Қишлоқ хўжалик фитопатологияси фанининг мақсади ва вазифалари


Помидор ниҳоллари касалликларини



Download 1,79 Mb.
bet82/179
Sana23.02.2022
Hajmi1,79 Mb.
#178058
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   179
Bog'liq
фито

Помидор ниҳоллари касалликларини тупроқда учрайдиган замбуруғлар (Fusarium solani, Fusarium spp., Rhizoctonia solani, Pythium spp., Phytophthora spp., Thilaviopsis basicola) ва баъзи бактериялар (Erwinia sp.,) қўзғатади. Экилган уруғ ва унаётган майсалар тупроқ остидаёқ чириб кетиши мумкин.
Тупроқ юзасига чиққан ниҳолларнинг илдиз бўғзи ингичкалашиб қўнғир, сўнгра қора тус олади ("қорасон" касаллиги), ниҳоллар бужмайиб, нобуд бўлади. Қўзғатувчи зарарланган ниҳол атрофидаги ўсимликларга ҳам ўтади ва касалликнинг ўчоқлари пайдо бўлади. Бу ҳолат айниқса иссиқхоналарда тез-тез учрайди. Кечроқ зарарланган ниҳоллар нобуд бўлмайди, аммо илдиз бўғзи ингичкалашади ва тўқ тус олади, илдизлари яхши ривожланмайди, кўчириб экилганда яхши тутиб кетмайди.
Одатда илдиз ва илдиз бўғзи зарарланиши кўчатлар иссиқхонага кўчириб экилган кундан бошлаб 6 ҳафта давомида кузатилади. Вақт ўтиши билан помидорнинг Rhizoctonia solani ва Phytophthora spp. замбуруғларига чидамлилиги кучайиб боради ва 6 ҳафтадан кейин кўчатлар кам ҳолларда зарарланади.
Касалликка помидордан ташқари бақлажон, қалампир турлари ва бегона ўтлар ҳам чалинади.
Тупроқда қўзғатувчиларнинг пропагулалари қанча кўп бўлса, об-ҳаво факторлари билан боғлиқ ҳолда, зарарланган ниҳоллар сони ҳам шунча кўп ва зарарланиш даражаси шунча баланд бўлади. Ҳарорат паст (4-10°С) ва намликнинг юқори бўлиши (ёмғир, шудринг), совуқ сув билан суғориш, кўчатларнинг зич жойлашиши, кўчириб экиш ўз вақтидан кечиктирилиши, ниҳоллар орасида шамол яхши юрмаслиги, тупроқ устида қатқалоқ пайдо бўлиши ниҳол касалликларини кучайтиради.
Қўзғатувчи замбуруғлар тупроқда сақланади. Иссиқхонада ҳар йили ўша тупроқни ишлатиш унда патоген замбуруғлар миқдори кўпайиб боришига ва касаллик ўчоқлари пайдо бўлишига олиб келади.
Rhizoctonia solani Ўзбекистоннинг барча минтақаларида тарқалган. Замбуруғ помидорнинг илдиз бўғзида қуруқ, оч-қўнғир доғлар ривожланишига олиб келади; доғлар устида баъзан, лупа билан осон кўринадиган оч-қўнғир моғор пайдо бўлади. Thilaviopsis basicola Ўзбекистоннинг жанубида (Сурхондарё вилоятида) анча кенг тарқалган, бошқа минтақаларда кам учрайди.

Download 1,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   179




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish