90
Хабарлар
А-В
Сеть
29-расм. Клиент ва серверларнинг иловалар ва ОС билан муносабатлари.
13.2. Автоматлаштирилган бошқарув тизимси (АБС) ва унинг
таркибидаги бошқарув ҳисоблаш тизимси (БҲС).
Автоматлаштирилган бошқариш тизимси (АБС) деб, турли ишлаб
чиқариш жараёнларини ва бошқа шу сингари обектларни бошқарув
хисоблаш тизимлари (БХС) ёрдамида бевосита бошқарилишига айтилади.
Бошқарув хисоблаш тизимлари универсал хисоблаш тизимларидан
фарқли бўлиб, махсус масалаларни ечишга мўлжалланган ва
асосий
вазифаси объектларни бошқаришдан иборат. Бундай бошқарув тизимларида
объектнинг холатини белгиловчи ахборотлар доимий равишда бошқарув
хисоблаш тизимларининг ташқи қурилмалари ёрдамида қабул қилинади.
Автоматик тарзда объектдан қабул қилинган ахборотларга бошқарув
хисоблаш тизимлари махсус ишлов бериб, хосил бўлган натижалар сигнал
кўринишида махсус ижро механизми ёрдамида объектга узатилади ва шу
он учун объект оптимал холатига келтирилади. Бундан ташқари бошқарув
хисоблаш тизимларига юқори приоритетли
масалаларни ечиш хам
юклатилади. Бундай масалаларга тизимнинг турли мураккабликка эга
бўлган “авария” холатларини олдиндан аниқлаш ва уларни ўз вақтида
бартараф қилиш масалалари мисол бўла олади.
Локал
ресурслар
Илова
Редактор
Локал ОС
Клиент
қисми
Порт
драйвери
Локал
ресурслар
Сервер
қисми
Локал ОС
Порт
драйвери
91
Баён қилинганлар бошқарув хисоблаш тизимларида ечиладиган
масалаларнинг қўплигини кўрсатади ва объектдан қабул қилинаётган
ахборотларнинг интенсивлигини юқорилиги ушбу масалаларнинг хар
бирини қайта – қайта ишлашини аниқлайди. Булардан ташқари бошқарув
хисоблаш тизимларида масалалар ечимининг якуний натижаси аниқлик
даражасига алохида талаб қўйилади.
Бошқарув хисоблаш тизимларида
ечиладиган масалаларнинг
кўплиги, уларнинг ишлаш интенсивлигининг юқорилиги ва хар бир
масала ўз вақтида ишлаб бўлиниши шарт эканлиги бошқарув хисоблаш
тизимларида приоритет тизимларини қўлланилишини талаб қилади.
Хар қандай приоритет тизимсининг ишлаши объект ахборот
сўровларининг ишлаш кетма – кетлигини аниқловчи
тартиб билан
аниқланади.
Ахборотларни ўз вақтида ишловчи бошқарув тизимларида
бошқарув хисоблаш тизимлари приоритет тизимсининг барча қабул
қилинган ахборотлар сўрови тўпламини ўз вақтида ишлашини ташкил
қилиб бериш имкониятини бахолашда эхтимоллар назарияси
усулларидан фойдаланиб бўлмайди. Шунинг
учун объект ахборотлари
сўровларининг бошқарув хисоблаш тизимлари учун энг ноқулай кетма –
кетликда ва объект параметрларининг чегаравий қийматлари учун
хисоблашлар амалга оширилади.
Бошқарув хисоблаш тизимлари киришига берилаётган ахборот
оқимларининг тури унинг физик манбасига қараб эмас, балки ахборот
оқими сўрови характеристикалари ва сўровининг бошқарув хисоблаш
тизимларида ишлов вақти билан аниқланади.
Мисол учун, бир физик
ахборот оқими манбасидан сўровлар характеристикалари ва ишлов
вақтлари билан фарқланувчи бир неча турдаги ахборот оқимлари
берилиши мумкин. Бунда бир физик ахборотлар манбасидан бир неча
ахборотлар оқими берилади. Агар ахборот оқимлари сўровининг
бир нечта
физик манбаларидан бир турдаги ахборот оқими сўровлари берилса,
бундай ахборотларнинг физик манбалари битта манба деб қаралади.
Шундай қилиб, бошқарув хисоблаш тизимлари учун ахборот оқимлари
уларнинг физик манбаларига эмас, балки сўровларининг интенсивлигига,
ишлов вақтига ва ахамиятлик даражасига қараб тавсифланади. Демак,
ахборот оқими сўровларининг физик манбаларига қараб тақсимланиши
иккинчи даражали бўлиб этиборга ҳам олинмасдан, ахборот оқимлари
манбаи –
абонент тушунчаси – яъни бир хил турдаги ахборот оқим
сўровлари билан белгиланади.
Юқорида баён қилинганларга хулоса қиладиган бўлсак, бошқарув
хисоблаш тизимларининг хар бир абаненти – ахборот оқими сўровининг
келиш темпи – Т ва унга ишлов бериш вақти –
τ
билан характерланади.
i-абонент ахборот оқими сўровининг кутиш вақтини хисоблашда,
бошқарув хисоблаш тизимлари учун энг “ноқулай” вазият, яъни шундай
абонентлар сўровлари шундай вақтларда ва кетма – кетликда берилиши
92
керакки, унда хисобланаётган i-абонент сўровини кутиш вақти
энг катта
қийматга эга бўлиши керак. Бундай абонентларга сўров приорететлари i-
абонент приорететидан юқори бўлган абонентлар сўровлари ва шу
абонентларнинг T ва
Do'stlaringiz bilan baham: