Қишлоқ хўжалик фитопатологияси фанининг мақсади ва вазифалари



Download 1,79 Mb.
bet136/179
Sana23.02.2022
Hajmi1,79 Mb.
#178058
1   ...   132   133   134   135   136   137   138   139   ...   179
Bog'liq
фито

Қўзғатувчининг белгилари. Urocystis cepulae. Спора тўдачалар телиоспоралардан иборат, нотўғри шар шаклли, марказида битта, кам ҳолларда 2-3 та фертил (маҳсулдор) телиоспоралар, уларнинг атрофида, ҳимоя қилиш учун хизмат қилувчи 5-14, кўпинча 9 та периферик ҳужайралар мавжуд. Спора тўдачаларнинг диаметри 16-24x15-21 мкм (1 фертил телиоспора бўлганида), ёки 24-31x15-21 мкм (2 та фертил телиоспора бўлганида), Ульянищев (1952) кўрсатишича, 12-40 мкм. Фертил телиоспоралар думалоқ шаклли, диаметри 7-16 мкм ёки эллипсоид шаклли, ўлчами 12-18x10-15 мкм, силлиқ қобиқли, ранги қўнғирроқ-қизғиш. Периферик ҳужайраларнинг диа-метри 2,7-8 мкм.
Пиёзнинг занг касаллигини Puccinia allii ва Puccinia porri замбуруғлари (ҳамда бир нечта Melampsora турлари) қўзғатади. Пиёз ва саримсоқнинг бир нечта турлари зарарланади.
Занг пиёзда Ўзбекистонда ҳам учрайди, аммо тарқалиши ва зарари ўрганилмаган.
Puccinia porri ўсимликлар баргларида баҳорда апельсин рангли эция ва эциоспоралар, кейинроқ қизғиш-қўнғир, думалоқ ёки узунчоқ урединиялар (ва урединиоспоралар), ёзда эса қора тусли, узунлиги 2 мм келадиган телиялар (ва телиоспоралар) пайдо қилади. Урединия ва телиялар узоқ вақтгача эпидермис билан қопланган бўлади.
Бирламчи инфекция манбаалари - қуриб ерга тушган баргларнинг устидаги телиялар ва телиоспоралар бўлиб, улардан баҳорда базидиоспоралар ўсиб чиқади, шамол ва ёмғир билан пиёз ва саримсоқ баргларига тушади ва зарарлайди.
Қўзғатувчиларнинг белгилари. Puccinia allii. Патогеннинг эциобосқичи мавжудлиги номаълум, пиёз ва саримсоқни урединио- ва телиобосқичлари зарарлайди. Урединиялар баргнинг ҳар 2 томонида, қизғиш-сариқ, думалоқ ёки узунчоқроқ, усти узоқ вақтгача эпидермис билан қопланган. Урединиоспоралар сарғиш ёки сарғиш-қўнғир, думалоқ ёки эллипсоид шаклли, ўлчами 18-32x18-24 мкм, усти майда тиканчалар билан қопланган. Телиялар қора тусли, узунлиги 2 мм гача, усти узоқ вақтгача эпидермис билан қопланган. Телиоспоралар 2 ҳужайрали, кўриниши ўзгарувчан, кўпинча узунчоқ-тўқмоқ ёки тўқмоқ шаклли, усти думалоқ, пастга қараб ингичкалашувчи, септадан тортилган бели бироз хипча, қўнғир тусли, силлиқ, қалин қобиқли, ўлчами 32-80x17-30 мкм.
Puccinia porri. Пиёз ва саримсоқда патогеннинг эцио-, урединио- ва телиобосқичлари ривожланади. Эциялар равшан-сариқ, баргда сариқ доғларда, эллиптик доиралар ҳосил қилади. Эциоспоралар думалоқ ёки тухум шаклли, усти майда сўгалчалар билан қопланган, ўлчами 22-32x21-24 мкм. Урединиялар узунчоқ ёки эллипсоидал шаклли, сариқ ёки сарғиш-қўнғир, усти узоқ вақтгача эпидермис билан қопланган. Урединиоспоралар кўпинча эллипсоид шаклли, қўнғир тусли, усти кам миқдорда майда сўгалчалар билан қопланган, ўлчами 28-32x21-28 мкм. Телиялар қора-қўнғир, думалоқ ёки узунчоқ, усти узоқ вақтгача эпидермис билан қопланган. Телиоспоралар калта, рангсиз оёқчали, 1 ёки 2 ҳужайрали, 2 ҳужайралилари тўқмоқ шаклли, усти бироз думалоқлашган ёки тўмтоқроқ, пастга қараб ингичкалашувчи, септадан тортилиб, бели хипчароқ бўлувчи, қўнғир тусли, силлиқ, қалин қобиқли, ўлчами 22-63x17-26 мкм; 1 ҳужайрали (мезоспора)лари нок ёки эллипсоид, кам ҳолларда думалоқ шаклли, кўпинча 20-31x18-21 мкм, баъзан 35-38x18-21 мкм.
Юқоридаги турлардан ташқари Ўзбекистонда пиёзнинг Allium scabriscapum Bioss. et Kotchy турини занг қўзғатувчи замбуруғлардан яна битта тури –Puccinia permixta - эция босқичида зарарлаши қайд этилган (Рамазанова и др., 1986).
Кураш чоралари. Алмашлаб экиш; ўсимлик қолдиқларини йўқотиш (кузги шудгорда кўмиб ташлаш ва б.қ.); уруғлик жойлаштирилган далаларга фунгицид пуркаш; экишдан олдин уруғни ва уруғлик пиёзбош ва саримсоқ бўлакларини самарали фунгицид билан дорилаш тавсия қилинади (Герасимов, Осницкая, 1961; Дьякова, 1969; Пидопличко, 1977а; Пересыпкин, 1982; Мақсудхўжаева, Аббосов, 1986; Вянгеляускайте и др. 1989).

Download 1,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   132   133   134   135   136   137   138   139   ...   179




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish