Саудия Арабистони. Бу – ислом муқаддас жойларининг ватани бўлиб, мустақил ислом давлатидир. Давлат дини – ислом, мамлакат конституцияси – Аллоҳнинг китоби ва Пайғамбар суннасидир. Мамлакатни бошқариш шакли монархиядир. Унинг негизида «адолат, тенглик ва кенгаш» деган сўзлар ётади. Давлатнинг иқтисодий ва ижтимоий асосини хусусий мулк, бойлик (капитал) ва меҳнат ташкил қилади. Давлат хусусий мулкнинг дахлсизлигига кафолат беради. Давлат ижтимоий таъминот тизимини қўллаб-қувватлайди ва хайрия ишларига катта эътибор беради.
Икки муқаддас жой – Макка ва Мадинанинг Саудия Арабистони ерларида жойлашиши унинг мусулмон оламида обрў-эътиборининг баланд бўлишида биринчи омилдир. Ислом нуфузининг ортишида оммавий ахборот воситаларининг роли катта бўлди. Мамлакатнинг катта-катта шаҳарларида ҳожиларни қабул қилиш учун янги автомобил йўллари, аэропорт, меҳмонхоналар қурилди.
XX асрдан бошлаб кўпгина мусулмон мамлакатларда янги тижорат, жиноят ва фуқаролик кодекслари жорий қилинган эди. Фақат никоҳ, ажралиш, мерос масалалари Туркия ва Тунисдан бошқа ҳамма давлатларда шариат қўлида эди. Саудия Арабистонининг қонунчилик ва суд органлари қироллик давлат тизими шароитида ижтимоий-сиёсий муаммоларни ечишга тайёр эмас эди.
Саудия Арабистони раҳбарларини мухолиф диний доиралар чиқишлари ташвишга солмоқда. Баъзилар кераксиз эскилик сарқитларини йўқ қилиш, кундалик ҳаётда шариат нормаларини юмшатишни талаб қилсалар, мухолиф диний доиралар умуман қирол сиёсатига қаршилар. Мамлакатда диний экстремистлар сони кўп. Уларнинг ижтимоий таянчи кенгдир. Ўз ғояларини ташвиқот қилиш учун улардаги нашр имкониятлари ҳам каттадир. 1993 йил маълумотларига қараганда, қирол девони илк ислом нормаларига қайтишни талаб қилувчи юз минглаб аризаларга тўлиб кетди.
Адабиётлар:
Азимов А. Ислом ва ҳозирги замон. Т.: 1992.
Азимов А. Ислом ва ҳозирги замон: Маърузалар матни. Т. 2000.
Ҳусниддинов З.М. Ислом – йўналишлар, мазҳаблар, оқимлар. Т.: Мовароуннаҳр, 2000.
Борисов А.Б. Роль ислама во внутренней и внешней политике Египта (ХХ век). М., 1991.
Ислам на территории бывшей Российской империи. Энциклопедический словарь. Вып. 1. -М., 1998.
Ислам. Энциклопедический словарь. М., 1991.
Валькова Л.В. Саудовская Аравия: нефть, ислам, политика. М., 1987.
Васильев Л.С. История Саудовской Аравии. М., 1982.
Жданов Н., Игнатенко А. Ислам на пороге XXI века. М., 1989.
Ионова А. Ислам в Юго-Восточной Азии: проблемы современной идейной эволюции. М., 1981.
Мунавваров З.И. Организация Исламской Конференции / Маяк Востока. 1996, №1-2, Б. 89-91.
Примаков Е.М. История одного сговора. М., 1985.
Do'stlaringiz bilan baham: |