Ислом Каримов номидаги Тошкент Давлат техника Университети Олмалиқ филиали Рўйхатга олинди “Тасдиқлайман ”


- амалий машғулот: Оқова сувларни тозалаш усуллари



Download 1,25 Mb.
bet58/81
Sana21.02.2022
Hajmi1,25 Mb.
#44864
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   81
Bog'liq
УМК узб

7- амалий машғулот: Оқова сувларни тозалаш усуллари.
Сувни хлорлаш
Ишнинг мақсади:
1. Хлорли оҳак таркибидаги фаол хлор миқдорини аниқлаш.
2 Сувнинг аниқ ҳажми учун керакли хлорли оҳак эритмаси миқдорини аниқлаш.
3. Хлорланган сувни хлорсизлантиришни амалга ошириш.

Назарий маълумотлар


Сувни тиндириш, коагуляциялаш ва филтрлаш йўли билан уни турли микроорганизмлардан, шу жумладан, патоғен микроблардан, тўлиқ тозалаш ниҳоятда қийин. Шунинг учун ичимлик сувини қайнатиш, УБ- нурлари, ультратовуш, нурлари билан қайта ишлаш, озонлаштириш, хлорлаш ва бошқа усуллар ёрдамида зарарсизлантириш амалга оширилади.
Кўпинча сувни хлорлаш усулидан қўлланилади. Газсимон хлорни оҳакли сут орқали ўтказиш йўли билан хлорли оҳак ҳосил қилинади.
Сувни ифлосланиш даражасига қараб, фаол хлорнинг миқдори 0,5 дан 25мг/л гача ва ундан ҳам юқори бўлиши мумкин. Сувнинг хлорга бўлган эҳтиёжи, микроорганизмларнинг мавжудлиги ва сувни зарарсизланиш тезлигига қараб аниқланади. Сувга фаол хлорнинг таъсир этиш вақти 15-20 дақиқадан 1-2 соатгача ва ундан ҳам юқори бўлиши мумкин. Хлорли оҳакнинг фаол қисми калций гипохлорид ҳисобланади. У сув билан ўзаро таъсир қилинганда парчаланиб, HCLO кислотани ҳосил қилади. Бу кислота хлор ва кислородга парчаланади ва натижада стериллаш жараёни содир бўлади.
Таркибидаги углерод қўш оксиди, намлик, нур ва юқори ҳароратлар таъсирида хлорли ҳаво фаол хлорни йўқотади ва унинг дезинфекциялаш хусусияти кескин пасаяди. Шунинг учун сувни хлорлашдан олдин оҳак таркибидаги фаол хлор миқдорини билиш керак.
Яхши хлорли оҳакларда фаол хлорнинг миқдори 32-35% ни ташкил этиши мумкин. Хлорнинг оҳак таркибидаги фаол миқдори 20% дан кам бўлса, унда бу хлорли оҳак сувни зарарсизлантириш учун қўлланилмайди.
Хлорли оҳак таркибидаги фаол хлор миқдорини аниқлаш
Бу усул эритмада хлор кислотанинг мавжудлигидан фойдаланиб, гипосулфат ёрдамида титрлаш усули билан йодли калийдан, эркин йод эквиваленти миқдорини сиқиб чиқаришга асоланган.
Реактивлар:
1. 1% ли хлорли оҳак эритмаси (чинни идишга 1 г хлорли оҳак ўлчаб солинади, унга 10-15 мл дистилланган сувдан қўшилади ва бўтқали масса ҳосил бўлгунча яхшилаб эзиб, аралаштирилади ва масса ўлчамли стаканга солинади. Идиш дистилланган сувнинг кичик порциялари билан ювилади ва сув ҳажми 100 мл гача етказилади);
2. 25% -ли сулфат кислота эритмаси;
3. 5 % -ли йодли калий эритмаси;
4. 1 %-ли крахмал эритмаси;
5. гипосулфатнинг 0,01 нормал эритмаси;
6. титраш учун колба;
7. бактериялари билан бирга штатив.
Тажрибани ўтказиш тартиби
Ҳажми 250 мл ни ташкил этган колбага 50 мл дистилланган сув солинади ва унга 1 %- ли оҳак эритмасидан 2 мл, 25% ли сулфат кислота эритмасидан 1 мл, 5% -ли йодли калий эритмасидан 5 мл ва 1 %-ли крахмал эритмасидан 1 мл қўшилади. Ажратиб чиқаётган йод крахмал билан аралашиб, кўк ранг беради. Қоришма рангсиз ҳолатга келганча у гипосулфатнинг 0,01 ли нормал эритмаси билан титрланади.
Фаол хлорнинг миқдори (Х, % ларда) қўйидаги формула билан ҳисобланади:

бу ерда - титрлашга сарфланган гипосульфитнинг мл даги миқдори;
2 – тажриба учун олинган оҳак эритмасининг мл даги миқдори;
0,355 – 1 мл гипосулфит эритмаси билан бириккан фаол хлорнинг мг даги миқдори;
10 – мг ларда берилган фаол миқдорини % га айлантирувчи кўпайтма.
Масалан, 1 % ли хлорли оҳакнинг 2 мл эритмасини титрлаш учун 16, 8 мл гипосулфатнинг 0,01 нормал эритмаси сарфланган. Фаол хлорнинг миқдори (Х) қуйидагига тенг бўлади:
Х = (16,8*0,355*10)/2 = 29,8 %
Берилган сув ҳажми учун хлорли оҳак эритмасининг керакли
миқдорини аниқлаш
Маҳаллий шароитларда сувни хлорлаш учун хлорли оҳак эритмасининг керакли миқдори қуйидаги сода усулда аниқланади.
100 мл сиғимли колбаларга тадқиқ қилинадиган сув солинади. Сунгра 1 % ли хлорли оҳак эритмасидан биринчи колбага – 0,5 мл, иккинчисига – 0,6 мл, учинчисига – 0,7 мл ва тўртинчисига 0,8 мл қўшилади, эритма аралаштирилади ва 1,5 – 2 соатгача, хлор билан таъсирланиши учун эркин қўйилади. Сўнгра ҳар бир колбага 5 томчидан 25 % ли сулфат кислотадан, 5 томчидан крахмал эритмасидан, 3 томчидан йодли калийдан қўшилади ва улар шиша таёқча билан аралаштирилади.
Тўртала колбабалардаги сувларнинг ранги ҳар хил бўлади. Фаол хлор органик моддаларнинг оксидланишига тўлик сарфланган колбадаги сув рангсиз бўлади. Хлор қолдиқлари бўлган колбалардаги сувлар эса кўк ранга бўялади. Керакли миқдорда хлор солинган колбадаги сувнинг ранги мовий бўлади.
Масалан, 1 % ли хлорли оҳак эритмасидан 6 мл қўшилган колбадаги сувнинг мовий ранга кириши, 1 л сувни зарарсизлантириш учун 1 % ли хлорли оҳак эритмасидан 6 мл қўшиш кераклигини билдиради.
Қудуқ, сув ҳавзаси, цистернадаги сув миқдори маълум бўлса, уларга қўшилиши керак бўладиган хлорли оҳак эритмаси ёки фаол хлорнинг миллиграммлардаги миқдорини ҳисоблаб чиқиш мумкин.
Сувни хлорсизлантириш
Хлорнинг юқори миқдорларига эга бўлган сувларни зарарсизлантириш (хлорини пасайтириш) керак. Сув гипосулфат ёрдамида хлорсизлантирилади. Бу ишни амалга оширгандан кейин сувда қолган хлорнинг миқдори 0,3 – 0,5 мг/л атрофида бўлиши керак.
Хлорланган сув ҳидсиз ва хлор таъмини бермаслиги керак..
Ишни бажариш тартиби:
Колбага 0,5 л. хлорланган сув солиб, унга 5 % ли йодли калий эритмасидан 1 мл, 1 % ли крахмалдан 1 мл қўшилади ва гипосульфитнинг 0,01 нормал эритмасида, кўк ранг йуқолгунча титрланади. Бу иш учун керакли гипосульфит миқдори қуйидагича ҳисоблаб топилади:
Х = [(*2*0,355)-0,5]/(0,355*2,48)
Бу ерда Х – текширилаётган хлорланган сувдаги ортиқча хлорни хлорсизлантириш учун гипосульфитнинг керакли миқдори (мг);
- 0,5 л сувда ортиқча хлорни титрлаш учун гипосулфитнинг керакли миқдори (мл);
2,48 – мл 0,01 ли нормал эритмадаги гипосулфитнинг миқдори (мг);
0,5 – фаол хлорнинг 1 л сувдаги рухсат этилган миқдори (мг).
Олинган натижалар қуйидаги жадвалда ёзилади:


Сув намуналари

Фаол хлорнинг
миқдори

Хлорли оҳак
эритмасининг миқдори

Хлорсизлантирилган сувнинг миқдори

1





















n









Синов саволлари



  1. Сувни хлорлашдан мақсад нима?

  2. Сувни хлорсизлантиришдан мақсад нима?

  3. Сувда фаол хлорнинг миқдори неча фоизбўлиши мумкин?

  4. Сувдаги фаол хлорнинг миқдори қандай ҳсобланади?

Гуруҳларга бериладиган топшириқлар.
1-гуруҳ. Ишнинг номи, унинг мақсади ва керакли қуролларни ўрганади.
2-гуруҳ. Ишнинг назарий қисмини ўрганиш, тегишли мулоҳазалар қилиш.
3-гуруҳ. Ўлчаш ва натижаларни ҳисоблаш қисмини ўрганиш.
4-гуруҳ. Натижаларни олиш.
5-гуруҳ. Хулосалар қилиш ва мустақил фикр юритиш.
3-иилова.
Амалий ишини баҳолаш кўрсаткичлари ва мезонлари.

Гуруҳ

Тўғри жавобларга асосланб жадвални тўғри тузилганлиги (0.3)

Назарий билим ларни ўрган ганлиги (0.2)

Назарий билим ларни қўллай билиши (0.3)

Масала ечишда ги актив лиги
(0.1)

Масала ларни муста қил еча олиш даража си (0.3)

Хулоса ларни шакллан тириш (0.3)

Уму мий балл
(1.5)

1
2
3
4
5






















Мавзуни мустаҳкамлаш учун саволлар


1. Дисперс системалар неча гурухга бўлинади?
2. Заррачаларни чўкиш тезлиги қандай хисобланади?
3. Осма заррачаларни қандай тозалашади?
4. Сувни тозалашда қандай физик-кимёвий усуллар қўлланилади?
5. Сувни физик-кимёвий усул билан тозалаш биокимё усулидан нималар билан авзал?

Download 1,25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   81




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish