Курс ишининг “Хулоса” қисмини ёзиш бўйича кўрсатма:
Хулоса ва таклифлар курс ишининг мазмуни баён этилишини якунлайди. Унда талаба олиб борган илмий изланишларнинг натижалари умумлаштирилади. Хулоса ва таклифлар аниқ, қисқа ва тушунарли тарзда баён этилиши, фақатгина мавзуга оид масалаларни ўзида акс эттириши лозим.
Хулоса ва таклифлар курс ишининг кириш қисмида ёритилган мақсад ва вазифаларга тўлиқ мос келиши ҳамда иш олдига қўйилган вазифалар қандай ечилганини кўрсатиши лозим. Таклифлар аниқ натижаларга, тажрибаларга асосланган ҳолда кўрсатиб берилиши, зарурий ҳисоб-китоблар ва маълумотлар билан мустаҳкамланиши мақсадга мувофиқ.
Курс ишининг “Фойдаланилган адабиётлар рўйхати” қисмини ёзиш бўйича кўрсатма:
Фойдаланилган адабиётлар рўйхатида талаба курс ишини ёзишда фойдаланган ҳуқуқий-меъёрий асослар (Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, Президент қарорлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари), дарсликлар, ўқув қўлланмалар, монографиялар, газета ва журналлар акс эттирилиши керак.
Курс ишининг “Иловалар” қисмини ёзиш бўйича кўрсатма:
Иловалар қисмида курс ишининг объекти бўйича олинган умумий амалий ва ахборот маълумотлари берилади.
Иловалар курс ишининг асосий матни билан бирга жамланган булиши ёки алохида китоб холида чикарилган булиши мумкин. Иловаларга курс ишини тўлдирувчи ва тасвирловчи турли ёрдамчи материаллар киритилади.
а) статистик маълумотлар ва уларни кайта ишлаш методлари;
в) аниқ тажрибалар натижалари;
г) дастлабки материаллар;
д) ёрдамчи номограммалар ва жадваллар;
з) ёрдамчи характердаги иллюстрациялар (тасвирлар);
и) мукаммал изоҳлар.
Иловалар кетма-кетлиги тартиби курс ишида уларга мурожаат килиш тартибига мос келиши ва фойдаланиш кулайлигини таъминлаши керак.
«Тimеs Nеw Rоmаn» 14 ўлчамли шрифтида қўллаган ҳолда “Мiсrоsоft Wоrd” матн редакторидан фойдаланилади. Абзац (хат боши) – 1,25 см, варақ чегаралари чап қисмидан 3 см, юқори ва пастки қисмларидан 2 см, ўнг томондан 1,5 см жой қолдирилади, қатор оралиғи 1,5 оралиқда ёзилиши лозим. Курс ишининг асосий қисми хажми 35 бетдан ошмаслиги керак.
Фойдаланилган адабиётлардан олинган маълумотларга ҳаволалар келтириш хар бир сахифанинг охирида кўрсатилиши тавсия этилади. Матнда келтирилган баъзи бир фикр ёки маълумотларни компьютер имкониятларидан фойдаланган ҳолда ажратиб кўрсатиш мумкин (курсив, қорайтириш ёки тагига чизиш).
Бетларни саҳифалаш араб рақамлари билан амалга оширилади. Курс ишининг барча бетлари муқовадан охирги бетгача тартиб билан рақамланади. Курс ишининг биринчи бети титул вароқ ҳисобланиб унга саҳифа рақами қўйилмайди лекин курс ишининг умумий ҳажмига киритилади. Шунингдек, курс иши топшириғи ҳамда мундарижа саҳифаланмайди. Саҳифа рақами бетнинг пастки ўнг томонига қўйилади.
Курс иши переплёт қилинган ва махсус папкага солинган бўлиши керак. Курс ишини бажаришда олдиндан тасдиқланган курс иши топшириғи ва курс ишини бажариш графиги бўлиши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |