Тадқиқот натижаларининг апробацияси.
Тадқиқот натижалари 10 та
Республика илмий-техник ва 8 та халқаро конференцияларда эълон қилинган.
Тадқиқот натижаларининг эълон қилинганлиги.
Диссертацияни
мавзуси бўйича жаъми 27 илмий иш эълон қилинган. Улардан 5 илмий
мақолалар, жумладан Ўзбекистон Республикаси Олий Аттестацион
комиссияси томонидан докторлик диссертацияларининг асосий илмий
натижаларини чоп этиш учун тавсия этилган журналларда республикада 4 та
ва халқаро журналларда 1 та мақола, шунингдек 2 та патент олинган, 1 та
методик қўлланма чоп этилган ва O’zDSt 3330:2018 усули ишлаб чиқилган.
Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми.
Диссертация иши 125
саҳифада баён этилган бўлиб, кириш, бешта боб, хулоса, фойдаланилган
адабиётлар рўйхати ва иловалардан иборат.
ДИССЕРТАЦИЯНИНГ АСОСИЙ МАЗМУНИ
Кириш қисмида
диссертация иши мавзусининг долзарблиги ва
зарурати асосланган, тадқиқотнинг мақсади ва вазифалари шакллантирилган,
тадқиқот объекти ва предмети аниқланган, тадқиқотнинг Ўзбекистан
Республикаси фан ва технологияларни ривожлантиришнинг устувор
йўналишларига мослиги кўрсатилган, тадқиқотнинг илмий янгилиги ва
амалий натижалари баён қилинган, олинган натижаларнинг илмий-назарий
ва амалий аҳамияти ёритилган, ишланмаларнинг ишлаб чиқаришда жорий
қилингани, ишнинг апробациядан ўтказилгани, чоп этилган ишлар тўғрисида
маълумотлар ва диссертациятузилиши ҳақида маълумотлар келтирилган.
Диссертациянинг
«Мавжуд композит ва полимер материалларнинг
замонавий ҳолати ва таҳлили ҳамда пахтани қайта ишлаш машина ва
механизмлар ишчи органларидаги эксплуатацияси шароитида улардан
фойдаланиш»
номли биринчи бобида антиэлектростатик композит полимер
материаллар ва триботехник мақсадли қопламаларни ишлаб чиқиш ва
пахтани қайта ишлаш машина ва механизмлар ишчи органларида қўллаш
орқали пахтани қайта ишлаши машина ва механизмларнинг иш қобилияти ва
самарадорлигини ошириш муаммосига бағишланган диссертация мавзуси
бўйича илмий тадқиқотларнинг чуқур таҳлили билан шарҳи келтирилган.
Юқорида таъкидланганидек, толали масса бўлган пахта хомашёси билан
ўзаро таъсирлашувда ишловчи самарали антиэлектростатик композит
полимер материаллар ва қопламаларни ишлаб чиқиш етарлича ўрганилмаган.
Бу пахта хомашёси тузилишининг мураккаблиги, пахта хомашёси билан
контактли ўзаро таъсирлашув шароитида ишловчи композит полимер
қопламаларнинг электрофизик, антифрикцион ва антиэлектростатик
ҳоссалаларининг комплекс тадқиқоти олиб борилиши зарурлиги билан
боғлиқ. Шунингдек қўйилган вазифаларни бажариш борасида илмий-техник
ёндошувлар ва илмий-услубий тамойиллар етарлича ўрганилмаган ва бу
мазкур диссертация иши мақсадини аниқлаб беради.
Диссертациянинг
Do'stlaringiz bilan baham: |