Glossariy
Ҳисоблаш машинасининг программ таъминоти (ПТ) – масалани ечиш учун ҳисоблаш машинасидан фойдаланишга имкон берувчи программалар ва улар билан бирга бўлувчи ҳужжатлар мажмуасидир.
Системанинг ПТ – масалаларни ечишда, ҳамда янги программаларни ишлаб чиқишда бутун ҳисоблаш мажмуасининг ишини мувофиқлаштириш учун зарур программаларни ўз ичига олади.
Операцион система – бу ҳисоблаш машинасини фаолият юритиши таъминловчи бошқарувчи программалар мажмуаси, у ўз ичига ЭҲМ ресурсларини режалаштириш ва бошқариш, фойдаланувчиларнинг сўровлар бўйича масалаларни ечиш (амалий ва хизмат кўрсатувчи программаларни бажариш), маълумотларни киритиш-чиқаришни бошқаришни ҳам олади.
Do'stlaringiz bilan baham: |