Кимёвий (ингредиент) ифлосланиш – бу муҳитда бир ёки бир неча турдаги ёт кимёвий модда (ингредиент – лот. Ingredientis – кирувчи яъни бирор аралашманинг таркибига кирувчи)лар концентрациясининг ошиб кетишидан муҳит кимёвий таркибининг ўзгаришидир;
Физикавий (параметрик) ифлосланиш – бу муҳитнинг физикавий параметрлари сифатининг ўзгаришидир;
Биологик ифлосланиш – яшаш муҳитида организмларга зарар етказадиган, уларда касаллик келтириб чиқарадиган микро-, макро организмларнинг пайдо бўлишидир;
Механик ифлосланиш – бу муҳитда саноат ва маиший турмуш қаттиқ чиқиндиларининг тўпланиб қолишидан келиб чиқадиган ифлосланиш.
Шовқин – бу товуш тўлқинлари бўлиб, унинг паст даражаси организм учун зарур.
Биосфера (гр. bios – ҳаёт, spaira – шар) – Ер шарининг тирик организмлар таъсирида бўлган қисми бўлиб, унинг таркиби ва энергетикаси шу организмлар фаолиятига боғлиқ.
Кос (ўлик) моддалар – буларнинг яратилишида тирик организмлар иштирок этмайди. Буларга абиотик муҳитнинг омиллари, масалан, қуёш радиацияси, ҳавонинг намлиги, босими, химизми ва бошқалар киради;
Биоген моддалар – булар тирик организмлар томонидан яратилади ва ўзлаштирилади. Бунга тошкўмир, битум, нефть ва оҳактош киради;
Биокос моддалар –булар тирик организмлар ва абиотик муҳит омилларининг биргаликда таъсири натижасида пайдо бўлади. Бунга тупроқ ва табиий сувлар кириб, уларнинг ҳолати тирик организмларга боғлиқ бўлади.
Литосфера – (гр. “litos” - тош) Ернинг сиртки пўстлоғи бўлиб, у ғовак модда яъни тупроқдан иборат.
Гидросфера – дунёдаги барча сувликлар бўлиб, улар Ер юзи майдонининг 70,8% ни эгаллаган.
Биологик модда айланиш – моддаларнинг тирик организмлар ҳамда улар билан абиотик муҳит ўртасида айланишидир.
Ресурс - французча сўз бўлиб, «ressources» – восита, заҳира деган таржимани беради.
Табиий ресурслар – бу инсон ўзининг ҳаёт фаолияти учун табиатдан оладиган ёки келажакда олиши мумкин бўлган барча воситалардир.
Реал ресурс - инсон ҳозирги вақтда фойдаланаётган воситалар киради.
Потенциал ресурс- инсон айрим сабабларга кўра ҳозирча фойдаланмаётган, аммо келажакда фойдаланиши мумкин бўлган ресурслардир.
Тикланадиган ресурслар - буларга тупроқ, ҳайвонот ва ўсимликлар олами мисол бўлади.
Атмосфера – Ер юзини ўраб олган ҳаво қатлам.
Тропосфера ¾ атмосферанинг Ерга бевосита тегиб турган пастки қатлам.
Стратосфера ¾ тропосферанинг юқорисида жойлашган.
Ионосфера ¾ бунга атмосферанинг ердан 80 км. дан юқори қатлам.
Сорбция – сорбентлар ёрдамида сувдаги оғир металлар, углеводородлар ва бўёқларни ажратиб олиш жараёни/
Коагуляция – ичимлик сувига махсус кимёвий моддалар (коагулянтлар) қўшиш билан ундаги эриган баъзи ифлосликларни ажратиб олиш жараёни.
Эрозия (erozio – кемириш)- лотинча сўз бўлиб, парчаланиш деган маънони беради.
Геологик эрозия – бу тупроқ зарраларининг табиий омиллар таъсирида емирилишидир.
Антропоген эрозия - тупроқни емирувчи жараён бўлиб, у инсоннинг хўжалик фаолияти таъсирида келиб чиқади.
Ернинг бонитети – ернинг ҳосилдорлигини белгиловчи сифат мезони.
Лёсс жинслари – карбонат ва кварц зарраларидан тузилган сарғиш (соғ) тупроқ.
Тупроқнинг ботқоқланиши – тупроқ сувни йўқотишга қараганда кўп қабул қилишидан унинг структураси ўзгариши. Бу ҳодиса ер ости сувлари яқин жойлашган ва ёғин-сочинлар кўп бўлиб турадиган сернам зоналарда учрайди.
Тупроқнинг бирламчи шўрланиши – тупроққа сув ва чанг билан келиб қўшиладиган тузлар миқдорининг уларни ўсимликлар ўзлаштириши имкониятидан ортиб кетиши. Бу ҳодиса кўпроқ қуруқ иқлимли чўл зоналарида учрайди.
Тупроқнинг чўлланиши – ўсимликлар қопламининг кескин камбағаллашиб, тупроқнинг янчилиши ва пайхон қилинишдан унинг донадорлиги йўқолиб, ялонғоч кўчманчи қумлар пайдо бўлиши. Бу ҳодиса қуруқ иқлимли ҳудудларга хос.
Do'stlaringiz bilan baham: |