Гидромеханик узатмали катта синфдаги автобус
Двигател
|
19,5
|
5,1
|
Узатмалар қутиси
|
15,5
|
25,7
|
Илашиҳс муфтаси
|
10,1
|
-
|
Орқа кўприк
|
9,9
|
1,5
|
Кардан узатмаси
|
3,3
|
2,6
|
Осма
|
8,7
|
20,5
|
Тўхтатиш тизими
|
6,4
|
10,2
|
Рул бошқармаси
|
4,8
|
10,2
|
Кабина, кузов ва рама
|
4,5
|
2,6
|
Електр жиҳозлари
|
4,1
|
10,2
|
Бошқалар
|
13,2
|
11,4
|
Келтириб ўтилган ва бошқа омилларнинг ўзаро боғлиқлиги технологик жараёнда мужассамлашади.
1.Автомобил кузовлари ҳақида умумий маълумотлар
Автомобилда шундай қисм ҳам бўлиши зарурки, у юкни, йўловчиларни (енгил автомобил ва автобусларда) жойлаштириш ҳамда уларни ташқи атроф-муҳит таъсиридан сақлаб туриши керак. Бу вазифани кузов бажаради.
Кузов ташиладиган юк учун хона (юк автомбилларида) ёки пассажирларни жойлаштириш учун салон вазифасини бажаради.
Автомобил кузовлари вазифалари ва конструктсиясига кўра турларга ажратилади.
Кузовларнинг вазифаси бўйича юк учун (ёғоч ёки темир платформа), йўловчилар учун, юк ва йўловчи учун ва махсус турлари бўлинади.
Юк учун кузовлар ўз навбатида умумий вазифани бажарувчи (платформа), махсус (ўзи ағдарилувчи, фургон, систерна) турларга ажралади.
Йўловчилар учун мўлжалланган кузовлар умумий вазифани бажарувчи (енгил автомобил ва автобуслар кузовига) ҳамда махсусларига (лаборатория, таъмирлашга мўлжалланган, ёнғиндан хавфли) бўлинади.
Юк-йўловчига мўлжалланган кузовлар асосан юк автомобилларида қўлланилади.
Юк автомобилларининг кузовлари асосан юк учун ёғочдан ёки металлдан кузов ва ҳайдовчи учун кабиналардан иборатдир.
Конструкциясига қараб кузовлар синчли (каркасли), ярим синчли, синчсиз бир бутун турларига бўлинади.
Синчли кузовнинг қобиғига ичидан ва ташқарисидан қопламалар маҳкамланади (автобус кузови). Ярим синчли кузов айрим тик таянч, ёйсимон кучайтиргичлардан иборатдир (кичик синфли автобуслар); синчсиз кузовлар бир бутун бўлиб, етарлича бикр бўлиши учун айрим қисмларининг кўндаланг кесими жимжимадор бўлади (енгил автомобил кузовлари).
Тушган юкламани қабул қилиш усули бўйича юкламани тўла, ярмини, юкламани умуман қабул қилмайдиган турларига бўлинади, Юкламани тўла қабул этувчи кузовли автомобилларда рама бўлмайди. Юкламанинг ярмини қабул қилувчисида эса кузовга бикр маҳкамланган рама ҳам бўлиб, бир қисм юклама кузовга тушади. Юкламани қабул этмайдиган турида кузов ва рама эластик қисм билан бириктирилади ва кузов фақат устидаги юкни кўтариш вазифасини бажаради
Енгил автомобил кузовлари. Енгил автомобил кузовлари вазифасига кўра такси, шахсий ва пойга автомобилларига ўрнатиладиган ихтисослаштирилган кузовларга бўлинади.
Енгил автомобиллар катта тезликда харакатланганда двигателнинг деярли қуввати ҳаво қаршилигини енгишга сарфланади. Шу боис замонавий енгил автомобилларнинг кузовларини формаси (шакли) нафақат эстетика талаблари нуқтаи назаридан балки аеродинамика талабларидан келиб чиқилган холда лойиҳаланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |