Ишнинг кўзини биладиган одамнинг замонавий одоб- ахлоқ китоби./ Нашрга тайёрловчи Дилрабо Мингбоева



Download 0,6 Mb.
Pdf ko'rish
bet1/63
Sana21.02.2022
Hajmi0,6 Mb.
#56944
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   63
Bog'liq
Ишнинг кўзини биладиган одамнинг замонавий одоб ахлоқ китоби




УЎК: 396.6
КБК: 87.7
И – 81
Ишнинг кўзини биладиган одамнинг замонавий одоб-
ахлоқ китоби./ Нашрга тайёрловчи – Дилрабо Мингбоева. – 
Т. Янги аср авлоди, 2015. – 128 б.
ISBN 978-9943-27-512-6
Улкан муваффақиятлар оддий ва арзимас бўлиб ту йилган 
ҳақиқатлардан бошланади. Бу – жуда жўн кўриниши мумкин, 
аммо ҳаётнинг энг оддий, лекин ўта зарур мазмуни ушбу 
ҳақиқатлар ҳукмига бўйсунади. Сизга ишонч билдиришла-
ри, ҳамкорликда ишлашлари ёки яхши ишга жойлашишингиз 
учун нималар керак ва қандай қоидаларга амал қилишингиз 
лозим? Қайси жиҳатларингиз сизни атрофдагиларга «фош 
қилади»? 
Китоб дунё ва халқаро этикет мезонларига асосланиб тай-
ёрланди, бу эса сизга халқаро ишбилармонликда ҳам жуда 
қўл келади. Шунингдек, ушбу китобдан юқоридаги саволлар-
га атрофлича жавоб топасиз.
УЎК: 396.6 
КБК: 87.7 
Нашрга тайёрловчи: 
Дилрабо МИНГБОЕВА
ISBN 978-9943-27-512-6
© «Ишнинг кўзини биладиган одамнинг замонавий одоб-
ахлоқ китоби». Нашрга тайёрловчи: Д.Мингбоева. «Янги аср 
авлоди», 2015.


3
КИРИШ
«Ишнинг кўзини биладиган одам» ибораси 
ҳаммамизга яхши таниш. Албатта, ҳар бир киши 
бу иборани турлича ва айрича тушунади. Аммо 
бугун «иш» нима? «Ишнинг кўзи» деганда нима 
назарда тутилади? «Ишнинг кўзини биладиган 
одам» аслида ким? Бу каби саволлар ҳақида 
чуқурроқ ўйлаб кўришимиз керак бўлади. Чун-
ки меҳнат – ҳаётимизнинг бир парчаси, бўлаги. 
Биз унга азиз умримизни, қимматли вақтимиз-
ни сарфлаймиз ва ундан манфаатдор бўламиз. 
«Ишнинг кўзи» ибораси эса айнан шу манфаат 
билан боғлиқ эмасмикин?! Манфаат-пул эса биз-
нинг баъзи нарсаларга, масалан, яхши еб-ичиш, 
кийиниш, илм олиш, совғалар ҳадя этиш – уму-
ман чиройли яшашга бўлган интилишимизда бир 
восита. Демак, бизнинг меҳнат қилишимиз ва 
ишбилармонлик фаолиятимиздан мақсад бу бир-
гина пул эмас, балки гўзал ва тўкис яшашга бўл-
ган интилишимиздир.
Энди эса меҳнат қилишимизда мақсад ҳаётдан 
завқланиб гўзал яшаш эканлигини англаганимиз 
ҳолда, «ишнинг кўзини биладиган одам» ибора-
сини мулоҳаза қилишни таклиф этамиз. Ушбу 
китоб эса айнан биз назарда тутаётган «ишнинг 
кўзини биладиган одам»га амалий қўлланма си-
фатида яратилди. Янада очиқроқ айтсак, ишби-
лармон дўстимизга ишхона ва иш билан боғлиқ 


4
муносабатларда ўзини қандай тутиши, қачон ва 
қайси вақтда қандай одоб-ахлоқ қоидаларига 
риоя қилиши лозимлиги ҳақида ҳикоя қилишни 
лозим деб топдик. Зеро, дунёни гўзаллик қутқа-
ради, дунёни эса одоби ва ахлоқи гўзал инсонлар 
безаб туради. 


5

Download 0,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   63




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish