2.Автомобил кузовларининг носозликлари
Листлардан ясалган метал конструктсияларда (кабина, кузов,систерналар, барабанлар ва б.да) занглаш ва механик шикастланиш (дарзлар, эзилишлар, узилишлар) лар учрайди.
Автомобилларнинг кузов ва кабинанинг асосий носозликлари, уларнинг ўлчамларини ўзгариб кетиши, қийшайиши, пачоқланиши, узилиши, пайванд чокларини узилиши, дарз кетиш ва ўйиқлар пайдо бўлиши,
занглаши, чириши, болтли ва парчинмихли бирикмаларнинг бўшашиб кетишидан иборат(4-расм).
4- расм. Автомобил кузовида учрайдиган носозликлар.
а) автомобилнинг метал кузови:1- олди ва орқапешойналар ўриндиғи; 2- эшик ўриндиқлари; 3- том тиргаклари;олди ва орқа лонжеронлар; 5- ўнг ва чап таянч асослар; 6- кузов туби;7- орқа ғилдиракнинг ўнг ва чап сув қайтаргичлари; 8- ўлчамлар бузилиши; 9- ён томон; б) юк автомобили кабинаси:1- павандланга жойларнинг бузилиши; 2- узилиш; 3- ўйилган ва бўртган жойлар;4- тиргакларнинг эгилиш ва хатоликлари; 5- ко ъчиш ва тешилишлар;6- занглашлар; 7- ёриқ ва дарзлар.
Таъмирлаш вақтида уларни занглаш маҳсулотларидан тозалаш, пайвандлаш, текислаш ва юзаларни силлиқлаш, қўшимча деталлар қўйиш, ҳимоя қатламларини янгилаш йўллари билан тикланади.
3.Технологик жиҳоз ва мосламалар
АТК да ҳаракатдаги таркибга ТХК ва ЖТ да ҳаммабоп (металл қирқувчи, ёғочга ишлов берувчи, пресслар, кран-балкалар, пайвандлаш трансформаторлари ва ҳ. к.) ва махсус (ювиш машиналари, кўтаргичлар, диагностикалаш асбоблари ва ҳ. к.) жиҳозлар ишлатилади. Булардан ташқари, ўз кучи билан АТК шароитида тайёрланган ностандарт жиҳозлар (токчалар дастгоҳлар, аравачалар ва ҳ. к.) ҳам қўлланилади.
АТК да ишлатиладиган технологик жиҳозлар ўзининг қўлланилиши бўйича кўтариш-қараш, кўтариш-ташиш, автомобилларга ТХК ва ЖТ учун махсуслаштирилган туркумларга бўлинади.
Кўтариш, қараш ва ташиш жиҳозлари ЖТ ва ТХК да ишлатилиб улар автомобилларга ҳар томондан (устидан, тагидан, ёнидан) ТХК ва Т га имкон яратади ва иш унумини оширади. Автомобилларга ТХК ишларининг 40-50% тагидан, 10-20% ёнидан ва 40-45% уст тарафидан бажарилади.
Кўтариш, қараш ва ташиш жиҳозлари иш унумини оширибгина қолмай унинг сифатини оширишга ҳам имкон яратади. Занглаш маҳсулотлари металл чўтка ёки эритувчи модда ёрдамида тозаланади.
Пайвандлаш ишларини бажаришда кўпинча газли пайвандлаш туридан фойдаланилади. Пайвандлаш қўл билан ёки автомат равишда бажарилади.
Ёриқлар пайвандланиб, йиртилиб кетган катта тешикларга эса қўшимча қоплама қўйилади, ўз навбатида бу қоплама йиртилган ердан 20-24 мм чиқиб туриши зарур.
Пачоқланган ерлар ва қийшайишлар совуқ ёки қиздирилган (600-650 °C газ горелкаси ёрдамида) ҳолда тўғриланади. Қиздириб тўғрилаш металл қават- қават бўлиб қолганда ёки совуқ ҳолда тўғрилаб бўлмай қолганда бажарилади.
2.4. АМАЛИЙ ҚИСМ
Do'stlaringiz bilan baham: |