88
13.1. “А” компьютернинг “В” компьютер дискида ёзилган
файлни (ёки файлнинг бир қисмини) ўқишни ташкил
қилиш.
Маълум бир компьютерда ишлаётган программа иккинчи
компьютернинг ресурсларидан бевосита фойдалана олмайди. У фақат
иккинчи компьютер ресурсларига эгалик қилаётган программага шу
хақда мурожат қилиши мумкин. Ушбу “мурожат” ахборот кўринишида
ифодаланиб, компьютерлараро алоқа каналлари орқали узатилади.
Ахборот команда ёки берилганлар ( масалан, маълум файл таркиби)
бўлиши мумкин.
“А” компьютердан фойдаланувчининг “В” компьютер дискида
ёзилган маълум файлини ўқишни ташкил қилинишини мисолда кўриб
чиқамиз. Фараз қилайлик, ушбу компьютерлар СОМ – портлари орқали
кабель ёрдамида бағланиб, ахборот алмашувини RS- 232 С
интерфейси
билан амалга оширилсин. Компьютер ишини МS – DОS бошқарсин.
Албатта компьютер ишини қайси турдаги операцион тизим бошқариши
аниқловчи омил эмас.
СОМ- порт драйвер билан СОМ - прот контроллери деярли
юқорида баён қилинган компьютер билан ТҚ муносабатлари сингари
ишлайди. Фақат ТҚ нинг БҚ вазифасини бошқа компьютернинг СОМ –
порт драйвери ва контроллери амалга оширади. Ушбу драйвер билан
контроллер биргаликда кабель орқали бир байт ахборотни
компьютерлараро узатишни таъминлайди. (локал хисоблаш тармоқларида
ушбу функцияларни тармоқ адаптери ва унинг драйвери амалга оширади).
Қабул якунланганлигини кўрсатувчи белги қўйилганини “В”
компьютер драйвери даврий сўраб боради. Бу
белги ахборот хато сиз
узатилганда контроллер томонидан ўрнатилади ва контроллер буферга
қабул қилган байт ОҲҚ га узатилади. Натижада ушбу байтдан “В”
компьютер программалари томонидан фойдаланиш имконияти туғилади.
Баъзи холларда драйвер контроллер узишни ташкил қилгандагина
чақирилади.
Шундай қилиб, “А” ва “В” компьютерларнинг программалари бир
байт ахборотни ўзаро узатишлари учун етарли воситаларга эгадирлар.
Лекин биз кўраётган мисолда файлнинг бир байтини эмас, балки унинг
маълум бир қисмини узатиш талаб қилинган. Ушбу билан боғлиқ
барча
муаммоларни СОМ – порт драйвери эмас, балки анча мукаммал бўлган
программалар хал қилади. Бундай программалар мос равишда “А” ва “В”
компьютер иловалари деб аталади. Шундай қилиб, “А” илова “В” илова
учун сўров хабарини расмийлаштириши керак. Сўровда ахборот учун
керак бўлган файл номи,
операция тури, файл жойининг хажми ва
силжиш кабилар кўрсатилади.
“В” компьютерга сўроқ ахборотини юбориш учун, “А” илова СОМ
– порт драйверига мурожат қилиб, унга ОҲҚ адресини хабар қилади. Шу
89
адрес бўйича драйвер ахборотни топиб “В” иловага уни байтлаб узатади.
“В” илова сўровни қабул қилиб уни бажаради, яъни ўзининг ОҲҚ даги
сўралган жойидаги ахборотни ўқийди. СОМ – порт драйвери ёрдамида
ахборот алоқа канали орқали “А” компьютерига узатилади ва у “А” илова
ихтиёрига тушади.
“А” илованинг юқорида баён қилинган
функцияларини матн
редактори хам бажара олади, лекин уни хар бир иловага қўшиш жуда хам
рационал эмас. Бу холлар учун компьютернинг хамма иловаларига
сўровлар ва натижаларини қабул қилиш, ахборотларни формаллаштириш
функциясини яратувчи махсус программа модулини яратилди. Ушбу
хизмат қилувчи модулни интернет тармоқларида “клиент” деб аташади. “В”
компьютерининг дискида жойлашган файлни сўровчи
ахборотни доим
кутувчи ва унга хизмат қилувчи программа модулини “сервер” деб
аташади. Сервер сўров ахборотини қабул қилиб сўралган файлга мурожат
қилади ва зарур ёки талаб қилинган амалларни бажаради (тармоқларда ушбу
амалларни бажаришда лакал операцион тизим қатнашиши мумкин) .
Клиент ва сервер программалари “А” компьютер иловасидан
узоқдаги “В” компьютер файлига сўров билан мурожат қилганда тизим
функцияси даражасида хизмат қиладилар. Агар “В” компьютер иловаси “А”
компьютер файлига мурожат қиладиган бўлса, олдинги жумлада баён
қилинган схемани симметрик равишда – “В” компьютерга клиент, “А”
компьютерга сервер воситалар билан тўлдирадилар.
29-расмда клиент ва серверларнинг
иловалар ва операцион тизим
билан муносабатлари схемаси келтирилган. Биз танишиб чиққан масофадаги
компьютерга мурожаат қилишни амалга оширувчи компьютерларнинг
аппарат ва программа воситалари содда бўлгани билан уларнинг
функциялари тармоқлардаги компьютерлар аро мураккаб аппарат
боғланишларда ишловчи тармоқ операцион тизимдаги модул функцияларига
ўхшаб кетади.
Клиент
программасининг
масофадаги
ва лакал файлларга
мурожаатини фарқлай олиш қобиляти унинг қулай ва
фойдали функцияси
ҳисобланади. Шунинг учун иловалар масофадаги ва локал файл билан
ишлаш тўғрисидаги муомони хал қилмайдилар. Клиент программаси эса
масофадаги компьютерга бўлган сўровни аниқлайди ва йўналтиради
(redirect). Шу сабабли тармоқ ОПЕРАЦИОН ТИЗИМнинг клиент қисмини
Do'stlaringiz bilan baham: