Қишлоқ хўжалик фитопатологияси фанининг мақсади ва вазифалари



Download 1,79 Mb.
bet37/179
Sana23.02.2022
Hajmi1,79 Mb.
#178058
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   179
Bog'liq
фито

Барг доғланишлари. Бу бўлимнинг сарлавҳаси ихтиёрий қабул қилинган деб ҳисоблаш лозим. Чунки баъзи тавсифланган қўзғатувчилар баргдан бошқа органлар - поя, шох, кўсак ва ҳ.к.ларни ҳам зарарлаши мумкин. Бу гуруҳ, аскохитоз, церкоспороз, ризоктониоз, фомопсис доғланиш, рамуляриоз ва бошқа, кам қайд этилган барг касалликларини ўз ичига олади.
Аскохитоз. Қўзғатувчи – Ascochyta gossypii замбуруғи. Касаллик учун нам, салқин ҳаво қулай, унинг ареали йилига 1000 мм ёғингарчилик кузатиладган минтақалар билан чекланган. Ғўзани бутун ўсув даврида зарарлайди. Уруғбарг, чин барглар, поя ва кўсакда доғланиш қўзғатади. Доғлар уруғбарг ва биринчи чин баргларда олдин оч-қўнғир, думалоқ, диамерти 2 мм гача, бироз қавариқ, четлари қизил ёки тўқ-қўнғир ҳошияли; улар ўсиб, қўшилиб кетади, нотўғри шакл олади, зарарланган тўқималар қуриб, оқаради. Доғлар баргнинг кўп қисмини қоплаб олиши мумкин. Уларнинг доира шаклида жойлашган, оддий кўзга кўринадиган, ичи спораларга тўла мева таначалари - пикнидалар ҳосил бўлади. Ёш ўсимликларда уруғбарг ва чинбарглар тўкилиб кетиши мумкин. Пояда чўзинчоқ, қўнғир некротик доғ (яра)лар пайдо бўлади, улар пояни ўраб олиб, қобиғини ва муртакларини чиритади, устки қисмини қуритиши мумкин. Учларида бироз кичик барглар қолган, деярли ялонғоч поя- аскохитоз ривожланишининг охирги кўринишларидан биридир. Касаллик таъсирида ғўза ўсишда кеч қолади, ўсимлик нобуд бўлади. Ҳаво исиб, намлик пасайганда касаллик аломатлари аста-секин камаяди ёки бутунлай йўқолади. Ўсув даврида ҳарорат пасайиб, ёғингарчилик бўлса, касаллик қайтадан ривожланади, барг, шох, кўсакларни, тола ва чигитни зарарлайди. Бирламчи инфекция манбалари - ўсимлик қолдиқлари ва чигит, ўсув даврида - баргларда ривожланган пикнидалар. Аскохитоз ғўзага бошқа экинлардан ҳам ўтади. Касаллик дунёнинг ғўза ўсув даврида ёғингарчилик кўп (1000 мм) кузатиладиган барча минтақаларида, жумладан АҚШнинг жанубий-шарқий штатлари ва Ҳиндистонда тарқалган, баъзи йиллари анча ҳосилни нобуд қилади (Блэнк, 1956; Смит, 1956; Watking, 1981). Кавказда топилгани ҳам хабар қилинган (Головин, 1953). Маказий Осиёда, жумладан Ўзбекистонда аскохитоз учрамайди. Церкоспороз. Қўзғатувчи - аскомицет Mycospbaerella gossypina, одатда конидиал стадиясининг Cercospora gossypina номи билан юритилади. Аскомицет стадиясида ўсимликнинг қуриган тўқималари ичида қора тусли, думалоқроқ мева таначалари - псевдотецийлар пайдо бўлади. Церкоспороз баргларда кичик, қизғиш доғчалар пайдо қилади, сўнгра уларнинг диаметри 0,6-2 см гача ўсади, ўртаси қурийди, оқ ёки оч-қўнғир тус олади, кўпинча тушиб кетади, четларидаги юпқа, қизил ҳошия қолади. Касаллик деярли ҳар доим мавсум сўнгида, кўсаклар очилиб бошлаганда учрайди ва иқтисодий зарарли деб ҳисобланмайди (Блэнк, 1956; Watking, 1981). Ўзбекистонда қайд қилинмаган. Ризоктониоз. Ниҳоллар учун жуда хавфли паразит, Rhizoctonia solani, экин қалин на баланд, намлик юқори бўлса, етилган ўсимликларнинг баргларини ҳам зарарлаши мумкин. Барг томирчалари орасида олдин оч-қўнғир, ҳар хил шаклли ва ўлчамли, тўқ-қизил ҳошияли доғлар пайдо бўлади. Замбуруғ тўқимага чуқурлашиши ва атрофга тарқалиши жараёнида доғ оқаради, ўртаси қуриб, тушиб кетади, барг илма-тешик бўлиб қолади. Касаллик АҚШда ва Сальвадорда учрайди, иқтисодий томондан кам зарарли (Блэнк, 1956; Watking, 1981). Ўзбекистонда қайд этилмаган. Фомопсис доғланишни пикнида ҳосил қилувчи Phomposis sp. замбуруғи қўзғатади. Баргларда ва пояларда бироз ботиқ, кулрангроқ, сув шимганга ўхшаш доғлар пайдо бўлади, сўнгра замбуруғ ўз туркуми учун типик бўлган альфа ва бета конидиялар ҳосил қилади. Асосий зарари - шикастланган шона очилмаслигидир, АҚШ (Watking, 1981). Ўзбекистонда қайд этилмаган. Рамуляриоз. Қўзғатувчи аскомицет Mycospbaerella areola, аммо одатда кўпчиликка маълум бўлган конидиал стадиясининг номи – Ramularia areola қўлланилади. Уруғбарг ва 1-чин баргларда думалоқ, сув шимганга ўхшаш, тўқ-яшил доғлар пайдо бўлади, сўнгра улар қизғиш-қўнғир тус олади, тўкилади. Уруғбаргда дала шароитида одатда конидиялар пайдо бўлмайди. Чинбарглар устида, баъзан остида, томирчалар орасидаги ўлчами 3-4 мм бўлган бўлакчаларда, чекланган, қиррали ёки нотўғри шаклли, оч-яшил, сарғиш-яшил доғлар, барг остида эса кўплаб конидофора ва конидиялардан ташкил топган оқ ёки кулранг қатлам ҳосил бўлади. Гулёнбарг хам зарарланади. Барглар тўкилиши, пишмаган кўсаклар бевақт очилиши, тола сифати пасайиши ёки бутунлай йўқотилишига олиб келади.
Замбуруғ ривожланиш циклида 3 та - тирик баргларда мавсум сўнгида конидиал; кузда, тўкилган баргларда спермогониал; баҳорда қуриган баргларда аскомицет стадия (босқич)лари мавжуд.
Конидиофоралар рангсиз, бироз шохланган, ўлчами 25-75x4,5-7,0 мкм, барг тешикчаларидан даста-даста бўлиб чиқади; конидиялар рангсиз, 2-3 ҳужайлари, ўлчами 14-30x4-5 мкм, занжирчалар ҳосил қилиши мумкин.
Спермагонийлар бироз қавариқ, диаметри 28-75 мкм бўлган қора доғлар шаклида тўкилган баргларнинг остки қисмларида кўплаб ривожланади. Спермагонийлар устидаги тешикчалардан таёқча ёки суяк шаклли, ўлчами 2,4-4,0x0,4-2,0 мкм бўлган спермацийлар шилимшиқ модда ичида ипсимон ҳолда чиқади.
Аскомицет стадиясида псевдотецийлар кам миқдорда, баргнинг олдин спермагонийлар кузатилган қисмларида, тўқ-қўнғир, диаметри 70-80 мкм, кичик бўйинчали, шарсимон таначалар сифатида ривожланади. Асклар урчуқсимон, рангсиз, ўлчами 35-40x6-8 мкм, ҳар бирининг ичида 8 та 2 ҳужайрали, рангсиз, ўлчами 12,4-15,6x3,2-3,8 мкм бўлган аскоспоралари мавжуд.
Лаборатория озиқа муҳитида замбуруғ секин ўсади, колониялари кулранг-оқ, ярим сфера шаклида, 4 ҳафтада диметри 4-7 мм га етади. Конидия, спермагоний, хламидоспора ва склероцийлари фақат баъзи озиқа муҳитларида ҳосил бўлади.
Мицелий ўсиши учун 20-28 °С ва рН 6,0-6,9, конидиялар ҳосил бўлиши учун эса 25 °С ва рН 5,0 энг қулай. Конидиялар фақат ёруғлик мавжудлигида ривожланади.
Мўътадил иқлимли минтақаларда замбуруғ ер устидаги зарарланган баргларда қишлайди. Баҳорда баргларда бирламчи инфекция манбалари - конидия ва аскоспоралар ҳосил бўлади. Конидиялар 16-34 °С да, энг қулай 25-30 °С да ўсади. Аскоспоралар учун қулай ҳарорат 20 °С. Баргда паразит эндофит мицелий ҳосил қилади.
Чамаси замбуруғ фақат Gossypium турини зарарлай олади. Хитой ва Ҳиндистон изолятлари маҳаллий дарахтсимон ва ўтсимон ғўза турларига юқори вирулентли, аммо АҚШнинг ўрта толали Упланд навларига кам вирулентли. АҚШ изолятлари баъзи ингичка толали ғўза навларига вирулентли, аммо бошқа навлари Ҳиндистон, Мадагаскар ва Африкадан олинган изолятларга ўта чидамли. Мадагаскар изолятлари ўрта толали ғўза навларига жуда вирулентли. Ўта чидамли нав баргида паразитга гипер таъсирчанлик рекцияси кузатилади: замбуруғ кирган тўқимада жуда кичик, қизғиш доғлар ҳосил бўлади, лекин ривожланмайди, қуриб қолади; паразит ҳам ҳалок бўлади.
Рамуляриоз ғўза ўсув даврида ёғингарчилик тез-тез кузатиладиган мамлакатларда, жумладан Мадагаскар, Уганда, Ҳиндистон (Махарштра штати), Вьетнам, Камбоджа, Перу, Бразилия, Парагвай, Сальвадор ва бошқаларда кенг тарқалган ва хавфли; мисол учун, Пуэрто-Рико, Никарагуа ва Венесуэлада мавсум сўнгида деярли 100 фоиз барг тўкилишига олиб келади. АҚШ ва мўътадил иқлимли бошқа кўп мамлакатларда касалликнинг зарари кам (Блэнк,1956; Швер, 1964; Gaugil, 1973; Bell, 1981). Касаллик ғўзада 1 марта Кавказда (Головин, 1953) ва Ўзбекистонда Malva sp. ўсимлигида (Пашенко ва б.қ., 1978) топилгани ҳақида хабарлар мавжуд. Рамуляриоз тарқалган минтақаларда кураш чоралари чидамли ёки толерант навлар экиш ҳамда фунгицид (беномил) сепишдан иборат. Кам қайд этилган барг доғланишлари. Ҳиндистонда ғўзада барг, барг банди, гулёнбарг ва кўсак доғланишини Myrotbeceum roridum (Dake, 1980), кучли доғланишни Helminthosporium gossypi (Швер, 1964) қўзғатиши, МДҲда юқори намликда касалликнинг сабаби бошқа шмбуруғлар (Stemphylium, Cercospora, Corynespora, Ramularia) турлари ҳам бўлиши мумкинлиги (Пересыпкин ва б.қ., 1990) таъкидлангаи. Бу турлар Ўзбекистонда ғўзани зарарлаши қайд этилган.
Занг касалликлари. Ғўзада 2 хил - жанубий-ғарбий ва тропик занг касалликлари мавжуд. Жанубий-ғарбий занг (қўзғатувчиси Puccinia cacabata замбуруғи) Мексика шимолида ва АҚШнинг чегарадош штатларида ҳар йили учрайди. Бу минтақаларда занг баъзи йиллари (1930, 1959, 1963) ҳосилни 50-70 фоизгача нобуд қилган, ҳозир ҳам иқтисодий зарар кўрсатади. Қўзғатувчи типик макроциклик замбуруғ, пикнида ва эция) боскичларини ғўзада, урединио ва телиостадпяларини Bouteloua туркумига оид бошоқли ўтларнинг 3 турида ўтказади. Зарарланган ғўза барги устида ва баъзан бошқа органларида равшан сариқ пикнидалар, сўнгра эса сариқ ва апельсин рангли эциялар ривожланади. Эциопоралар ғўзани эмас, балки Bouteloua турларини зарарлаб, уларнинг баргларида урединио- ва поясида телиопустулалар ҳосил қилади. Телиопустулалар ўсимлик поясида қишлайди, баҳорда уларнинг ичидаги телиоспоралар пишади, ўсиб базидиоспоралар ҳосил қилади, базидиоспоралар шамол билан ғўзага ўтади ва зарарлайди.
Тропик зангни Puccinia gossypii замбуруғи қўзғатади. Бу касаллик дунёдаги кўпчилик тропик мамлакатларда учрайди. Қулай об-ҳаво шароитида анча ҳосилни нобуд қилади. Ҳиндистонда (Коимбаторе штатида) 1963 йил 24 фоиз ҳосил занг туфайли йўқотилган; Венесуэланинг суғориладиган минтақаларида 1972 йил касаллик ҳосилга кучли салбий таъсир кўрсатган. Ғўза навларининг чидамлилиги ҳар хил, ингичка толали навлар чидамли (Швер, 1964; Percy, 1981; Sterne, 1981). Занг касалликлари Ўзбекистонда ғўзада мавжуд эмас.

Download 1,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   179




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish