Islom tarixi va falsafasi


Диний мутаассибликнинг ҳозирги жамиятда ўрганилганлиги



Download 391,5 Kb.
bet5/13
Sana23.02.2022
Hajmi391,5 Kb.
#171304
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
Umrzoqov Otabek kurs ishi-3 kurs

1.2. Диний мутаассибликнинг ҳозирги жамиятда ўрганилганлиги


Диний мутаассиблик муаммоси қатор фанлар қаторида психология фанлари тизимида ҳам татбиқ этилган. Масалан, “Дин психологияси ”да муаллиф янги пайдо бўлаётган оқимлар масаласига тўхталиб, “АҚШда “янги дин йўналишларига” эргашувчилар 3-3,5 миллионни, Англияда 400 минг, Германияда 150 мингни ташкил қилади”3,дейилади . Демак, фан ва теҳниканинг илдам ривожланиши ҳам инсонларни динга бўлган қизиқишларига таъсир қилиши мумкин экан.Психолог Б.Б. Ким ўзининг “Некоторые аспекты формирования фанатизма: на примере религий” номли мақоласида:


“Биз диний мутаассибликни маълум бир обект (дин)га қаратилган, инсон онгида катта бир ишончга асосланган психосоциал феномен сифатида биламиз. Диний мутаассибликнинг шаклланиши бошқа эътиқод ва мафкурага нисбатан кескин муросасизлик билан характерланади. Айниқса, мутаассиблик жараён сифатида аввало, “меники-бировники” тушунчасининг ўзаро муносабатлари чегарасида кўринади. Тадқиқотларнинг кўрсатишича, айнан мутаассиблик диний можаролар, конфессиялараро урушлар ва диний терроризмнинг бош манбаси хисобланади ва айнан шу хуружлар “ғайридин”ларга нисбатан олиб борилади. Мутассибликнинг шаклланишида бир қанча сабаблар бўлади;

  1. Илоҳий китоблардаги айрим қисмларни нотўғри талқин қилиш;

  2. Инсон ҳаётидаги айрим инқирозли холатлар ҳам шахсда аста секинлик билан мутаассиблик кўринишини юзага келтиради;

  3. Ижтимоий муҳитнинг таъсири кабилар.”4.

Юқорида психолог Ким диний мутаассиблик шаклланишидаги омиллар сифатида 3 та омил (1-Илохий китоблардаги айрим қисмларни нотўғри талқин қилиш; 2-Инсон хаётидаги айрим инқирозли холатлар ҳам шахсда аста секинлик билан мутаассиблик кўринишини юзага келтиради; 3-Ижтимоий муҳитнинг таъсири кабилар)га урғу беради. Қолаверса, у ҳам диний мутаассибликни турли конфессиялараро, динлараро ва терроризмнинг бош манбаси эканлигини таъкидлайди. Чиндан ҳам, ўтказилган тадқиқотларда диний манбаларни ўзларига мос қилиб хато талқин қилиш, инсондаги руҳий зўриқишлар ва ижтимоий таъсирларни аҳамияти яққол намоён бўлади.
Яна бир психолог Олшанский эса ўзининг “Психология терроризма” номли китобида диний мутаассибликка оид қатор қарашларини турли тадқиқотлар асосида келтириб ўтади. Асарда у Россия диний мутаассиб оқими фаолларидан В.Начаевнинг мутаассиб-террорчининг тасвирлашини келтиради.
Унга кўра, “у доим ҳалокатга маҳкум одам. Уни шахсий қизиқишлари, ишлари, ҳиссиётлари ва хатто номи ҳам йўқ” деб таъриф беради. Диний мутаассиб шахси ҳаддан ортиқ ўзини диний қарашга бахш этадики, натижада унинг “мен”лиги буткул йўқолиб боради. Қолаверса, у ўз тадқиқотлари асосида мутаассиб шахсининг ички мотивация (шахсни маълум фаолиятга йўналтирувчи турткилар жамланмаси)сига эътибор қаратиб:”диний мутаассиб шахси дастлаб ўз динининг софлигини сақлаш мақсадида ҳаракат қилган бўлса, маълум вақтдан сўнг эса энди у ўз фаолиятини бошқалар устидан ҳукмронлик ўрнатишга ҳаракат қилади” дейди ва бу қараши билан у мутаассиб-террорчи фаолиятини мотивацияси бир ҳолатдан бошқа ҳолатга ўтишлигини айтиб ўтади. Олшанский:”енди мутаассибга эътиқодий танқидлар таъсир қилмай, фақат ҳукмронлик ўрнатиш учун ҳаракат бошлайди”,дейди. Демак, Олшанский ўз китобида мутаассиб шахси мотивациясини ўзгариши ҳақидаги фикрни таҳлил эцак, мотивацияни ўзгартириш ва айнан бир мотивациядан бошқасига ўтиши оралиғида амалга ошириш яхши натижа беради, деган қараш пайдо бўлади. Олшанский умуман мотивларни 2 турга:

  1. Ғаразли;

  2. Беғараз.

Ғаразли мотив асосида мутаассиб шахси террорист (террор-“қўрқув”,”ваҳима”)га айланади5.
Беғараз мотивлар эса мутаассиб шахсини ўз хақлигини ҳимоя қилиш, ўз ақидасини тарқатиш каби фаолиятларга ундайди, деб ажратади. Агар бу фикрларни таҳлил этадиган бўлсак, демак барча диний мутаассиблар ҳам террорчи бўлмас экан, деган фикр пайдо бўлади. Қолаверса, ушбу китобда асосий урғу бу террорчи ва унинг психологиясига қаратилган. Шу сабаб ҳам диний мутаассиб шахс тузилиши, фаолияти ва уни ўзига хос хусусиятлари етарли даражада ёритилмаган.
Сергей Герасимовнинг “Психология зла”6 номли китобининг “Гипноз остидаги фикрлар” номли бўлимида кўпчилик инсонлар “гипноз остидаги фикрлар”га қул бўлиб яшашлигини айтади. Мутаассибларни айнан мана шундай “қуллар”дан деб атайди. Чиндан инсон онги агар бирор бир ғояга қаттиқ қаратилган тақдирда онг доираси кескин тарзда шу масалага кенгайиши оқибатида қолган барча масалаларга торайиб боради. Натижада эса инсон фақат диний ақидаларнинг қулига айланади.
С. Герасимов “Психология зла”3 1 номли адабиётида шахсни мана шундай мутаассибга айлантирувчи ғоя (фикр)ни “фанатоид” деб атайди. У шундай фикрларни ўзига хос хусусиятларини келтириб ўтади. Улардан:

  1. у берк кўчадан ҳалокат томон олиб чиқувчи ғоя;

  2. у онги чекланган инсоннинг ғоясидир. Бу ғоя тажовузкор ва нафақат бирор қаршни ёқлайди балки “бегона” қарашларни қатъий инкор этувчи ғоя;

  3. у барча масалаларга жавоб берувчи “универсал” ғоя.

Қолаверса, олим фанатоид ғоянинг ўзига хос хусусияти сифатида унинг ўзига қарши ҳар қандай ғояни барбод қилишга интилиши ўзини ҳимоялаш учун эмас, балки “бошқача”ғояни ҳам ўрнини эгаллашдир, деб таъкидлайди. Биз юқоридаги фикр тасдиқини диний мутаассиб оқимлар фаолиятида ҳам кўришимиз мумкин. Яъни улар дастлаб “соф” ислом бузилиб кетганлиги, инсонлар тўғри йўлдан адашганликларини таъкидлаб туриб, “хақ” йўл сифатида эса ўз қарашларини сингдира бошлайдилар. Бунда улар инсон онги ва руҳиятини ўзига хос қайта “программалаштиради”лар. Инсон онги ва руҳияти доим кимнидир назорат қилади ёки бўлмаса назорат қилинади, деган эди олимлардан бири. Чиндан ҳам диний мутаассиб шахс онги ва руҳияти жуда қаттиқ назорат остида бўлади. У мутаассиб шахсига хос қатор хусусиятларни ҳам санаб ўтади. Муаллиф ўзининг психологик қарашларида асосий эътиборни диний мутаассиб шахси ва терроризм фаолиятига қаратиб, уни умумий психологик таҳлилини келтиради.
“Жиноятчи шахс психологияси” номли манбада эса С.Рошиннинг жиноятчи шахсининг 3 модели келтирилади. Унга кўра, 1-модел “Психопат-мутаассиб”моделидир. У қуйидагича изоҳланган: “Бу ўзининг эътиқодлари (диний,мафкуравий,сиёсий)га асосланадиган ва ўз ҳаракатлари натижаси қандай бўлишидан қатъий назар, жамият учун фойдали эканига самимий ишонадиган шахс. Бу онг соҳаси у ёки бу таълимотлар билан ниҳоятда торайиб кетган ва унинг ўзи ўз ҳиссий соҳаларига бўсунгандир. Шу боис у ҳар нарсага қодир. Сиёсий тилда у мутаассиб, психологик тилда эса психопатдир”7.



Download 391,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish