10-расм. Пачоқларни тўғрилашда ишлатиладиган асбоблар:
6- болғачалар; 7..8- ёғоч болғача; 9..16- пачоқларни чиқагичлар.
Махсус қўл юритмали (дастакли) ва механизациялашган юритмали, мосламалар ёрдамида кузовнинг баъзи деформацияланган қисмларини чўзиб- тортиш ишлари бажарилади (11- расм).
11- расм. Қўл ёрдамида кичик пачоқларни чўзиш учун мослама.
1-скобалар, контакт пайвандланган; 2- автомобил юзаси.
Бунда, скобалар кузовни кўп деформацияланган юзасининг энг чуқур жойларига махкамланади. Чўзиб бўлингандан кейин скобалар олиб ташланади.
Автомобил кузовини силкинишдан хосил бўлган носозликларни бартараф қилишда қўлланиладиган жиҳоз ва мосламалар
Бўшашиб қолган парчинлар олиб ташланади, бунинг учун уларнинг каллаги оддий ёки пневматик зубило билан, ёки газ алангасида кесиб ташланади ёки махсус учлик ўрнатилган дрел билан ўйилади. Парчин мих ўтадиган ейилган тешик пармаланади ва катталаштирилган ўлчамда йўниб кенгайтирилади ёки тешик пайвандлаб тўлдирилади ва қайтадан тешик очилиб номинал ўлчам билан йўниб кенгайтирилади. Бирикмадаги барча парчин михлар алмаштирилганда барча тешиклар пармаланиб, кондукторлар ёрдамида йўниб кенгайтирилади.
Парчин михлар қиздирилган холда ҳам, совуқ холда ҳам ўрнатилиши мумкин. Биринчи холда парчин мих темирчилик ўчоқларида 900-9500C гача қиздирилади ёки электр контактли аппаратда тешикка ўрнатилиб, пневматик ёки дастаки гидравлик парчинлаш машиналари ёрдамида парчинланади. Иккинчи холда совуқ парчин мих осма гидравлик парчинлаш қурилмаси ёрдамида босим остида ўз жойига ўрнатилади.
К узовни парчин мих билан маҳкамланадиган қисмларини алмаштиришда парчин мих қоқувчи ускуналардан кенг фойдаланилади (12-расм).
12-расм. ГЕДОРЕ 5135 моделли пневматик парчин мих қоқгич
Асосий металл ва унинг элементларида пайванд чокларда пайдо бўладиган дарзлар ва узилишлар пайвандлаб тўлдирилади. Дарз янада катталашиб кетмаслиги учун дарз учидан 5-10 мм масофада диаметри 6-8 ммли пармалар билан ўйиб қўйилади, дарз қирралари бир ёки иккала томондан 600 бурчак остида келтирилади, унинг атрофи тозаланади ва бир ёки икки ёқлама пайвандланади. Пайвандлаш ОЗС-6, ОММ-5А, УОНИ-13 55 электродлари билан бажарилади.
Пайванд чок ва термик таъсир зонаси икки-уч ўтишда пухталаш йўли билан мустхкамланади. Қутби ўзгартирилган ўзгармас токда карбонад ангидрид мухитида Св-ОВГС ёки Св-08Г2С сим билан пайвандланганда яхши натижалар олинади.
Ёриқлар пайвандланиб, йиртилиб кетган катта тешикларга эса қўшимча қоплама қўйилади, ўз навбатида бу қоплама йиртилган ердан 20-24 мм чиқиб туриши зарур.
Юза текислаб бўлмас ҳолатда бўлса, айрим бўлаклари темир арра, темир қайчи ёки бошқа асбоблар ёрдамида кесиб ташланиб, ўрнига шаблон ёрдамида металл листлардан тайёрланган бўлаклар пайвандланади.
Ҳозирги вақтда катта юзадаги емирилишни тиклаш учун таъмирлашнинг “панел” усули кўп қўлланилади. Занглаш ёки ҳалокатга учраш натижасида шикастланган кузов бўлаги олиб ташланади, ҳамда унинг ўрнига янги ёки бошқа автомобилдан кесиб олинган худди шунга ўхшаш таъмирлаш детали (панели) ўрнатилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |