Деҳқончилик – бу бевосита инсон ва жонли ҳайвонлар томонидан истеъмол қилинадиган, ишлаб чиқаришга моддий асос бўлиб ҳисобланадиган ўсимликлар, экинлар, хом-ашё ва материалларни етиштириш (ишлаб чиқиш) билан боғлиқ жараёнлар мажмуаси. Деҳқончилик – бу бевосита инсон ва жонли ҳайвонлар томонидан истеъмол қилинадиган, ишлаб чиқаришга моддий асос бўлиб ҳисобланадиган ўсимликлар, экинлар, хом-ашё ва материалларни етиштириш (ишлаб чиқиш) билан боғлиқ жараёнлар мажмуаси. Чорвачилик деганда маҳсулот ва насл берадиган барча жонли ҳайвонларни етиштириш билан боғлиқ жараёнлар мажмуаси тушунилади. Деҳқончилик ва чорвачилик соҳаларининг бухгалтерия ҳисоби объектлари сифатидаги хусусиятларига қуйидагиларни киритиш мумкин. Қишлоқ хўжалигининг ўзига хос хусусиятлари ушбу тармоқ корхоналарида умумбелгиланган ҳамда тармоқ аҳамиятига эга бўлган тартиб- қоидаларга асосланган ҳисоб сиёсатини шакллантиришни, шунингдек ушбу ҳисоб сиёсатига қатъий амал қилиш вазифасини қўяди. Қишлоқ хўжалик корхоналари ҳисоб сиёсатининг характерли хусусиятлари бевосита бухгалтерия ҳисобининг ташкилий ва услубий жиҳатларида, уларда қўлланиладиган счётлар режасида, хўжалик муомалаларини ҳужжатли расмийлаштирилишида, ҳисоб маълумотларини қайд этиш, гуруҳлаш, жамлаш ва фойдаланувчиларга узатишда, молиявий ҳисобот шакллари моддаларини тўлғазиш тартибида ҳамда бошқа жиҳатларида ёрқин намоён бўлади. Қишлоқ хўжалик корхоналари ҳисоб сиёсатининг характерли хусусиятлари бевосита бухгалтерия ҳисобининг ташкилий ва услубий жиҳатларида, уларда қўлланиладиган счётлар режасида, хўжалик муомалаларини ҳужжатли расмийлаштирилишида, ҳисоб маълумотларини қайд этиш, гуруҳлаш, жамлаш ва фойдаланувчиларга узатишда, молиявий ҳисобот шакллари моддаларини тўлғазиш тартибида ҳамда бошқа жиҳатларида ёрқин намоён бўлади. Қишлоқ хўжалик корхоналарида бухгалтерия ҳисобининг ташкилий шаклига ушбу хўжаликларнинг катта-кичиклиги бевосита таъсир кўрсатади. Йирик қишлоқ хўжалик корхоналарида бухгалтерия ҳисоби махсус бўлинмани, яъни бухгалтерияни ташкил қилиш йўли билан олиб борилади. Кичик қишлоқ хўжалик корхоналарида махсус бухгалтерияни тузиш зарурати бўлмайди. Уларда ҳисоб ишлари меҳнат шартномаси асосида ишга олинган ягона бухгалтер томонидан юритилади. Кичик фермер хўжаликларида ҳисоб-китоб ишларини бевосита хўжалик раҳбарининг ўзи ҳам олиб бориши мумкин. Шунингдек, уларда бухгалтерия ҳисоби тузилган шартнома асосида профессионал хизматларни кўрсатувчи аудиторлик ташкилотлари томонидан ҳам юритилиши республикамиз қонунчилик ҳужжатларида таъқиқланмаган.
Do'stlaringiz bilan baham: |