Программалаш системаси – программаларни ишлаб чиқиш ва созлаш учун воситалар мажмуаси.
Системага хизмат кўрсатадиган программалар – ахборот манбаларига (магнит дисклар ва тасмалар) маълумотларни ёзиш, нусха кўчириш, файлларни қайтадан номлаш ва чиқариб ташлашга тайёрлаш бўйича типик ҳаракатларни бажаришга мўлжалланган.
Операцион системанинг (ОС) бир программали режими – ҳар бир программа у ишга туширилгандан кейин охиригача бажарилади, бунда барча бўш ресурслардан фойдаланилади.
Кўп программали (мультипрограммали) режимда битта ёки ҳар хил программадан бир неча буйруқлар параллел бажарилиши мумкин. ОСда, одатда, программани ушбу программа томонидан ишлов берилаётган маълумотлар билан бирга ягона объект, яъни ўзининг бажарилиши учун белгиланган ресурсларга эҳтиёжни сезувчи вазифа сифатида кўриб чиқилади.
АПП – фойдаланувчилар билан бо\ланишни амалга оширувчи махсус воситаларга эга бўлган, кўп функцияли ўзаро бо\ланган программаларнинг мажмуаларидир.
Do'stlaringiz bilan baham: |