. Ислом дини манбаларнинг тарбиявий аҳамияти - Ислом динининг манбалари «Қуръон» ва «Ҳадис» ларда «… илоҳиёт, диний масалалар билан бирга ўз даврининг ахлоқий ва сиёсий анъаналари, инсонпарварлиги, инсонларни қовуштирувчи, улар ўртасида зиддият, низоларнинг олдини олувчи, адолат ўрнатишга қаратилган ахлоқий фикрлар ҳам кенг ўрин олган».
Ислом дини манбаларнинг тарбиявий аҳамияти - Айтиш жоизки «Қуръон» нинг ҳар бир ояти, «Ҳадис»ларнинг ҳар бир нақли мўмин-мусулмонларнинг ахлоқ-одоб сифатларини ёритишга, уларнинг ўзига хос гўзал қирраларини очиб беришга ва шу руҳда тарбия топишга йўналтирилган. Уларда ҳар бир инсонни инсонпарвар, ватанпарвар, адолатли, маърифатли, маънавиятли, юксак ахлоқ-одоб соҳиби, бунёдкор, яқинларга ғамхўр бўлиши такрор ва такрор уқтирилади.
Исломда, хусусан Қуръони карим ва ҳадисларда ота-онага меҳр-муҳаббат, ғамхўрлик, фарзанд тарбияси ва оилага садоқат масалаларига алоҳида эътибор берилган. Кишиларни яхшилик қилиш, савоб ишларга қўл уриш, инсофли-диёнатли, виждонли бўлиш, меҳр-шафқатлилик, тўғрилик, ростгўйлик, софдил бўлиш, биродарга ёрдам бериш, камтарликка чақириш ғоялари илгари сурилган. - Исломда, хусусан Қуръони карим ва ҳадисларда ота-онага меҳр-муҳаббат, ғамхўрлик, фарзанд тарбияси ва оилага садоқат масалаларига алоҳида эътибор берилган. Кишиларни яхшилик қилиш, савоб ишларга қўл уриш, инсофли-диёнатли, виждонли бўлиш, меҳр-шафқатлилик, тўғрилик, ростгўйлик, софдил бўлиш, биродарга ёрдам бериш, камтарликка чақириш ғоялари илгари сурилган.
- «Қуръони карим, ҳадислар ва шариат кўрсатмалари инсон маънавий-маърифий камолотининг асоси бўлган ахлоқ-одоб тарбиясининг барча қирраларини ўз ичига олган. Сирасини айтганда, ҳадислар маънавий-ахлоқий тарбияга оид бўлган фикрларнинг мукаммал тўпламидир.
ХУЛОСА - Мустақиллик туфайли фарзандларимизни дунёвий билимлар билан бир қаторда Имом Бухорий тўплаган ҳадислар, Нақшбандий таълимоти, Термизий ўгитлари, Яссавий ҳикматлари асосида тарбия қилиш имконига эга бўлдик.
- Ислом томонидан асрлар давомида ишлаб чиқилган ахлоқий-маърифий қадриятлар янгиланиш жараёнига хизмат қилмоқда. Зеро, бу қадриятлар доимий равишда одамларда, жумладан ёшларимизда яхши хислатларни кўпайтириб, ёмонлардан халос бўлишга чорлайди. Диний ва дунёвий илмларни чуқур ва пухта эгаллаш ўз навбатида кишилар, халқлар, мамлакатлар ҳаётига катта ҳавф солаётган ислом ниқобидаги турли экстремистик оқимларга нисбатан мафкуравий-илмий иммунитет хосил қилиш, халқаро тероризмга қарши курашишга ёрдам беради.
- Юртбошимизнинг изчил саъй-ҳаракатлари билан мамлакатимизда бу долзарб масала мувафаққиятли ҳал этилмоқда.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР - 1.Ортиқов А., Абдусамедов А.Э. Диншунослик асослари. 1-қисм. Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий Университети., Т., 2000 й.
- 2. Имом Исмоил ал-Бухорий. Ҳадис. 1-4 жилдлар. Т., 1997
- 3.Ислом энциклопедия (А-Ҳ). Ўзбек миллий энциклопедияси давлат нашриёти, Т., 2004й.
Do'stlaringiz bilan baham: |