуйидаги тартибда ўтказиш тавсия этилади.
Ёзма иш.
Олимпиаданинг иккинчи ва учинчи, тўртинчи босқичларида ёзма иш топшириқлари 5 топшириқдан иборат бўлади. Ёзма иш учун 3 соат (180 дақиқа) вақт берилади.
1-2 топшириқлари. Иқтисодий вазиятга оид масалалардан тузилади:
Масалан. 1- топшириқ. “Бўстон” хусусий фермер хўжалигининг умумий мажлисида фермер хўжалигининг йил давомида олган фойдасини қуйидагича тақсимлаш ҳақида қарор қабул қилинди:
25% акциялар учун дивидент тўлашга;
30% хўжаликни ривожлантириш фондига;
25% ишчи ва ходимларни мукофотлашга ;
20% янги техника ва ускуналарни сотиб олишга.
Нима сабабдан бундай қарор кабул қилинди? жавобингизни мисоллар билан асосланг.
Саволлар танланаётганда қуйида берилган баҳолаш мезонига эътиборни қаратган ҳолда тузиш лозим.
Мазкур 1 ва 2 топшириқлар қуйидаги мезон асосида баҳоланади.
№
|
Мезон
|
Балл
|
1.
|
Ўқувчи иқтисодий вазият бўйича муаммони аниқласа, масалан юқорида берилган масалада қабул килинган қарорнинг тўғри эканлигини назарий ва амалий жиҳатдан исботлаб берса –3 балл,
Ўқувчи иқтисодий вазият бўйича муаммони аниқласа, масалан юқорида берилган масалада қабул килинган қарорнинг тўғри эканлигини фақат назарий жиҳатдан исботлаб берса –2 балл,
Ўқувчи иқтисодий вазият бўйича муаммони аниқласа, мақбул қарор қабул қила олмаса –1 балл
|
3
|
2.
|
Муаммонинг мураккаблик даражасини, мисоллар орқали баҳолай олса фикрини мисоллар билан далилласа, масалан нима учун фойданинг 25% аксиялар учун дивидент тўлашга; 30% хўжаликни ривожлантириш фондига;
25% ишчи ва ходимларни мукофотлашга ; 20% янги техника ва ускуналарни сотиб олишга сарфланганлигини аҳамиятини тушунтириб бера олса – 4 балл;
Масалан нима учун фойданинг 25% аксиялар учун дивидент тўлашга; 30% хўжаликни ривожлантириш фондига 25%ларни сарф этилишини ҳисоблашга ҳаракат қилса - 3 балл;
Агар ўқувчи муаммонинг мураккаблик даражасини тушунтириб бера олмаса ўз фикрини мисоллар билан исботлай олса –2 балл
Агар ўқувчи муаммонинг мураккаблик даражасини тушунтириб бера олса ўз фикрини мисоллар билан исботлай олмаса –1 балл
|
4
|
3.
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |