Ҳисоб-китоб жараёнлари ҳисобини ташкил қилиш. Ҳисоб – китоб турлари. Ҳисоб – китобнинг асосий шакллари



Download 0,57 Mb.
bet6/13
Sana01.03.2022
Hajmi0,57 Mb.
#477187
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
7 мавзу маъруза матни

1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
1-сон картотека — тўлов муддатини кутаётган тўлов ҳужжатлари ҳисоби юритиладиган балансдан ташқари ҳисобварақ;
2-сон картотека — муддатида тўланмаган тўлов ҳужжатлари ҳисоби юритиладиган балансдан ташқари ҳисобварақ;
аккредитив — тўловчи томонидан тўланган ёки тўланиши лозим бўлган маблағ шартнома шартлари бажарилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим қилинган тақдирда, маблағларни олувчининг ҳисобига ўтказилишига доир банкнинг шартли мажбурияти;
акцепт — тўловчининг, тўлов унинг ҳисобидан амалга оширилишига розилиги ёки қарздорликни тан олганлиги;
операция куни — фармойишларни қабул қилиш ва уларга ишлов бериш амалга ошириладиган вақтнинг даври;
валюталаш санаси — тўлов ҳужжати асосида пул маблағларини олувчининг ҳисобварағига ўтказиш санаси;
масофавий хизмат кўрсатиш тизими (бундан буён матнда Тизим деб юритилади) — электрон хизматлардан фойдаланиш учун тўлов хизматларидан фойдаланувчи ва ушбу хизматларни етказиб берувчи ўртасидаги алоқани таъминлайдиган телекоммуникация воситалари, рақамли ва ахборот технологиялари, дастурий таъминот ва ускуналар мажмуи;
маблағларни олувчи — пул маблағларини олувчи шахс;
маблағларни олувчининг банки — маблағларни олувчининг пул маблағлари кирим қилинадиган ҳисобварағига хизмат кўрсатувчи банк;
маблағларни тўловчи — тўлов кимнинг ҳисобидан амалга оширилаётган бўлса, ўша шахс;
маблағларни тўловчининг банки — маблағларни тўловчининг пул маблағлари ҳисобдан чиқариладиган ҳисобварағига хизмат кўрсатувчи банк;
шахсий варақча — тадбиркорлик фаолияти субъектлари учун имзолар намуналари қўйилган, бошқа юридик шахслар учун имзолар намуналари ва муҳр изи қўйилган варақча;
электрон тўлов воситалари — ахборотни ўз ичига олган ва тўловчига тўловни амалга ошириш, шунингдек тўловчи билан электрон тўлов воситаларининг эмитенти ўртасида тузилган шартномада назарда тутилган бошқа операцияларни амалга ошириш имконини берадиган банк картаси ёки бошқа электрон жисм.
2. Банклар орқали нақд пулсиз ҳисоб-китобларни амалга оширишда қуйидаги тўлов ҳужжатларидан фойдаланилади:
мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шаклдаги мемориал ордер;
мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклдаги тўлов топшириқномаси;
мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шаклдаги тўлов талабномаси;
мазкур Низомнинг 4-иловасига мувофиқ шаклдаги инкассо топшириқномаси;
мазкур Низомнинг 5-иловасига мувофиқ шаклдаги аккредитивга ариза.
Нақд пулсиз ҳисоб-китоблар электрон тўлов воситаларидан фойдаланган ҳолда ҳам амалга оширилиши мумкин, бунда ушбу ҳисоб-китоблар қонун ҳужжатлари ва тегишли тўлов тизими қоидалари билан белгиланган тартибда амалга оширилади.
3. Нақд пулсиз ҳисоб-китобларда қўлланиладиган тўлов ҳужжатларининг тури маблағларни тўловчи ва олувчи ўртасида тузиладиган шартномага (битимга) мувофиқ белгиланиши мумкин, бундан қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар мустасно.
4. Банк ҳисобварағи шартномасида бошқа муддатлар белгилаб қўйилган бўлмаса, тегишли тўлов ҳужжати банкка келиб тушган операция кунида мазкур Низомда белгиланган тартибда бажарилади, бундан мазкур банднинг иккинчи ва учинчи хатбошиларида назарда тутилган ҳолатлар мустасно.
Тўлов ҳужжати операция куни тугаганидан кейин келиб тушса, у маблағларни тўловчининг банки томонидан кейинги операция куни бошланганда олинган деб ҳисобланади ҳамда кейинги операция кунидан кечиктирмай амалга оширилади.
Халқаро тўловлар қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя этилган ҳолда, тўлов ҳужжатлари олинган пайтдан эътиборан икки операция кунидан кечиктирмай бажарилади.
5. Банклар жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш, солиқ ҳамда суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш соҳасидаги қонун ҳужжатлари билан белгиланган талабларга мувофиқ ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб туришга ёки уларни амалга оширишни рад этишга ҳақли.
6. Етказиб берилган маҳсулот (бажарилган ишлар, хизматлар) учун тўловлар бевосита маҳсулот етказиб берувчиларга тўланиши керак, тўловларнинг учинчи шахслар (хўжалик юритувчи субъектлар) ҳисобидан ундирилишига йўл қўйилмайди, бундан товарларни (хизматларни) электрон тижорат орқали реализация қилиш ҳолатлари ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳоллар мустасно.
7. Маблағлар маблағларни тўловчининг ҳисобварағидан ҳисобдан чиқарилгандан сўнг, маблағларни олувчининг ҳисобварағига ўтказилади, бундан электрон тўлов воситалари орқали ҳисоб-китобларни амалга ошириш мустасно.
8. Маблағларни тўловчининг ҳисобварағида унга қўйилган талабларни бажариш учун зарур бўлган пул маблағлари суммаси мавжуд бўлмаганда ёки етарли бўлмаган тақдирда, маблағларни ҳисобдан чиқариш Хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисобварақларидан пул маблағларини ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги йўриқномага (рўйхат рақами 2342, 2012 йил 15 март) мувофиқ амалга оширилади.
9. Маблағларни тўловчи ва олувчи ўртасида тузилган шартномага доир мажбуриятларнинг бажарилмаганлиги ёки лозим даражада бажарилмаганлиги учун тўланиши зарур бўлган пеняни ҳисоблаш ва ундириш бўйича банклар жавобгар бўлмайди.
10. Мижоз ҳисоб-китоб операцияларига доир барча масалалар бўйича унга хизмат кўрсатувчи банкка мурожаат қилади. Банк ва мижоз ўртасидаги низолар улар ўртасида тузилган банк ҳисобварағи шартномасига мувофиқ ҳал қилинади. Ўзаро келишувга эришилмаган тақдирда, низолар суд орқали ҳал этилади.
11. Банклар ўртасида миллий валютадаги ўзаро ҳисоб-китоблар банкларнинг Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида (бундан буён матнда Марказий банк деб юритилади) очилган вакиллик ҳисобварақларидан Марказий банкнинг банклараро тўлов тизими орқали амалга оширилади.
12. Марказий банкнинг банклараро тўлов тизими орқали электрон тўловлар Марказий банкнинг банклараро тўлов тизими орқали электрон тўловларни амалга ошириш тартиби тўғрисида низомга (рўйхат рақами 1545, 2006 йил 14 февраль) мувофиқ амалга оширилади.

Download 0,57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish