Ислом каримов номидаги тошкент давлат техника университети
Амалий метрологиядан услубий кўрсатма 2021
1-амалий машғулот Ўлчаш воситалари ҳақида тушунча. Режа. 1. Ўлчаш воситаларининг табақаланиши. 2. Ўлчовлар ва уларнинг турлари. 1. Ўлчаш воситаларининг табақаланиши. Ўлчашларда қўлланиладиган ва меъёрланган метрологик хусусиятларига эга бўлган техник воситалар ўлчаш воситалари дейилади ва улар ёрдамида ўлчаш амали ўтказилади. Ўлчаш воситаси деб, метрологик хусусиятлари меъёрланган белгиланган хатолик чегарасида бўлган, маълум вақт оралиғида ўзгармас деб қабул қилинадиган, катталикнинг ўлчов бирлигини қайта тиклайдиган ёки сақлайдиган, ўлчашлар учун мўлжалланган техник воситага айтилади. Ўлчаш жараёнида ўлчанадиган катталикнинг қийматини тўғри аниқланиши кўпинча ўлчаш воситасининг хусусиятларига ва уларни тўғри танлаб олинишига боғлиқ. Ўлчаш воситалари турлича классификацияланади: ўлчашлар бирлилигини таъминлаш Давлат тизимида ўлчаш воситасини бажарадиган роли бўйича, автоматлаштириш даражаси, кўрсаткичи бўйича, стандартлаштириш даражаси бўйича, ўлчанадиган катталикка нисбатан ўлчаш жараёнидаги роли бўйича ва бажарадиган функцияси бўйича ва ҳ.к. 1.1-расмда ўлчаш воситаларининг ўлчаш жараёнидаги роли ва бажарадиган функцияси бўйича классификацияланиши келтирилган. 1.1-расм. Ўлчаш воситаларининг табақаланиши. Ўлчаш воситалари бажарадиган функцияси бўйича қуйидаги 5 гуруҳга бўлинади: ўлчовлар, ўлчаш асбоблари, ўлчаш ўзгарткичлари, ўлчаш қурилмалари ва информацион ўлчаш тизимлари. 2. Ўлчовлар ва уларнинг турлари.Ўлчов – бу берилган ўлчамнинг физикавий катталигини қайта тиклаш учун белгиланган ўлчаш воситасидир. Масалан, тарози тоши – массанинг ўлчови, маълум қийматдаги ўлчаш резистори – электр қаршилигининг ўлчови ва шу кабилар. Шунингдек ўлчовларга стандарт намуна ва намунавий моддалар ҳам киради. Стандарт намуна – модда ва материалларнинг хоссаларини ва хусусиятларини тавсифловчи катталикларни ҳосил қилиш учун хизмат қиладиган ўлчов саналади. Масалан, ферромагнитли материаллар таркибининг стандарт намуналари ёки кимёвий элементлар таркиби аттестатланган ўртача легерланган пўлатнинг стандарт намуналари ва ғадир-будурликнинг намуналари. Намунавий модда – бу муайян тайёрлаш шароитида ҳосил бўладиган ва аниқ хоссаларга эга бўлган модда саналади. Масалан, “тоза сув”, “тоза газ” “тоза металл”. Намунавий модда қатий регламентланган модда таркибидан ишлаб чиқарилади ва шкалаларнинг репер нуқталарини яратишда ҳамда ишлаб чиқаришда миқдорий кимёвий анализ қилишда кенг фойдаланилади. Масалан, “Тоза рух” 420С температурани ҳосил қилишда ишлатилади. Агар илова қилинадиган ҳужжатлари келтирилган, эксплуатация бўйича инструкцияга мос ҳисобланувчи қиймат бўйича тузатмалари ҳисобга олинган ўлчовдан фойдаланиш керак бўлса, унда ўлчовнинг номинал қиймати эмас, балки ҳақиқий қиймати қўлланилади. Ўлчовлар бир қийматли ва кўп қийматли турларга бўлинади. Download 1,56 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024 ma'muriyatiga murojaat qiling |
kiriting | ro'yxatdan o'tish Bosh sahifa юртда тантана Боғда битган Бугун юртда Эшитганлар жилманглар Эшитмадим деманглар битган бодомлар Yangiariq tumani qitish marakazi Raqamli texnologiyalar ilishida muhokamadan tasdiqqa tavsiya tavsiya etilgan iqtisodiyot kafedrasi steiermarkischen landesregierung asarlaringizni yuboring o'zingizning asarlaringizni Iltimos faqat faqat o'zingizning steierm rkischen landesregierung fachabteilung rkischen landesregierung hamshira loyihasi loyihasi mavsum faolyatining oqibatlari asosiy adabiyotlar fakulteti ahborot ahborot havfsizligi havfsizligi kafedrasi fanidan bo’yicha fakulteti iqtisodiyot boshqaruv fakulteti chiqarishda boshqaruv ishlab chiqarishda iqtisodiyot fakultet multiservis tarmoqlari fanidan asosiy Uzbek fanidan mavzulari potok asosidagi multiservis 'aliyyil a'ziym billahil 'aliyyil illaa billahil quvvata illaa falah' deganida Kompyuter savodxonligi bo’yicha mustaqil 'alal falah' Hayya 'alal 'alas soloh Hayya 'alas mavsum boyicha yuklab olish |