Шаклланишига кўра Руйхат қандан турларга бўлинади? Жавоб: 1-Миллий рўйхат - Ўзбекистон Республикасининг ваколатли органларидан шаклланган рўйхат;
2-Халқаро рўйхат - чет давлатларнинг ваколатли органлари ва халқаро ташкилотларидан расмий каналлар орқали шакллантирилган рўйхат
Тижорат банкларининг ички назорат тизими мақсади нималардан иборат? Жавоб: Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризм ва оммавий қирғин қуролларни тарқатишни молиялаштиришга йўналтирилган операцияларни самарали аниқлаш ва олдини олиш;
- тижорат банкининг қасддан ёки қасддан бўлмаган ҳолда жиноий фаолиятга жалб қилинишига, унинг устав фонди (капитали)га жиноий фаолият натижасида олинган капиталнинг, шунингдек тижорат банкини бошқаришга жиноятчи шахсларнинг кириб келишига йўл қўймаслик;
- таваккалчиликларни аниқлаш, уларни баҳолаш, ҳужжатлаштириш ва пасайтириш;
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига қатъий риоя этилишини таъминлаш
Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги қонунга асосан жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролининг тарқатилишини молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талаблари бузилганлиги қандай қоидабузарлик ҳисобланади ва унга қандай чоралар белгиланган? Жавоб: “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги қонунг 54 моддасига асосан Қўпол қоидабузарликлар срасига киради ва ушбу қониннинг 57-моддасига асосан қўпол қоидабузарликлар учун қуйидаги чоралар ва санкцияларбелгиланган:
банклар ва банк фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузган ҳолда амалга оширилган молиявий операциялардан олинган даромадларнинг миқдорини аниқлаш имкони бўлса, банкдан ушбу даромадларнинг икки баравари миқдоридан ёки банк томонидан ўтган молия йили давомида олинган соф фойданинг беш фоизи ёки банк жами капиталининг бир фоизи миқдоридан ортиқ бўлмаган миқдорда жарима ундиришга;
ушбу Қонун 51-моддасининг иккинчи қисмида кўрсатилган чораларни банкка нисбатан алоҳида ҳолда ёки жамланган тарзда қўллашга;
лицензияни чақириб олишга;
банк кузатув кенгашининг, бошқарувининг аъзосидан ёки муҳим аҳамиятга эга ходимидан жарима қўлланилаётган ойдан аввалги бир йил ичида олинган мукофотнинг юз фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда жарима ундиришга;
қоидабузарликлар, қоидабузарларга нисбатан қўлланилган чоралар ва санкциялар тўғрисидаги хабарни оммавий ахборот воситаларида эълон қилишга ҳақли.