Islom karimov nomidagi toshkent davlat texnika universiteti mexanika fakulteti



Download 0,54 Mb.
bet4/5
Sana07.07.2022
Hajmi0,54 Mb.
#753302
1   2   3   4   5
Bog'liq
2 5206452986498259864

IV. Hisobot talabi:

  1. Laboratoriya ishining qisqacha mazmuni

  2. To’ldirilgan kuzatish jadvali

  3. Hamma hisoblar

  4. ηk =f (Pk/Po) va λ=f (Pk/Po) Grafiklar bog’liqligi

  5. O' tkazilgan ishning natijalari asosidagi xulosalar



V. Nazorat savollari:


1. Qaysi sarflar uzatish λ koeffitsiyentini baholaydi?
2. λkattaligiga nima ta'sir ko’rsatadi?

  1. . Pk/Po dan ηi qanday bog’liqlik?

  2. . Indikator f.i.k ηi qanday sarflarni baholaydi?

5. ηi kattaligiga nima ta'sir ko'rsatadi?
6. Pk/Podan ηi qanday bog’liq?


Лаборатория иши №4


ТРУБА ИЧИДА ТРУБА” ТИПИДАГИ ИССИҚЛИК АЛМАШИНИШ ҚУРИЛМАСИНИНГ ИССИҚЛИК ЎТКАЗИШ КОЭФФИЦИЕНТИНИ АНИҚЛАШ




Ишнинг назарий асослари

Иссиқлик ўтказиш - иссиқлик энергияси тарқалиш қонунларини ўрганувчи фандир. Иссиқлик ўтказиш қонунлари иситиш, совитиш, конденсацияланиш, буғлатиш каби иссиқлик жараёнларнинг асоси бўлиб, иссиқлик таъсирида борадиган масса алмашиниш жараёнларини амалга оширишда жуда катта аҳамиятга эга.


Температураси юқори бўлган муҳитдан температураси паст бўлган муҳитга бирор девор орқали иссиқликнинг берилиши иссиқлик ўтиши деб аталади. Бунда берилган иссиқликнинг миқдори иссиқлик ўтказишнинг асосий тенгламаси орқали топилади:
(9.1)
Бу тенглама биноан, температураси юқори бўлган муҳитдан температураси паст бўлган муҳитга ўтаётган иссиқлик миқдори, ажратувчи деворнинг юзасига F, ўртача температуралар фарқига △tўр ва вақт  га тўғри пропорцоналдир. Узлуксиз ишлайдиган турғун жараёнлар учун (9.1) тенгламаги  ҳисобга олинмайди. У ҳолда:
(9.2)
Иссиқлик ўтказиш коэффициенти К температураси юқори бўлган мухитдан температураси паст бўлган муҳитга вақт бирлиги ичида ажратувчи деворнинг юзаси 1 м2, муҳитлар температуралари фарқи 10С бўлганда, ўтказилган иссиқлик миқдорини билдиради.
Иссиқлик ўтказиш коэффициенти қуйидаги ўлчов бирлигига эга:

Текис девор учун иссиқлик ўтказиш коэффициентини қуйидаги ифодадан топиш мумкин:
(9.3)
Цилиндрсимон юзадан иссиқлик ўтганда иссиқлик ўтказиш коэффициетини ушбу тенгламадан аниқлаш мумкин:
(9.4)
бу ерда 1, и - иситувчи, агентдан деворга иссиқлик ¢таётган пайтдаги иссиқлик бериш коэффициентлари, Вт/(м2К); 2, Т - девор юзасидан совутувчи агентга иссиқлик ўтаётган пайтдаги иссиқлик бериш коэффициентлари, Вт/(м2К);  - трубанинг иссиқлик ўтказувчанлик коэффициенти Вт/(м2К); / - труба деворининг қалинлиги; rи, rТ - трубанинг ички ва ташқи радиуслари, м.
Иситиш юзаси иссиқлик ўтказишнинг умумий тенгламасидан топилади:
(9.5)
бу ерда Q – суюқликни иситиш учун кетган иссиқлик миқдори, Вт; G – суюқлик сарфи, кг/с; - ўртача температуралар фарқи, иссиқлик жараёнларини харакатлантирувчи кучи ва у қуйидаги тенглама билан топилади:
(9.6)
Агар бўлса, ўртача температуралар фарқи қуйидаги ифодадан топилади:
(9.7)
(9.6) ва (9.7) формулалардаги ва иссиқлик алмашиниш қурилмасининг четлардаги температураларнинг катта ва кичик фарқлари бўлиб, иссиқлик ташувчи агентларнинг й¢налишига боғлиқ. Иссиқ ва совуқ суюқликлар ўзаро параллел (9.1а - расм), қарама-қарши (2.1б -расм) ёки ўзаро кесишган (9.1в - расм) холда ҳаракат қилиши мумкин. Бундан ташқари, амалда иссиқлик ташувчи агентларнинг анча мураккаб ҳаракат йўналиш схемалари учрайди.
9.1 - расм. Иссиқлик алмашиниш қурилмаларида
иссиқлик ташувчи агентларнинг йўналишлари.



ва иситувчи ва совутувчи агентларнинг қурилмага кириш ва чиқиш пайтидаги фарқи деб ҳисобланади.
Иссиқлик алмашиниш қурилмалари иккига бўлинади:
1) Сиртий иссиқлик алмашиниш қурилмалари, буларда иссиқлик бир мухитдан иккинчи муҳитга ажратиб турувчи юза орқали ўтади;
2) аралаштирувчи иссиқлик алмашиниш қурилмалари, бундай иссиқлик алмашиниш қурилмалари кенг ишлатилади.
Саноатнинг барча тармоқларида суюқлик ва газларни иситиш ҳамда совитиш учун сиртий иссиқлик алмашиниш қурилмалари кенг тарқалган. Конструктив тузилишга кўра сиртий иссиқлик алмашиниш қурилмалари трубали, змеевили, пластинали, спиралсимон, қиррали, ғилофли ва махсус иссиқлик алмашиниш қурилмаларига б¢лади. Иситиш юзасининг жойлашишига қараб вертикал ва горизонтал иссиқлик алмашиниш қурилмаларига б¢линади.
Қобиқ-трубали қурилмаларда трубалар турларга развальцовка, пайвандлаш, кавшарлаш ва сальниклар ёрдамида бириктирилиши мумкин.
Юқорида қайд этилган қурилмаларнинг ўзига яраша афзалликлари ва камчиликлари бордир.
Қобиқ-силлиқ трубали иситкичлар қуйдаги афзалликларга эга: ихчам, металл кам сарф қилинади, трубаларнинг ичини тозалаш осон, (U - симон трубали иситкичлардан ташқари) иссиқлик алмашиниш юзаси ва унумдорлиги катта.
Бу қурилмалар камчиликлардан ҳам холи эмас: иссиқлик ташувчи агентларни катта тезлик билан ¢тказиш қийин, трубалараро бўшлиқни тозалаш ва тузатиш имкони кам, развальцовка ва пайвандлашга мойил бўлмаган материаллардан иситкичларни ясаб бўлмайди.
Думалатиб зичланиш орқали олинган трубали иситкичлар қуйидаги афзалликларга эга: ихчам, металл кам сарф бўлади, иссиқлик алмашиниш юзаси катта, трубаларнинг ичини тозалаш вақтининг оралиғи 3-5 марта кўпроқ, чунки труба девори атрофидаги оқимнинг қатлами турбулизация қилинади.
Бундан ташқари, думалатиб зичлаш усули билан олинган трубали иссиқлик алмашиниш қурилмалари силлиқ трубалик қурилмалар олдида ушбу асосий хусусиятлар билан ажралиб туради:
1. Думалатиб зичланган трубаларда энг юқори интенсивлаш қийматига эришилади. Унда иссиқлик ўтказиш коэффициентининг қиймати силлиқ трубадагидан 1,2-2,0 баробар кўпдир.
2.Думалатиб зичланган труба ишлатилса, бирданига труба деворларнинг иккала юзасида иссиқлик бериш жараёнлари анча тезлашади.
3. Думалатиб зичланган трубаларни ишлаб чиқариш технологияси оддий ва арзондир.
Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, думалатиб зичланган трубалар иссиқлик алмашиниш қурилмаларида ишлаб чиқариш технологияси ўзгартирмайди. Бундан ташқари, буларни конденсациялашда, думалатиб зичланган трубали конденсаторларда сову сувнинг сарфи силлиқ трубали конденсаторникидан 30- 35% кам.
"Труба ичидаги труба" типидаги иссиқлик алмашиниш қурилмалари юқори босимда ва иссиқлик ташувчи агентларнинг сарфи кам бўлганда ҳам ишлайди. Бундан ташқари, суюликларнинг тезлиги катта бўлгани учун иссиқлик ўтказиш коэффициентининг қиймати катта ва қурилмани тайёрлаш осон.
Камчиликлари: трубалар ўртасидаги бўшлиқни тозалаш қийин.
Змеевикли иссиқлик алмашиниш қурилмаларнинг афзалликлари: тайёрлаш осон, иссиқлик юзасини кузатиш ва тузатиш осон, идишдаги суюқликнинг ҳажми катта б¢лганлиги сабабли, режимнинг ўзгаришларига унча сезгир эмас.
Камчиликлари: ўлчами катта, идишдаги суюқликнинг тезлиги кичик бўлганлиги учун, змеевикнинг ташқарисидаги иссиқлик бериш коэффициенти кам, трубалар ички юзасини тозалаш қийин.
Ювилиб турувчи иссиқлик алмашиниш қурилмаларининг афзалликлари қуйидагилардан иборат: совутувчи агетнинг сарфи кам, тузилиши содда, трубаларни тозалаш осон, шу билан бирга нархи хам арзонга тушади.
Камчиликлари: ўлчами катта, жуда кўп суюқлик сарфланади.
Спиралсимон иссиқлик алмашиниш қурилмаларининг афзалликлари: тузилиши ихчам, иккала иссиқлик ташувчи агентларни катта тезлик билан ўтказиш мумкинлиги учун, катта иссиқлик ¢тказиш коэффициентига эга, гидравлик қаршилиги кўп йўлли қобиқ-трубали қурилмаларникига қараганда кам.
Камчиликлари: тайёрлаш ва тузатиш мураккаб, 0,6 МПа дан ортиқ босимларда ишлаш мумкин эмас.
Пластинали иссиқлик алмашиниш қурилмаларнинг афзалликлари: ихчам, гидравлик қаршиликлари катта эмас, шунинг учун иккала агентларнинг тезлигини катта қилиш мумкин, натижада иссиқлик ўтказиш коэффициентини ошириш мумкин.
Камчиликлари: катта босимларга бардош бера олмайди, иситкичлар тузатилгандан кейин (қистирмаларнинг сони кўп бўлгани учун) тегишли зичликни хосил қилиш қийин.
Ғилофли иссиқлик алмашиниш қурилмалари конструктив жихатдан содда, кузатиш ва тузатиш қулай.

Download 0,54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish