Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети Олмалиқ филиали
“_____________________________________________” кафедраси
“_______________________________________________” фанидан
MUSTAQIL ISH
Тайёрлади : Баймуратов Шерзод
Гуруҳ: 5 а-17 ЭЭЭ
Қабул қилди: _______________
ОЛМАЛИҚ-2019/20
Мавзу: Қиздириш элементини ўрнатиш
Режа:
Кириш
Асосий қисм:
Қиздириш элементи
Қиздириш элементини ўрнатиш
Қиздириш элементининг ишлаш ҳарорати
Хулоса
Фойдаланилган адабиётлар
Кириш
Қиздириш элементлари (ҚЭ) қаршилик печлар тузилишининг асосий бўлими ҳисобланади ва уларга қатор ўзига хос талаблар қўйилади: иссиқбардошлик, иссиқбарқарор, юқори солиштирма электр қаршиликли, солиштирма қаршиликнинг кичик ҳарорат коэффициенти, электр ўзгармас қаршиликли бўлиши керак.
1. Юқори солиштирма электр қаршиликка эга бўлишининг сабаби, у кичик солиштирма электр қаршиликка эга бўлганда 380 В ёки 220 В ли тармоқдан таъминлаётган қизитгич учун ва кичик кесимли бўлади. Уни печда жойлаштириш қийин ва ишлаш муддати кам.
2. Агар материал солиштирма электр қаршиликнинг катта ҳарорат коэффициентига эга бўлса, совуқ ва иссиқ қизитгичнниг электр қаршилигида, бинобарин, печда сарфланаётган қувватида ҳам катта фарқ бўлади.
3. Электр қаршилигининг доимийлигининг зарурлиги, материал қаршилигининг вақт давомида ошмаслиги керак. Аксинча, у печ қувватининг пасайишига олиб келади.
Саноатда 12000С гача ҚЭ лар учун асосий материаллар:
а) Нихромлар (хром никелли қотишмалар), иккилик –Х 20 Н 80 ва учлик (никель, хром, темир) Х 15 Н60-Н т=12000Cгача ҳароратга лаёқатли бўлади;
б) Фехрал(хром алюминийли қотишмалар темир биланХ 13Аℓ4-хром 13%, алюминий 4%, қолгани темирт=18000C). Агар қотишмаларга нодир ер элементларининг (бор, титан), микроқўшимчалари қўшилса, унда иш ҳарорати 13000С гача ошади (О Х 27 Ю 5);
в) иш ҳарорати 12500С дан юқори бўлган электр печларда нометалл ҚЭ: карборунд (СиC кремний карбиди), молибден икки силициди (МоСиО2), графит ёйи қийин эрийдиган металлардан–молибден, тантал, вольфрам () қўлланади.
(ҚЭ) - ҚЭП ларнинг асосий энг масъулиятли қисмидир. Улар металлар қотишмаларидан, баъзи бир металли материаллардан ва қийин эрийдиган металлардан тайёрланади. Саноатда ҚЭ уч тури кенг тарқалган: металли, металлкерамикали ва карборундли.
Металли ҚЭ қуйидаги қотишмалардан тайёрланадиган: никель хромли (нихром), темир хром никелли; темир хром алюминийли (фехраль).
Металли ҚЭ 13000С гача иш ҳароратига мўлжалланган, карборундли эса 14500С гача, металл керамикали икки силицид молибдендан 17000С гача (в – шаклли, г – шаклли, тўғри ва бошқа шаклларда). Бу ўзатилиш ҳароратини кўтарилиши, қаршилиги тез ошиб кетиши билан тавсифланади. Ҳарорат 200С дан 17000С гача ўзгарганда қаршилик 10 баравар кўпаяди. Карборундли ҚЭ одатга кўра ўзак (стержень) шаклида тайёрланади. Қизитиш пайтида карборунднинг қаршилиги камаяди.
Паст ҳароратли ҚЭП ларда найчали электр қизитгичлар НЭҚ, (ТЭН) ишлатилади. Булар кварцли қум тўлдирилган нихром симли спираль (0,5 – 1,5мм) босимланган металл найча кўринишида бўлади.
Юқори ҳароратли ҚЭП ларда қийин эрийдиган соф металлар вольфрам (т=33800C), молибден (тэр=26100C), тантал (тэр=22960C), ниобий (т=29580C) қўлланилади. Улар вакуум ёки ҳимояли муҳитда ишлатилади, чунки ҳаводаги кислород уларни тез оксидлайди.
Асосий қисм
ҚЭ лар печ ичида энг юқори ҳароратга эга ва қурилманинг ишлаш имкониятини белгилайди. Ишлаб чиқаришда ҚЭ лар тасмали ёки симдан тайёрланади одатда ишлаб чиқариш печларида 3 дан 7 мм диаметрли симлар қўлланилади. Лекин ишчи ҳарорати 1000 0С ва ундан юқориларда сим диаметри 5 мм дан кам бўлмаслиги керак. Молибденли ва вольфрамли қиздиргичлар юқори ҳароратли 1700 0С ли ҳимояланган муҳитда ва вакуумли печларда 2200 0С ҳароратларда ишлайди. Вакуумли печларда ҳарорат пастроқ, бу молибдиннинг буғланиши билан боғлиқ. Вольфрамли ҚЭ лар 30000С ли ҳароратларда ишлаши мумкин.
Амалиёт шуни кўрсатдики, 3 дан 7 мм диаметрли спиралли симлар учун бу нисбатлар қуйидагича: нихром учунҳ≥2д, Д=(6÷8)д ва мустаҳкамлиги кам темирхромалюминли қотишмалар учун Д=(4÷6)д.
Do'stlaringiz bilan baham: |