9
бўшлиқ борлигини тан олишдан қўрқманг, янги
касбингизни ўзлаштириб олишга ҳаракат қилинг.
Сиз тўплаган маълумотлар бу мавзуда сизга ёр-
дам беради. Агар
сизнинг компьютерингиз ин-
тернетга уланган бўлса, бу жуда яхши. Иш билан
таъминловчи агентликлар сизга ёрдам бериши
мумкин. Яна сиз дўстларингиз тавсия қилаётган
ишга бориб кўринг. У ерда ўзингизни жудаям
яхши мутахассис сифатида намоён қилишга ин-
тилинг ва албатта, дўстларингиз сиз ҳақингизда
раҳбарга яхши гаплар айтади.
Ҳозирги кунда ҳар
томонлама мукаммал, ҳа-
ракатчан, ўз ишининг устаси бўлган, етарли иш
тажрибасига эга бўлган мутахассислар талаб қи-
линаётганини ҳисобга олинг. Шунинг учун ортиқ-
ча орзуларга берилмасдан, ўзингизга мос иш то-
пишда дуч келишингиз керак бўлган рад жавоби-
га ҳам тайёр туришингиз керак. Бу ҳолатда қаттиқ
тушкунликка тушиш ярамайди. Қаршиликларга
қарамасдан қўл силтаманг. Сизни рад қилишгани
ҳеч нарсани англатмайди, бошқа ҳолатда ҳам худ-
ди шундай бўлиши мумкин эди-ку. Бундан ташқа-
ри, меҳнат бозорида шавқатсиз рақобат мавжуд,
ҳеч ким сизга «Бош директор» вазифасини тайёр
қилиб турмайди. Бироқ баъзида сизни камчили-
кларингизга қарамасдан қучоқ
очиб кутиб ола-
диган, кўп пул ваъда қиладиган жойлар учрайди,
аммо улар шубҳали бўлиб туйилиши мумкин.
Алоҳида хусусий корхоналарнинг эса ишга қабул
қилиши чекланган. Ёшингиз 30–40 ёки 30 ёшгача
бўлиши керак, баъзида миллатингиз, қадди-қома-
тингиз, иш тажрибангизга қараб ишга қабул қи-
лишади. Бирор жойга ишга қабул қилинсангиз, бу
10
жойни яхшилаб ўрганиб чиқинг, эҳтиёткорликни
унутмаган ҳолда барча нарсага риоя қилинг. Яна
сиз эҳтиёт бўлишингиз керак бўлган асосий нар-
са шуки, сизга катта маош ва бойлик ваъда қила-
ётган иши юришмаган ташкилот тузоғига тушиб
қолманг. Агар шундай бўлса оқибат бор пулин-
гиздан ҳам ажраб қоласиз. Ҳадеб иш жойингизни
ўзгартиравериш ҳам сиз ҳақингизда яхши фикр-
да бўлишларига халақит беради. Шунингдек, бир
мутахассислик бўйича етук ходимга айланишин-
гиз мумкин бўлмай қолади, яъни сизни янги иш
хонага аввало оддий ходим қилиб олишади. Янги
иш жойида ўз ўрнингизни топишингизга эса ан-
чагина вақт керак бўлади.
Агар сизни қандайдир иш ўта қизиқтириб қол-
са, бу ташкилот ҳақида маълумот тўпланг, яъни
кичкина текширув ўтказинг, у
ернинг хизмат-
чилари, қоровуллари билан гаплашиб кўринг.
Агар сизда тавсиянома бўлса, айни муддао
бўлар эди. Сизда тавсиянома бўлиш-бўлмасли-
гидан қатъи назар ўзингиз ҳақингизда резюме
тайёрлашингиз керак. Унда таржимаи ҳолин-
гиз ҳақида асосий маълумотлар қисқа ва лўнда
акс этган бўлиши керак. Резюме –
французча
сўз бўлиб, сиз ҳақингиздаги қисқача маълумот
демакдир. Унда миллатингиз, яна ўз-ўзингиз-
ни мақтамаган ҳолда бор гап, хуллас,
сизнинг
такрорланмас таржимаи ҳолингиз акс этади.
Сиз бирор жойга топширган резюме сиз ҳақин-
гиздаги маълумотларни уларга таништиради ва
улар ўзларининг бўлажак ишчилари ҳақида маъ-
лумотга эга бўладилар.
11
«Инсон, ўзингга ўзинг ёрдам бер!» – деган эди
Нитше. Чиндан ҳам сизга ягона ёрдам бериши
мумкин бўлган одам бу – ўзингиз.
Do'stlaringiz bilan baham: