Қишлоқ хўжалик фитопатологияси фанининг мақсади ва вазифалари


Пиёзда яшил, ёки мовий моғор (пенициллёз)ни



Download 1,79 Mb.
bet134/179
Sana23.02.2022
Hajmi1,79 Mb.
#178058
1   ...   130   131   132   133   134   135   136   137   ...   179
Bog'liq
фито

Пиёзда яшил, ёки мовий моғор (пенициллёз)ни сапротроф
(кучсиз паразит) Penicillium expansum замбуруғи қўзғатади.
Одатда саримсоқни, баъзан пиёзни, асосан совутилмайдиган омборхоналарда сақлашга қўйгандан сўнг 2-3 ой ичида зарарлайди. Уларнинг пўстида ёки тагида доғлар пайдо бўлади ва уларда мицелий ва конидиялардан иборат бўлган олдин оқиш, кейин яшил ёки мовий-яшил тус олувчи моғор ривожланади, пиёзбошлар ва саримсоқ бўлакларининг ичига ҳам ўтади, улар буришиб, ичи бўш, пўк бўлиб қолади. Касаллик совуқ еган, жароҳатланган ёки юқори ҳароратда сақланган пиёз ва саримсоқда учрайди, саримсоқда энг кенг тарқалган касаллик ҳисобланади. Совуқда қолган ва ҳар хил механик жароҳатлар олган саримсоқ осон зарарланади. Пиёз ва саримсоқни совуқ усулда (-3..+1°С ҳароратда) сақлаш касаллик пайдо бўлишининг олдини олади (Пидопличко, 19776; Пересыпкин, 1982; Вянгеляускайте и др., 1989; Бўриев ва б., 2002).
Қўзғатувчининг белгилари. Penicillium expansum. Конидиофоралар панжа шаклли, ўлчами 150-700x3-3,5 мкм. Конидиялар занжирчаларда, эллипсоид ёки шар шаклли, кўп бўлганида тўқ-сариқ-яшил тусли, диаметри 3-3,5 мкм.
Пиёз бактериози (ҳўл чириш) ни Erwinia carotovora ва баъзи бошқа бактериялар қўзғатади.
Пиёз ва саримсоқ ўсув даври охирида далада зарарланади, аммо касаллик белгилари омборхонада ҳамда узоққа ташиш пайтида ҳарорат юқори бўлган вагонларда намоён бўлади. Бактерия пиёзбошлар ва саримсоқ бўлакларига ҳар хил ҳашаротлар (пиёз пашшаси, пиёзнинг сирфид пашшаси [Eumerus strigatus], пиёз каналари, тамаки трипси) ва уларнинг личинкалари пайдо қилган яралар ва жароҳатлар орқали киради.
Инфекция экин ичида тупроққа ишлов бериш асбоб-ускуналари, ишчилар, ёмғир ва шамол воситасида тарқалади. Зарарланган пиёзбоши бўйига кесилса, соғлом қатламлар орасида баъзилари сарғиш-қўнғир ёки қорамтир тус олгани ва юмшагани кўринади; 2-3 ой ичида бундай пиёзбошларнинг ичи чирийди ва сасийди.
Зарарланган пиёзбошлар уруғлик олиш учун далага экилса чириб кетиши, ёки ўсиб чиққан ўқбарглар хлороз билан қопланган бўлиб, ўсишдан тўхташи ва қуриб қолиши мумкин.
Зарарланган саримсоқ бўлакларида ботиқ, қўнғир, баъзан тасмасимон доғлар ва яралар пайдо бўлади, одатда уларнинг устида тезда иккиламчи микроорганизмлар (кўпинча Penicillium spp.,.) ривожланади. Касаллик омборхоналарда пиёз ва саримсоққа катта талафот етказади.

Download 1,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   130   131   132   133   134   135   136   137   ...   179




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish