Қишлоқ хўжалик фитопатологияси фанининг мақсади ва вазифалари


Лавлагининг чириш касалликлари билан кураш чорала



Download 1,79 Mb.
bet126/179
Sana23.02.2022
Hajmi1,79 Mb.
#178058
1   ...   122   123   124   125   126   127   128   129   ...   179
Bog'liq
фито

Лавлагининг чириш касалликлари билан кураш чоралари. Илдизмевалар чириши ривожланишининг асосий сабаби - илдизмевалар сўлғин, натижада физиологик кучсиз бўлиб қолишидир. Йиғиштириб олинган илдизмеваларни сўлғин бўлиб қолишидан, совуқдан ва механик жароҳатлардан асраш; барча зарарланганларини алоҳида жойга ажратиш, кучли зарарланганларига формалин, темир купороси ёки оҳак суви билан ишлов бериб, ўша жойда кўмиб ташлаш, кам зарарланганларини тозалаб, молга ем учун ёки қайта ишлашга йўллаш; лавлагини ўша далага 3-4 йилдан сўнг қайта экишни кўзда тутувчи алмашлаб экишни жорий қилиш (лавлаги учун энг яхши ўтмишдошлар - ғалла ва дуккакли экинлар); агротехника қоидаларига риоя қилиш, экишдан олдин далани яхшилаб текислаш, нордон тупроқларни оҳаклаш, гўнгни элементлар баланси сақланган ўғит билан бирга солиш; омборхоналарга жойлаш учун фақат соғлом илдизмеваларни танлаб олиш; чириш қўзғатувчилари сал нордонроқ муҳитда яхши ривожланади, шу сабабдан уларни жойлашдай олдин оҳак сути (10 л/т) ёки бўр билан ишлов бериш керак; вақтинча сақлаш жойлари ва омборхоналарни пухта тайёрлаш ва дезинфекциялаш; сақлаш пайтида ҳарорат 1-3°С, намлик 90-95% бўлишини таъмин-лаш; илдиз емирилиши ва церкоспорозга қарши келтирилган тадбирларни қўллаш тавсия қилинади (Герасимов, Осницкая, 1961; Пересыпкин, 1982; Вянгеляускайте и др., 1989; Сычев, Мизунов, 1991; Рашидов ва б., 1998; Ганиев, Недорезков, 2005).
Лавлагининг фомоз касаллигини Phoma betae пикнидали замбуруғи қўзғатади. Касаллик дунёнинг барча минтақаларида, жумладан Ўзбекистонда ҳам қайд этилган. Патоген лавлагининг барча турларини ва исмалоқни зарарлайди, экин ва ҳосилга сезиларли талафот етказади.
Замбуруғ уруғбарг ва ниҳоллар нобуд бўлиши, барг, поя ва уруғлар доғланиши, илдиз ва илдизмевалар чиришини қўзғатади. Баргларда сарғиш-қўнғир ёки оч-қўнғир, диаметри 0,2 см дан 2,5 см гача келадиган, концентрик доиралар шаклидаги некротик доғлар, уларнинг устида, доғларнинг тўқимаси ичида, оддий кўзга кўринадиган қора нуқталар - замбуруғнинг пикнидалари пайдо бўлади, барг нобуд бўлиши, айниқса иссиқ об-ҳавода, тезлашади. Пикнидалардан конидиялар ёмғир пайтида оқиб чиқади, шамол ва ёмғир томчилари ёрдамида тарқалади ва бошқа ўсимлик баргларини зарарлайди.
Зарарланган уруғлик лавлаги баргларидан қўзғатувчи уруғларга ва илдизмеваларга ўтиб зарарлаши мумкин. Зарарланган уруғлардан ўсиб чиққан ниҳоллар илдиз емирилиши билан шикастланади.
Зарарланган илдизмеваларда вегетация даврида (айниқса тупроқда микроэлементлар ва бор танқислигида) қуруқ чириш ва омборхонада сақлаш пайтида комплекс чириш ривожланади.
Касаллик омборхоналарда катта хавф туғдиради; сақланаётган илдизмеваларда олдин қўнғир, сўнгра қораядиган доғлар пайдо бўлади; улар чирийди, чириган тўқималар қуруқ ва қаттиқ бўлиб, сўнгра иккиламчи микроорганизмлар (жумладан юмшоқ чириш бактериялари) билан зарарланади ва тўқималар илвираб кетади.
Уруғлик учун экилган зарарланган илдизмевалар ўсмайди ёки майда, устида замбуруғ пикнидалари мавжуд бўлган уруғлар ривожланади.
Қўзғатувчи ўсимлик қолдиқларида, илдизмеваларда ва уруғда қишлайди.
Фомоз билан курашда лавлаги илдиз емирилиши, церкоспороз ва чириш касалликларига қарши тавсия қилинган чора-тадбирларни қўллаш лозим (Герасимов, Осницкая, 1961; Пересыпкин, 1982; Вянгеляускайте и др. 1989; Сычев, Мизунов, 1991; Рашидов ва б., 1998; Ганиев, Недорезков, 2005).

Download 1,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   122   123   124   125   126   127   128   129   ...   179




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish