Иловаларни расмийлаштириш тартиби
Иловалар кетма-кетлиги тартиби курс ишида уларга мурожаат килиш тартибига мос келиши ва фойдаланиш кулайлигини таъминлаши керак.
Ҳар бир илова янги бетнинг ўнг юқори бурчагида қорайтирилган ҳарфлар билан ёзилган «Илова» сўзи билан бошланади. Агар курс ишида биттадан кўп илова бўлса, улар кетма-кет араб рақамлари билан белгиланади. Масалан, "1-илова", "2- илова" ва ҳоказо.
Курс ишни ҳимояга тайёрланиши
Курс ишларини бажариш графигига мувофиқ курс иши барча таркибий қисмлари якунлангандан сўнг, курс ишини талабага бириктирилган курс ишларини бажариш бўйича бириктирилган илмий раҳбарга тақдим этилади.
Курс ишларини тақриз қилиш
Курс ишининг раҳбари курс ишини тақдим қилиниши курс ишларини бажариш графигига мувофиқ келишини ва талаб даражасида бажарилганлигига ишонч билдиргандан сўнг, ишни ўз тақризи билан бирга кафедра мудирига тақдим этади. Тақризда талабанинг фаоллиги, қабул қилинган қарорлардаги янгиликлар ва курс ишнинг бошқа ижобий томонлари тавсифланади. Курс ишларини тақриз қилувчи профессор-ўқитувчининг олдига қуйидаги талаблар қўйилади:
курс ишини дастлаб тақризга олган вақтда ушбу курс иши мавзусининг талаба исми шарифининг биринчи ҳарфига мос келишини текшириш;
курс ишининг мазмунига умумий баҳо бериш ва унда йўл қўйилган хатоларни кўрсатиш, шунингдек, талабага камчиликларни тузатиш йўллари бўйича маслаҳат бериш ҳамда шунга тегишли мулоҳазаларни тақриз варағига ёзиб қўйиш;
тақризда курс ишининг биринчи навбатда, ижобий томонларини кўрсатиш билан бирга, барча салбий томонларини ҳам чуқур таҳлил қилиб, моҳияти ёритилмаган саволларни талабага тушунтириб бериш;
курс ишида ҳар бир бетнинг четига ва тақризнинг ўзида ёзиладиган мулоҳазаларда мустақил бажарилган ишда қайси муаммоларга, яъни қайси саволлар моҳиятини ёритишга илмий-ижодий ёндошганлигини, қайси бирларини тўлдириш зарур эканлигини кўрсатиш;
назариянинг амалиёт билан узвий равишда боғлаб олиб борилиш даражасини кўрсатиш;
талабалар танланган курс ишини бажариш орқали мавзунинг моҳиятини чуқур, атрофлича ўрганиб, ҳозирги замон шароитидаги хусусиятлардан келиб чиққан ҳолда мавзуни ёритиб берилганлик даражасини баҳолаш.
Курс ишига тақриз ёзишда тақризчи талабаларга тўғри маслаҳат бериб, амалий ёрдам кўрсатадиган даражада курс ишини таҳлил қилиб, тақриз ёзиш ўқитувчининг энг муҳим вазифаларидан биридир. Курс ишини таҳлил қилишда ўқитувчи, ҳар бир бетда унинг камчиликларини ёзиб кўрсатиши зарур. Бунда камчиликлар аниқ ва равшан қилиб ёзиш лозим. Бундай ёзилган тақриздан талаба ўзи йўл қўйган хато ва камчиликларини тезда тушиниб, уни бартараф қилиш йўл-йўриқларини олиш имкониятига эга бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |