Қишлоқ хўжалик фитопатологияси фанининг мақсади ва вазифалари



Download 1,79 Mb.
bet48/179
Sana23.02.2022
Hajmi1,79 Mb.
#178058
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   179
Bog'liq
фито

Кальций етишмаслиги ўсимликлар поясини қувватсиз қилади, баҳор салқин келганида ниҳолларни касалликларга мойил қилиб қўяди, экин сийрак бўлиб қолади.
Магний етишмаслиги. Характерли белги - олдин пастки, сўнгра юқориги барглари қизғиш, тўқ-қизғиш тус олади, аммо томирчаларнинг яшил ранги сақланиб қолади.
Олтингугурт етишмаслиги. Пастки барглар ўз рангини йўқотмаган ҳолда, тепадагилари сарғаяди; баъзан ўсимлик бўйи пасаяди.
Бор етишмаслиг. Ўсимликнинг тепа қисми ўсишдан тўхтайди, у ердаги муртаклар нобуд бўлади; сўнгра ўсимлик учи қалин шохланади ва «розетка» шаклини олади. Ёш барглар оч-яшил тусга кириши мумкин. Сув танқислиги ўсимликни бор элементи таъминланишига тўсқинлик қилади, пастки барглар қалин, барг бандлари узун ва ғалвирак бўлиб қолиши, кўсаклар тўкилиши ёки очилиши кечикишига сабаб бўлади.
Ғўза бор моддасининг ошиқча миқдорларига анча чидамли. Баъзан, бор кўп тўпланиб қолган ҳолатларда баргларнинг чети тепага букилади, некротик доғлар кузатилади.
Рух етишмаслиги. Ниҳолларнинг бўйи пасаяди, барглари оқаради ва куйганга ўхшаб қолади. Кейинги фазаларда ўсимлик бўғин оралари қисқа бўлиб, бўйи пасаяди, устки қисми қалин шохланади ва «розетка» ҳосил бўлади. Барглар кичик, қалин, мўрт бўлиб қолади, хлороз ва сариқ доғлар пайдо бўлади. Уларнинг четлари пастга ёки тепага букилади. Ўсимлик етилиши кечикади, кўсаклар сони камаяди; кўпчилик кўсаклар кичик ва шар каби думалоқ шаклда бўлади ва одатда мавсум сўнгида ҳам очилмайди.
Марганец заҳарлилиги. Жуда нордон (рН=5,2 ёки пастроқ) тупроқларда марганецнинг эрувчанлигининг ошиши бу моддани ўсимлик кўп олиши ва заҳарланишига олиб келади. Заҳарланиш белгилари - ниҳоллар касалликлар билан кучли зарарланиши ва сийрак бўлиб қолиши, кейинги фазаларда ўсимликнинг тепадаги барглари сарғиш-кул ранг ёки қизғиш-кул ранг тус ва ғижимланган шакл олиши, поя бўғин оралари жуда қисқа бўлиб, ўсимлик бўйи пасайишидир.
Натрий заҳарлилиги. Ғўза шўрликка ва натрийга энг чидамли 'экинлар қаторига киради, аммо тупроқда натрий ва кальций элементлари нисбатининг натрий ҳисобига бузилиши ниҳоллар унишига тўсқинлик қилади, илдизларнинг учи қўнғир тус олади, ўсишдан тўхтайди, илдиз яхши ривожланмайди.

Download 1,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   179




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish