Ишчи ўлчаш воситаси бирлик ўлчами бошқа ўлчаш воситасига узатмайдиган ҳоллардаги ўлчашларда қўлланилади, яъни улар лаборатория ёки ишлаб чиқариш шароитларидаги техник ўлчашлар учун хизмат қилади.
Ишчи ўлчаш воситаси намунавий ўлчаш воситаси керак бўлмайдиган, унинг кўрсаткичларига унча катта тузатиш киритилмайдиган, лекин унинг кўрсаткичи такрорланувчан ва турғун бўлиши керак бўлган воситадир. Шунинг учун намунавий ўлчаш воситасининг ишчидан фарқи ҳосил қилаётган қийматни юқори аниқлик билан чиқишидадир. Ишчи ўлчаш воситасига уларни қўллаш шароити билан боғлиқ ўзига хос талаблар кўрсатилади.
Ўлчаш асбобидеб кузатувчи учун қулай кўринишли шаклда ўлчаш маълумоти сигналини ишлаб чиқишга мўлжалланган ўлчаш воситасига айтилади.
Ўлчаш асбобининг ўлчаш натижалари уларнинг ҳисоблаш қурилмалари орқали киритилади. Яна ўлчаш воситаси шкалали, рақамли ва регистрация қилувчи бўлиши мумкин.
Шкалали ҳисоблаш қурилмаси ўлчанаётган катталик қийматларини кетма-кет тасвирловчи ва кўрсатувчи (электрон нур стрелкаси ва бошқ.) чизиқлар ва қийматлар мажмуасини ўзида мужассамлаштирган ҳамда ўлчаш асбобининг харакатланувчи тизими билан боғланган шкалалардан ташкил топган.
Сонли қийматни кўрсатувчи шкала белгилари сонли чизиқли (белгили) шкалалар деб аталади.
Кўрилаётган ҳисоблаш қурилмаси шкаланинг асосий характеристикалари шкала бўлинмасининг узунлиги – ўқлар орасидаги масофа ёки унинг энг қисқа белгилари орасидан ўтувчи асосий чизиқ бўйлаб ўлчанган, икки қўшни шкала белгисининг маркази (штрих ёки нуқта), шкала бўлинмасининг қиймати – ўлчанаётган катталикнинг қиймати, бунда ҳисоблаш қурилмаси қўзғалувчан элементининг бир бўлинмасига галма-гал қийматнинг такрорланиши, яъни шкаланинг икки ёнма-ён белгисига мос келувчи ўлчанаётган катталик қийматининг модули.
Ўлчанаётган катталикнинг энг катта ва энг кичик қийматини шкалада кўрсатиш мос равишда шкаланинг бошланғич ва охирги қийматлари деб аталади.
Шкаланинг бошланғич ва охирги қийматлари чегараланган қийматлар соҳаси кўрсатиш диапазони деб аталади.
Ўлчаш диапазони – бу кўрсатиш диапазонининг бир қисми бўлиб, унинг учун ўлчаш воситасининг йўл қўядиган хатолик чегараси меъёрлаштирилган.
Ўлчаш диапазонининг энг кичик ва энг катта қиймати мос равишда пастги ва юқори ўлчаш чегараси деб юритилади (1.2-расм). Техник ўлчаш асбобларида ҳам ўлчаш диапазони ва кўрсатиш диапазонига юқоридагилар мос келади.