3-Лаборатория иши
Мавзу: Окава сувлардаги чўкинди моддаларни аниклаш
Маълумки, окава сувларида чин эритма хосил килувчи моддалардан ( сувда эрийдиган турли хил тузлар, ишкорлар, кислоталар) ташкари турли хил дисперсик даражасига (майдаланганлик) эга булган коллоид эритмалари хамда суспензионзаррачалари хаммавжуд булади.
Лабаратория шароитида окава сув намунаси куйидагича тайёрланади. 1 л ли ясси тубли колбага 500 мл ичимлик суви солинади ва унга 1г атрофида тортиб олинган каолин (чукма-сувда эримайдиган модда) куйилади. Каолин кушилгандан кейин, колбадаги сув яхшилаб аралаштирилади. Окава сувнинг намунасининг микдори 200-300 мл ни ташкил этади. Чукинди (чукадиган) моддалар микдорини фильтрлаш ёрдамида когозБ фильтрда ажратиб олиб, куритиб, аналитик тарозида тортиб аникланади. Бунинг учун курук фильтр когоз тортиб олинади .(m2) Окава сув (лойка сув) намунаси когоз фильтрдан утказиб фильтрланади. Хул фильтр когоз чукма билан тортиб олинади (m3). Фильтр когоз чукма 105°С температурада куритиш шкафида 1 соат давомида куритилади. Куритилгандан кейин, эксикаторда совутилади, сунгра аналитк тарозида тортилади.
Чукманинг тортиб олинган модданинг микдори А, куйидаги формула ёрдамида хисобланади:
[(m1-m2)-(m3-m1) •C1•10-6]*1000
А=
V
Бу ерда: m1- курук фильтр ва чукманинг йигинди массаси, мг;
m2- курук фильтр когозининг массаси, мг;
m3- хул фильтр когози ва чукманинг йигинди массаси, мг;
С1- эриган моддаларнинг ( курук колдик) концентрацияси, мл/л;
V- анализ килинаётган окава сувнинг фильтрланган хажми, мл.
7-Лаборатория иши
Мавзу: Ичимлик сувининг қаттиқлигини аниқлаш
Техник ва агрокимёвий анализ амалиётида табиий сувнинг умумий қаттиқлигини аниқлаш учун, комплексонометрик титрлаш қўлланилади. Сувнинг умумий қаттиқлиги унинг 1 литрдаги кальций ва магнийнинг миллиграмм-эквивалент срнининг йиғиндиси билан тавсифланади.
Анализ қилинаётган сув аммонийли буфер аралашма билан рН≈10 га қадар ишқорланади. Индикатор сифатида одатда R ( эр хром черный- хромоген черный специалный ЕТ-00) ишлатилади, у Са2+ ва Mg2+ ионлари билан оч қизил рангли сувда эрийдиган комплекслар ҳосил қилади.
Са2++НInd2- = СаInd-+H+, Mg2++Hind2- = Mg Ind-+ H+
қизил қизил
Бу комплексларнинг беқарорлик константалари тегишлича 3,9∙10-6 ва 1∙10-7 га тенг. Аммо, Са2+ ва Mg2+ ларнинг комплекс сон III билан комплекслари беқарорлик константалари анча кам (2,7∙10-11 ва 2∙10-9). Шунинг учун металл комплекслари индикатор билан титрлаганда бузилади ва коплексон III билан анча барқарор бўлган комплекслар ҳосил қилади.
СаInd- + Na2[H2Y] = Na2[CaY]+Hind- +H+
қизил ҳаворанг
MgInd- +Na2[H2Y] = Na2[MgY] + Hind- +H+ ҳаворанг
Эквивалент нуқтада эритманиг оч қизил ранги индикатор анионларини йиғилиши натижасида ҳаво ранг билан алмашинади.
Аниқлаш учун керак бўладиган аммонийли буфер арлашма 1000 мл ли ўлчов колбасида, 100 мл 20%ли аммоний хлорид эритмасини 100 мл 20%ли аммиак эритмаси (NH4OH-новшадил спирт) билан аралаштирилади ва ҳажмини сув қўшиб белгигача етказиб тайёрланади. Одатда табиий сувни 0,05 Н комплексон III трилон-Б нинг ишчи эритмаси билан титрланади. Эритмани аниқ тортиб олинган кимёвий тоза препаратдан, комплексоннинг формуласи Na2C10H14O8N2∙2H2O ни, унинг грамм-эквиваленти ушбу реакцияда грамм-молекуланинг ярмига тенг эканлигини инобатга олган ҳолда тайёрланади. (Комплексон III фиксанал ҳолида ҳам чиқарилади). Баъзан комплексон эритмасининг нормаллиги MgSO4∙7H2O магний сульфатнинг фиксаналдан тайёрланган 0,05Н эритмаси билан аниқланади (ёки кальций хлорид бўйича).
Керакли реактивлар ва асбоблар:
Штатив.
Бюретка − 50 мл ҳажмли
Пипеткалар − 100 мл ва 5 мл ҳажмли
Колбалар 3 та − си\ими 200 мл.
Комплексон III (трилон-Б) 0,05Н.
Аммиакли буфер аралашма.
Индикатор. (қора хромоген – ЕТ-00).
Ишнинг бажарилиши.
Титрланадиган колбага пипетка билан 100 мл текширилаётган сув олинг ва унинг устига 5 мл аммонийли буфер аралашмасидан қуйинг. Томчилатиб туриб индикатор (қора хромоген) эритмасидан яхши ажралиб турадиган, аммо жуда тўқ бўлмаган қизил ранг ҳосил бўлгунча қўшинг. (Бунинг ўрнига шпател учида 20-30 мл қуруқ индикаторинг натрий хлорид билан аралашмасидан қўшиш мумкин).
Сувни 0,05 Н комплексон III (трилон-Б) нинг ишчи эритмаси билан то қизил ранг кўк ранга ўтгунча титрланг. Титрлаш охирида комплексон эритмасини 1 томчидан қўшинг, то қизғиш ранг батамом йўқолсин. Титрлашни 2-3 марта қайтаринг ва яқин чиққан рақамлардан ўртачасини олинг.
7-расм. Ичимлик сувининг қаттиқлигини аниқлаш учун мослама. 1-штатив, 2-бюретка, 3- филтрлаш учун конуссимон колба, 4- пипеткалар, 5-трилон Б эритмасини қуйиш учун кичкина воронка
Сувнинг умумий қаттиқлигини ( Са2+ ва Mg2+ мг-экв/л да) қуйидаги формула билан ҳисобланг:
Бу ерда N- комплексон III эритмасининг нормаллиги;
V1- титрлаш учун сарф бўлган комплексон ишчи эритмасининг ҳажми, мл;
V- аниқлаш учун олинган сувнинг ҳажми, мл;
Масалан, 100 мл табиий сувни титрлаш учун ўртача 17,60 мл 0,05022Н комплексон эритмаси сарфланди. Бунда
Адабиётлар.
Кудратов О. Саноат экологияси. 2-нашр. Тошкент, 2003 й.
А.Зикиряев, Ғ.Мухамедов, «Экологик кимё» Тошкент-2008
Кадыров Б. Г., Ташпўлатов Ю. Т., Примкулов М. Т. Технология хлопкового линта, целлюлозы и бумаги. Ташкент: “Фан”, 2005 г.
Справочник эколога – эксперта. Под. ред. Конюхова В. Г. Ташкент 1997
Миркомилов Ш.М., Усмонов Ғ.С., Экологик кимёдан лаборатория ишлари. (Тарқатма материал) Тошкент. 2006 й.
Степановских А. С. Прикладная экология. М.: ЮНИТИ-ДАТА, 2003 г.
Махсудхонов.Х.У «Кимёвий экология» (маърузалар матни). Тошкент-2000
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
ИСЛОМ КАРИМОВ НОМИДАГИ
ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ТЕХНИКА УНИВЕРСИТЕТИ
ОЛМАЛИҚ ФИЛИАЛИ
“ЭКОЛОГИЯ” ФАНИДАН
АМАЛИЙ ИШЛАР УЧУН УСЛУБИЙ КЎРСАТМА
ОЛМАЛИҚ – 2020
Do'stlaringiz bilan baham: |