3.2. Диний мутаассиб шахс психокоррексияси ва уни муҳим жиҳатлари
Диний мутааассиб шахсини тўлиқ назарий таҳлил этиб, уни ўрганишда ёрдам бериши мумкин бўлган метод ва методикаларни ишлаб чиқгач, энди диний мутаассиб шахсини коррексиялаш масласига тўхталишимиз зарур. Диний мутаассиб шахсини обектив (мавжуд, реал) ҳаётга қайтариш масаласи кўплаб тадқиқотчиларни эътибор марказини эгаллаган мушкул масалалардандир. Айрим мутахассислар мутаассиб шахсини психокоррексиялашда вақт меъёрини таъкидлашса, айримлари эса бунда шахсни фаоллигини таъминлашга урғу берадилар. Юқорида ўрганилган маълумотларга асосланиб, биз диний мутаассиб шахсини ъқайтапрограммалаштиришъ зарур деган қарашни олға сурамиз. Маълумки, диний мутаассиб шахсининг асосий фаолияти маълум мутаассиб жамоа таркибида бўлгани боис ҳам уни жамоавий муҳитдан дарҳол ажратмаслик ва аксинча, яқинлари ёрдамида эквивалент жамоа тузиб шу жамоа орқали ўз-ўзини ўзгартириши учун имконият яратиб бериш керак. Диний мутаассиб шахсини реал ҳаётга қайтариш усулларидан бири бу худди диний мутаассиб жамоа каби шундай жамоа яратиш керакки, бу жамоани юрагини мижознинг энг яқин кишилари ташкил этишлари зарур. Бунда аввалги мутаассиб жамоанинг собиқ аъзоларидан ҳам фойдаланиш мумкиндир. Яъни бунда мижоз мутаассиб жамоа таъсиридан аста-секинлик билан чиқа бошлайди. Будай жамоани яратишда оилавий психотерапевтни ёрдамидан фойдаланиш мумкин. Бундай жамоада жамоа аъзолари мижозда мавжуд ва кутиладиган турли муаммоларни кўрсатишга харакат қила бошлайдилар. Бу ҳаракат тўсаттан бўлмай, маълум режалаштирилган босқичларда олиб борилиши мақсадга мувофиқдир. Стивен Хассен инсонларни чалғитувчи 10 та мулоҳазаларни қайд этади:
1-“Хеч қандай онгни бошқариш мавжуд эмас”
2-“Хар қандай таъсир онг устидан назоратга уринишдир”
3-“Балки у ўзича бахтлидир”
4-“Вояга етган одамни ҳаётига аралашиб бўлмайди”
5-“У ўзи хохлаган нарсасига ишониши мумкин”
6-“У ўзи хал қила оладиган даражада етарли ақилли”
7-“у шу қадар кучсизки, у бошқарувни излайди”
8-“Аввалги ҳаётидан секатдаги ҳаёти афзалдир”
9-“у қачон адашганлигини билса, ўзи жамоадан чиқиб кетади”
10-“Биз ишончни йўқотдик” каби.
Юқоридаги терапевтик жамоа аъзолари мижозга қуйидаги когнитив (когнетео-ақл) стереотипларни енгиб ўтишга ёрдам берадилар:
Аввалги тажрибаларни мутлақлаштириш: “у аввал ҳам мени маслаҳатларимни тингламасди, ҳозир ҳам тингламайди”
Умумий хулосалаш: “ аввалги сафар у биз билан уришиб қолди, у мени кўролмайди”
“Ха, сен зомбисан” деган ёрлиқни мухрлаш
Ўз-ўзини айблаш:”уни жамоага кириб қолиши бу мени айбим”
Тан олмаслик:”уни хеч ким бошқармаяпти фақат у ҳозир саросимага тушиб қолган”
Ижобийлаштириш:”Агар жамоа бўлмаганида у ҳозир гиёҳвандлар орасида бўлар эди”
Негатив филтрлаш:”кеча ажойиб кун бўлган эди аммо у яна жамоага қайтди, қилган меҳнатларимиз бесамар кетди”
Емоционал аргументация:”ўйлайманки, бундай савсатага ишонган одам, шунчаки кучсиз одамдир”.
Айнан юқоридаги жамоа аъзоларининг роллари алмашиниб туради. Бу жамони самарали меҳнати сабаб мижоз реал ҳаётга қайтиши мумкин. У энди ўзида азобланиш ва гуноҳҳкорлик хиссини тугади ва аввалги мутаассиб жамоадаги яқинларини бу жамоадан қутқариш учун бор кучини сарфлайди ва кўпинча бунга эришади ҳам. Бу ишда жамоа аъзолари уни мутаассиб жамоага яқинлатмай, уни дўстларига берадиган энг катта ёрдами бу- ўз мусақил ҳаётини йўлга қўйиш орқали намуна кўрсатишни уқтириришлари зарур.
Do'stlaringiz bilan baham: |