Қишлоқ хўжалик фитопатологияси фанининг мақсади ва вазифалари



Download 1,79 Mb.
bet47/179
Sana23.02.2022
Hajmi1,79 Mb.
#178058
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   179
Bog'liq
фито

Юқумсиз касалликлар
Юқумсиз (абиотик, физиологик) касалликларни тупроқда озиқа моддалар етишмаслиги, баъзи элементлар ва кимёвий бирикмалар ҳамда айрим табиат факторлари қўзғатади. Улардан баъзиларининг белгилари паразит организмлар қўзғатадиган касалликларни эслатиши мумкин. Мисол учун, ўсимлик бўйи паст бўлиб қолиши илдиз чириш, нематодоз, тупроқ зичланиши, тупроқдаги зарарли ҳашаротлар, тупроқ хили ва унумдорлиги, намлиги ва баъзи пестицидларнинг ўсимлик учун заҳарлилиги каби сабаблар таъсирида кузатилиши мумкин. Қуйида абиотик касалликларнинг асосий аломатлари ва ҳосилга таъсирини баён этилган (Crawford, 1981; Пересыпкин, 1987; Davis ва б.қ., 1996; Hake ва б.қ., 1996).
Азот етишмаслиги одатда ўғит етарли миқдорда қўлланилмаган ёки равон тақсимланмаган далаларда кузатилади. Тупроқ зичлиги, намлиги жуда баланд ёки жуда паст бўлиши ўсимлик азотни ўзлаштиришига тўсқинлик қилади.
Мавсум бошида ўсимликлар бўйи пасаяди, оч яшил тус олади, барглар кичик бўлиб қолади. Кейинги фазаларда олдин пастки, сўнгра юқориги ярусларида барглар сарғаяди ва аста-секин қизғиш тус олади. Ўсимликларнинг бўйи пасаяди, кўсаклари тўкилади. Экин эрта етилади, аммо ҳосил кам бўлади.
Тупроқда азот керагидан ошиқча бўлиши ҳам ғўза ҳосилига зарарли, чунки ўсимликлар вегетация тугагунча ҳам ўсаверади, экин ётиб қолиши мумкин, тола етилиши ва кўсаклар очилиши кечикади, дефолиант қўллаш яхши самара бермайди.
Фосфор етишмаслиги. Ўсимликлар ўсиши секинлашади, бўйи пасаяди, барглари кичик бўлиб қолади, тўқ яшил ёки кул ранг, тўқ кул ранг тус олади, некротик доғлар пайдо бўлади; баъзан барг ва поя тўқ қизғиш тусга киради. Кўсаклар сони камаяди, кеч очилади. Касаллик пастки ярусдан бошланади.
Калий етишмаслиги. Кўсаклар ривожланиб бошлаган даврда олдин пастки, сўнгра юқориги яруслар баргларида сариқ, сарғиш-оқиш, сарғиш-яшил доғлар пайдо бўлади, вертициллёз сўлишдаги каби, улар ола чипор бўлиб колади. Сўнгра доғлар занг ёки бронза тусига киради, мўрт, тегса осон синадиган бўлиб қолади, учлари тепага букилади, қурийди ва вақтидан олдин ерга тўкилади. Ёш кўсаклар ҳам тушиб кетади. Поя ингичка бўлиб қолади, осон букилиши ва синиши кузатилади. Кўсаклар ўлчами, тола сифати ва чигит унувчанлиги пасаяди. Ўсимликларнинг фузариоз ва вартициллёз сўлишига мойиллиги ортади.

Download 1,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   179




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish