Бухгалтерия ҳисобининг оддий шаклида фермер хўжаликларида хўжалик операциялари ҳисобини юритиш учун махсус "Хўжалик операцияларини ҳисобга олиш китоби" регистри қўлланилади. Хўжалик операцияларини ҳисобга олиш китобида операциялар ҳисоби бутун ҳисобот йили давомида юритилади. Бунда, хўжалик операцияларини ҳисобга олиш китоби тикилган ва рақамланган бўлиши шарт. Хўжалик операцияларини ҳисобга олиш китобининг сўнгги варағида фермернинг имзоси билан "Мазкур Китобда ....... варақ рақамланган" деб ёзилади ва муҳр билан тасдиқланади. Варақлар сони ёзув билан ёзилади.
Хўжалик операцияларини ҳисобга олиш китобида юритилган активлар, мажбуриятлар ва хусусий капитални ҳисобга олувчи счётларнинг қолдиқлари 1-сонли шакл «Бухгалтерия баланси»га ўтказилади.
Хўжалик операцияларини ҳисобга олиш китобида юритилган даромадлар ва харажатларни ҳисобга олувчи счётларнинг ҳисобот давридаги айланмаси 2-сонли шакл «Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот»га ўтказилади.
а) асосий воситалар ва номоддий активларни ҳисобга олиш қайдномаси; б) молиявий инвестицияларни ҳисобга олиш қайдномаси; в) капитал қўйилмаларни ҳисобга олиш қайдномаси; г) товар-моддий захираларни ҳисобга олиш қайдномаси; д) боқувдаги ва ўстиришдаги ҳайвонларни ҳисобга олиш қайдномаси; е) харидор ва буюртмачилар билан ҳисоб-китобларни ҳисобга олиш қайдномаси; ж) бошқа дебиторлик қарзларини ҳисобга олиш қайдномаси; з) пул маблағларини ҳисобга олиш қайдномаси; и) мол етказиб берувчи ва пудратчилар билан ҳисоб-китобларни ҳисобга олиш қайдномаси; к) ҳисобдор шахслар билан ҳисоб-китобларни ҳисобга олиш қайдномаси; л) меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича ҳисоб-китобларни ҳисобга олиш қайдномаси; м) бошқа мажбуриятларни ҳисобга олиш қайдномаси;н) хусусий капитални ҳисобга олиш қайдномаси; о) ҳисобот даври харажат (сарф)ларини ҳисобга олиш қайдномаси; п) деҳқончилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш харажатлари ва маҳсулот чиқишини ҳисобга олиш қайдномаси; р) чорвачилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш харажатлари ва маҳсулот чиқишини ҳисобга олиш қайдномаси; с) ёрдамчи ишлаб чиқариш харажатлари ва хизматларини ҳисобга олиш қайдномаси; т) соф фойда (зарар)ни ҳисоблаш қайдномаси; у) хўжалик операцияларини ҳисобга олиш жамланма қайдномаси.